Чоршанба, 22.09.2021, 21:55
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 11 » Ўзбекнинг найранги куп...
22:19
Ўзбекнинг найранги куп...

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг

БИЛДИРИШНОМАСИ

10 март 2008 й.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

Ўзбекнинг найранги куп...

Хозирги пайтда Коракалпогистон худудидаги Жаслик поселкаси якинида жойлашган УЯ 64/71 махбусхонасида сакланаётган, УИХЖ Сирдарё вилояти булими раиси Азам Формонов 2006 йил 29 апрель куни камокка олиниб, унга Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) буйича айб куйишгач, вилоят ички ишлар бошкармаси тергов булими ходимлари уни кодекснинг асосий моддаларидан бири - 159-моддаси (Узбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз килиш) буйича хам айб “ёпиштиришга” анча уринганлар, бирок буни уддалай олишмаганлар. Бунинг асосий сабаби бизга коронгу. Уша кунлари тергов органи ходимлари негадир жуда шошилишди, ва гарчи УзР Жиноят-процессуал кодекси буйича тергов жараёнига уч ой муддат ажратилган булса-да, Сирдарё вилояти ички ишлар бошкармаси катта терговчиси подполковник Бозорбой Кодиров терговни 18 кунда тугатди. Бирок, “заказ” юкориники булса, махбус каерда булишидан катъий назар, кечрок булса-да, “заказ”ни албатта бажаришларини купчилик яхши билади. Хозирги кунларда УЯ 64/71 концлагерида айнан ана шу амалиёт харакатда булмокда.

А.Формоновнинг турмуш уртоги Озода Якубова уч ярим яшар кизини олиб, эри билан учрашиш максадида 22 феврал куни эрталаб Жаслик посёлкасига етиб борган, бирок турли бахоналар билан она-болани учрашувга куйишмаган. Оби-хаво совук булгани учун ёш бола каттик азоблангани сабабли 24 февраль куни О.Якубова Жаслик ИИБга бориб, паспортини кайтиб беришни ва кайтиб кетишини, узи билан бирга келган олти аёл ва ундан кейин келган бошка аёллар хам зонага киритилганини, А.Формоновнинг олдига киритилмаётганларининг сабаби уни яна изоляторга ташлаганлари учун булаётганини айтиб норозилик билдиргандан сунг 25 февраль куни уни зонага киритишган.

Зонага киритишдан олдин О.Якубовани зона бошлиги Куролбой Бердиев кабинетига олиб боришган ва зона бошлиги унга ушбу гапларни айтган: “Сизнинг эрингиз хизбуттахрирчиларга кушилиб кетган. Доим шуларни тарафини олиб, уларга адвокатлик килиб, тартиббузарлик содир этади. Хизбуттахрирчилар халк душмани, улар мана бунака яшаётганимизни кура олмайдиганлар. Уларнинг хотинлари хижобга ураниб, светсиз, газсиз яшашимизни хохлайдиган халк душманлари. Мен бошлик сифатида турмуш уртогингизга, хизбуттахрирчиларга кушилмагин, деб айтдим, сиз хам хотини сифатида унга айтинг. Шунака килаверса умрбод чикармаймиз бу ердан». О.Якубова: «Бунака булиши мумкин эмас, мен ишонмайман. Булмаса бошка камерага кучиринг, кушманг уларга» дегач, зона бошлиги: “Бунинг иложи йук, узини алохида хонага куя олмайман, хамма камераларда хизбуттахрирчилар бор” деган. О.Якубова турмуш уртогига нисбатан зона бошлигининг бундай дейишидан хайратга тушган. Зона бошлиги “Эрингиз хизбуттахрирчиларга кушилиб кетган”, деб куркмасдан айтаётганидан, О.Якубова бу билан у эрига янги айблов эълон килиб, яна камок муддати кушиб бермокчи булишаётганига ургу бераяпти, деган хулосага келган. Учрашувга кириб турмуш уртогига берган биринчи саволи хам шу булган. Мазкур камокхонани яхши билган ва унда куп маротаба булган аксарият одамлар: «Бу ердаги махкумларни хар биттасини 159-модда билан камалган махкумларга карши ишлатмокчи булишади» дея маълумот беришган. А.Формонов хотинининг бу саволига: «Мен бу ишни килмайман ва буни зона бошлигининг узига хам айтганман, балки шунинг учун шу гапни айтгандир» деб жавоб берган. Масаланинг асл мохияти 26 февраль куни ойдинлашган. Учрашувнинг иккинчи куни кечкурун эшикни такиллатиб зона бошлиги икка бегона одам билан бирга учрашув хонасига кириб келган. «Формонов, камчиликлар, шикоятлар йукми?» деб сурагач, зона бошлиги О.Якубовага караб: «Мен айтган гапларни эрингизга айтдингизми?» - деган ва давом этган: «Узларига хам, сенга хам яна бир марта айтаман, сен уларга кушилмагин, сенинг модданг бошка, сен мана бу болаларингни уйлагин» дея Мадинага караб ишора килган. А.Формонов: «Мен хеч качон уларга кушилмаганман» деб жавоб берган. Маълум булишича, гапга аралашмаган икки бегона одам Тошкентдан келган МХХ ходимлари булган ва улар Жасликка етиб келгунча О.Якубовани уч кун давомида турмуш уртогининг олдига киритишмаган.

А.Формоновни Хизб ут-Тахрир партиясига “илинтириш” учун МХХ ва зона маъмурияти “уткизиб куйилган урдак” (“подсадная утка”) усулини хам куллашган. Январь ойининг бошида А.Формонов ва бошкалар утирган камерага янги хизбуттахрирчи “махбус”ни олиб киришган ва шу янги кирган “махбус” камерада утирган бир хизбуттахрирчи билан дархол уруш чикариб, жанжаллашаверган. Камерадаги одамларнинг токати чидамай бошлаган. А.Формонов: “Жим утирайлик энди, булди килинглар” деб айтган ва уларнинг иккаласи колиб, 8 январь куни унинг узини изоляторга тикишган. Уч кундан кейин янги кирган махбус билан уришган махбусни хам ШИЗОга ташлашган. Бирок уруш чикарган янги “махбус” изоляторга тушмаган. Шундай килиб, О.Якубованинг турмуш уртоги кишнинг энг совук кунларини изоляторда утказган. Январь кунлари совук шу кадар каттик булган-ки, бир соатлик сайр (прогулка)ларни махбуслар зурга утказишган.

“Битта камерада бирга утиргандан кейин хохласа хам, хохламаса хам махбуслар узаро гаплашишга мажбур. Бир камерада утирганларга узаро гаплашишни такиклаш психологик кийнокдир. Балки турмуш уртогимга нисбатан яна янги айблов куймокчи булишаётгандир. Булардан хамма нарсани кутса булади” дейди О.Якубова.

Куйида биз зона рахбариятининг охирги бир неча ой ичида А.Формоновга нисбатан килган жиноятларига тухталмокчимиз. Зона рахбарияти А.Формоновга тухмат уюштириб, уни 2007 йил 23 майдан 19 июнга кадар, яъни 27 кун ШИЗОга ташлаган, у ерда дубинка таёк билан оёгининг ости ва белига аёвсиз уришган. Натижада изолятордан чиккандан кейин хам у 10 кун деярли оёк босиб юра олмаган. 10 октябрдан 20 октябрга кадар 10 кун, хеч бир сабабсиз, “сафда нотугри юраяпсан” деган сохта айб билан А.Формоновни совук ва зах изоляторга ташлашган. Бу ерда уни икки кун давомида кулига кишан (наручник) солиб ва темирга боглаган холда камокхонанинг беш ходими биргалашиб аёвсиз калтаклашган. 2007 йил 31 октябрь - 1 ноябрь кунлари булган учрашувда О.Якубова турмуш уртогининг соглиги жуда ёмон, совук ва зах изоляторда кулоги шамоллаб, ундан йиринг окиб турганини, жуда хам каттик йуталиб ётганини уз кузи билан курган. А.Фармонов 2008 йил 8 январдан 30 январга кадар ШИЗО (штрафной изолятор)га ташланган. У ун беш кун изоляторда, етти кун карантинда булган ва муттасил кулига кишан (наручник) солинган холда утирган. Коида буйича карантинга чиккандан кейин махбус кулига наручник солиш умуман мумкин булмаган холда А.Формоновга карантинда хам етти кун наручник солишган. 16 февраль куни уни чакириб, амнистияга тушмаганлигини айтиб, мажбуран кул куйдириб олишган. «Имзо чекмайман, мен тартиб-коидани бузган эмасман» дегандан сунг А.Формрновга жисмоний кийнок куллашган.

О.Якубова турмуш уртогининг олдидан учрашувдан кайтганидан кейин шикоят хати ёзишга карор килган. 2007 йил 9 ноябрь куни турмуш уртогига нисбатан булаётган кийнокларни тухтатишни,

А.Фармоновнинг жиноят иши кайта курилиб, уни тулик оклаган холда озодликка чикаришни,

А.Фармоновга нисбатан сохта жиноий иш кузгаган ва судлаган хамда УЯ 64/71 ЖИЭМда кийнокларга солаётган барча шахсларни жиноий жавобгарликка тортишни сураб шикоят хатини Узбекистон Республикаси Президенти, Бош Прокурори Р.Кодиров, Ички ишлар вазири Б.Матлюбов, ЖИЭББ (ГУИН) бошлиги А.Шодиев номига почта оркали юборган, бирок шу пайтга кадар бу юкори лавозимли шахслардан хатига конуний жавоб олмаган. Унинг шикоят хати ёзилгандан кейин хам турмуш уртоги кийнокларга солинган.

Биз илгарирок А.Формонов ва Алишер Караматов иши юзасидан жиноий ишлар буйича Янгиер шахар суди чикарган хукмнинг тулик матнини (бирор харфини узгартирмаган холда) Интернет-сайтларда эълон килган эдик. Хукмда жазо умумий тартибли зонада утаттирилиши курсатилган булишига карамасдан А.Формонов махсус тартибли (особый режимли), яъни каттик тартибли (строгий режим) УЯ 64/71 концлагерида саклашмокда. Маълум-ки, бу зона 1997 йили Узбекистоннинг энг экологик хавфли, ута континенталь (ёзда ута иссик, кишда ута совук) иклимга эга булган Усть-Юрт платосида диний ва сиёсий эътикодлари туфайли судланган инсонлар учун ташкил этилган ва шу сабабли мазкур зона концентрацион лагерь макомида булиб, унда махсус тартиб урнатилган. А.Формоновга охир-окибат 159-чи (ёки шу тенги) модда билан яна айб куйиш учун суд хукмига зид холатда уни айнан шу зонага этап килишган.

О.Якубованинг айтишича, А.Формонов озодликка чикишидан буткул умидини узган.

А.Формонов зона маъмуриятининг алохида диккат марказида туришини куйидаги фактдан хам англаш кийин эмас.

Зона бошлиги муовини А.Формоновни олдига чакириб, ОБСЕ (Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти)да киминг ишлайди, деб сураган. А.Формонов: “ОБСЕда менинг хечкимим ишламайди, у ташкилотда ким ишлашини билмайман» деб жавоб берган. Шундан сунг муовин О.Якубованинг акасини хам «Киминг булади, каерда ишлайди?» - дея суриштирган.

УИХЖдан:

Кейинги пайтларда бирнеча хукукбонларнинг камокхоналардан озод этилиши сузсиз кувонарли вокеълик булса-да, уларнинг баъзилари Узбекистон камокхоналарида хозир кийноклар кулланилмаётир, деб баёнот бераётгани тушунарсиз нарсадир. Бизга келаётган, хамда бир канча хукукбон ташкилотларнинг бераётган маълумотларга кура мамлакатнинг милиция булимлари, тергов органлари ва жазони ижро этиш колонияларида кийноклар бир кун хам тухтамаганини айтиш мумкин. Авторитар тузумлар нафакат махбусларга, балки ёппасига бутун жамиятга зулм утказмаса яшай олмайдилар.

Толиб Ёкубов

УИХЖ раиси

Франция

Просмотров: 2008 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей