Якшанба, 22.12.2024, 13:16
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 9 » Йўқолган ўқитувчи ўлиги топилди
17:36
Йўқолган ўқитувчи ўлиги топилди
 Йўқолган ўқитувчи Раъно Юзбоевани ўлиги топилди
07.03.08
Uznews – Бугун Жиззах вилоят Зарбдор тумани милиция ходимлари бундан ўн кун олдин йўқолган маҳаллий мактаб ўқитувчиси Раъно Юзбоева жасадини топишди. Қотилликка уни собиқ ўқувчиси ва мактаб директорининг ўғли гумон қилинмоқда.

Уч фарзанднинг онаси, 41 ёшли Раъно Юзбоевани охирги марта 25 феврал куни у одатдагича ўзи ишлайдиган Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти, Зарбдор туманидаги 1 сонли мактабга кетаётган пайтда кўришган.
Ўша куни у уйига келмаган. Биринчи куни уни қариндошлари излаб топишолмагач туман милициясига мурожаат қилишади.

Қариндошлари ўқитувчини йўқолиб қолиш сабабларини ўрганишар экан, у балки иш излаб ёки рад қила олмаган бирор фойдали таклиф билан оиласини огоҳлантирмай кетиб қолган бўлиши мумкин деган фикрга келишди.
Лекин ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Раъно Юзбоева ҳеч қаерга кетмаган - у ўлдирилган, жасади эса мактаб ҳовлисига қўмиб қўйилган экан.

Uznews.netга терговга яқин манбаънинг айтишича, ўқитувчининг қотиллигига мактабнинг собиқ ўқувчиси ва мактаб директорининг ўғли, 21 ёшли Жасур Азимов гумон қилинмоқда.

Айни пайтда, тергов маълумотларига кўра жиноятнинг қуйидагича манзараси чизилмоқда. Ўша куни, 25 февралда, Раъно Юзбоева туман халқ таълими бўлимида бўладиган йиғилишга таклиф қилинган бўлиб у ерга мактаб директори Қўчқор Азимов билан бирга бориши керак эди.

Бироқ, ўқитувчи негадир ушланиб қолади, у директорни ўзи йиғилишга бораверишини илтимос қилади, ўзи эса терговда айтилишича, компютерда Жасур Азимов ишлаб турган иш хонасига қараб йўл олади.
Улар ўртасида нима юз бергани маълум эмас. Ўқитувчининг ўлими - бўғиб ўлдирилиши билан тугаган ихтилоф пул сабабли бошлангани тахмин қилинмоқда.

Уни жасади мактаб хонасида кечка қадар қолиб кетади. Соат 21 дан кейин Жасур Азимов қўлида иккита қоп билан пайдо бўлади ва уларга Юзбоевани оёғи ва бош қисмини солади. Жасур Юзбоева жасадини зинага қадар олиб келади ва уни зина пастидаги ахлатхона томон судраб боради. Унча катта бўлмаган чуқур қазиб у ерга аёл жасадини қўмади ва устини атрофда сочилиб ётган ахлатлар билан ёпади.

Жасур Азимов Раъно Юзбоева қотиллиги бўйича асосий гумонланувчи сифатида ҳибсга олинган. Ўқитувчи қотиллиги бўйича тергов ишлари давом этмоқда.
Просмотров: 1013 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей