|
|
|
|
Главная » 2008 » Март » 15 » Имомни нега судлашди?
23:28 Имомни нега судлашди? |
Қорақалпоғистонлик имомни нега судлашди? Uznewst
– Қорақалпоғистон Олий суди Республиканинг Амударё тумани масжиди имоми
Қўчқор Бекимбетевни гиёҳванлик бўйича судлаб 16 йилга озодликдан маҳрум
этди.
63 ёшли имомга нисбатан 2007 йилнинг декабр ойи охирида чиқарилган суд
ҳукмига кўра, у Ўзбекистон Жиноят Кодексининг уч моддаси бўйича айбдор
деб топилган:
Булар 273 модданинг 4 қисми, “б” банди – “Гиёҳванд ва психатроп
моддаларни сотиш мақсадида ноқонуний равишда тайёрлаш, истеъмол қилиш
ва сақлаш, 273 модда 5 қисми - “Гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний
сотиш” ва 246 модданинг 2 қисми- “Контрабанда” каби моддалардир.
Суд аниқлаган далилларга кўра, Бекембетов Ўзбекистон фуқароси бўлган
тўрт нафар дўсти билан Самарқанддан Амударё тумани маркази –Манғитга 20
кг.800 грамм опий ва 1 кг. 2 грамм героинни олиб келиш учун жиноий
гуруҳ тузган.
Бекимбеков маҳкама жараёни пайтида ўзига қўйилган айбловларни тан
олмади ва 2006 йилнинг 7 октябрида Айтимбетов фамилияли манғитликни
уйидан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олинган гиёҳвандлик
моддалариига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.
Бекимбетов тинтув пайтида иш кабинетидан топилган 2.058 грамм опийни
Сурхондарё вилоятига қилган зиёрати пайтида тиш оғриғини босиш учун
олганини айтди.
Олдин, ўтган йилнинг феврал ойида Қорақалпоғистон Олий суди бу иш
матреалларини кўриб чиққанди. Дастлабки ҳукм бир қадар юмшоқ бўлган –
ўшанда Бекимбетов 300 ўртача иш ҳақида миқдорида жаримага тортилганди.
Суд ҳукминга нисбатан Қорақалпоғистон прокуратураси эътироз
билдирганди, бироқ Олий суд Ҳайъати прокурор протестиини инобатсиз
қолдирди. Оқибатда Ўзбекистон прокуратураси назорат тартибида протест
киритган ва Ўзбекистон Олий Суди бу протестни қаноқтлантирган эди.
Иш тескарига айланди, бу эса юқорида айтганимиздек Амударёлик имом учун хайрли эмас эди.
Жараён тугагач имомнинг адвокати Р.Югайнинг баёнот беришича, имом
Бекимбетовга чиқарилган ҳукм адолатсизликдир, чунки дастлабки тергов
пайтида ҳуқуқ тартибот ходимларида қўлида уни ҳимояси остидаги имомни
уйидан топилган гиёҳвандлик моддаси ҳақида бирор ашёвий далиллар йўқ.
Судда гувоҳ сифатида сўроқ қилинганлардан бири имом ва гиёҳвандфурушлар
ўртасида ҳеч нима йўқлигини билдирди. Адвокат Югайнинг ишонишича, уни
мижозини алдашган, суд эса бу бу масалани ҳал қила олиш аҳволида эмас.
Бу далиллардан келиб чиқиб, адвокат Қорқалпоғистон Олий судига бу ишни
қайта кўриб чиқиш ва адолатли қарор чиқаришни сўраб аппеляция ҳайъатига
мурожаат қилган.
|
Просмотров: 1035 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|