Пайшанба, 28.03.2024, 16:28
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 15 » Сил касаллиги Тошкентни забт этмоқда
23:33
Сил касаллиги Тошкентни забт этмоқда
Сил касаллиги Тошкентни забт этмоқда
Uznews – Айни пайтда Ўзбекистонда сил касаллигига чалинганлар 25 фоизга кўпайди ва ундан қутилиш қийин.

Яқинда Сил касалликлари диспансерида ишловчи бир ходим Ўзбекистон ҳудудида кейинги уч йилда сил касаллар сони кўпайганини маълум қилди.

Айни пайтда 25 фоизга яқин тошкентликлар тери остига юбориб сил таёқчалари фаоллашганини аниқлаш бўйича ўтказилган манту-инекцияси таҳлили бўйича ижобий кўрсаткичга эга. Ва бу фоизлар борган сари кўпаймоқда.

Шунга қарамай, баҳор энди бошланди, рақамлар эса таъқиб қилади. Баҳорги шароитда сил таёқчалари бошқа вируслар каби фаол кўпайишни бошлайди. Асосан кучсиз организмларда.

Ўзбекистон фуқаролари организмлари ёмон овқатланиш, витаминлар етишмаслиги ва организм учун керакли компонентлар йўқлиги сабабли кучсизланган. Шунингдек, тўлақонли дам олишнинг йўқлиги ва атроф муҳитни ҳаддан ортиқ ифлосланиши ҳам уларга таъсир қилади.

Сил касалликлари диспансери ходимлари ишонишича, аҳолининг ҳаётий шароити яхшиланиши учун етарли чоралар кўрилмас экан, яқин бир ярим-икки йилда камида Ўзбекистон аҳолисининг тенг ярми фаол сил касаллигига дучор бўлади.

Маълумки бу касаллик қирқ йил олдин йўқотилган эди. Бироқ ҳеч ким сил вируслари тажриба лабораторияларида сақланиб қолмаган деб айта олмайди - ҳанузгача, уни ривожланиши учун етарли муҳит яратилмаган.

Афтидан вақти келган..
Просмотров: 1542 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей