Якшанба, 22.12.2024, 13:16
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 7 » Россия ширкатининг ишқи Арпапояга тушди
00:51
Россия ширкатининг ишқи Арпапояга тушди

Россия ширкатининг ишқи Арпапояга тушди

Сарвар Усмон

Ўзбекистон пойтахтининг Бешёғоч майдонига туташиб кетувчи Арпапоя кўчасидаги 14-уйда истиқомат қилувчи оила шу кунларда ўз уйидан мажбуран кўчирилиши мумкин.

Уй бекаси Муяссар опа Раҳимованинг айтишича, маҳаллий суд унинг оиласи манфаатларини топтаб, хорижий компания фойдасига ҳукм чиқарган.

“Бизнинг маҳалла Олий Мажлис ва президент қароргоҳи орасида жойлашган. Маҳаллада 80 та хонадон бор. Маҳалламизда театр, Ғафур Ғулом музейи бор, 5 та метро станциясига яëв бориш мумкин, энг катта концерт саройи бор ва биз қоқ марказда яшаймиз. Маҳалламиз ичидан анҳорлар оқиб ўтади. Шунақа жаннатга ўхшаган жойда яшаймиз”,- дейди Муяссар опа.

Гап маҳалланинг таърифидан бошлангани бежиз эмас.

Суҳбатдош Ҳабибулло аканинг сўзларига кўра, мана шу жаннатмакон жойга Россиянинг “Союзнефтгаз” ширкати шахобчаларидан бири “Global Project Management” кўз тиккан. Мазкур ширкат Арпапоядаги уйларни бузиб, ўрнига кўпқаватли уйлар қурмоқчи.

Бу ишга Тошкент шаҳри ҳокимлиги бундан 2 йил аввалги қарори билан рухсат ҳам берган.

Ўшандан бери кўчанинг 14-уйида яшайдиган Раҳимовлар хонадонида тинчлик йўқ. Жорий йилнинг январида маҳаллий суд Раҳимовлар оиласини 5 кун ичида мажбуран кўчириш тўғрисида қарор чиқарган.

Тўғри, Раҳимовларни кўчага ҳайдамоқчи эмаслар.

“Менга Себзордан кўп қаватли уйнинг 4-қаватидан квартира олиб қўйдик, дейишди. Мен оғир касалман, ҳатто 2-қаватга ҳам чиқа олмайман, десам ҳам қулоқ солишмади”,- дейди Муяссар опа.

Аслида қулоқ солмасликка Муяссар опа ҳақли. Чунки шаҳар ҳокимлиги қарорида уй эгасининг розилиги олиниши шартлиги айтилган.

“Ҳоким тўғри қарор чиқарган. Табиатини билган бу ташкилотнинг. Улар бу ëққа Россияда минглаб хонадонларни хонавайрон қилиб келган”,- дейди Ҳабибулло ака.

Унинг таъкидлашича, Муяссар опа эса ҳовли-жойи учун Россия ширкати бераётган ҳаққа рози эмас. Чунки бу уйлардан 100-200 метр нарида жойлашган уйлар миллион доллар туради. Уларнинг уйлари эса янада қимматроқ бўлиши керак.

Арпапоялик содда ўзбекларнинг кўпчилиги эса ширкат киши бошига берган 10 минг долларга рози бўлиб кўчиб кетаверди. Муяссар опа эса кўчмоқчи эмас. Уни ва унга ўхшаганларни хорижий ширкат судга беряпти.

“Суд эса компания фойдасига қарор чиқаряпти. Шикоят аризаси кўтариб кимнинг ëнига боришингиздан қатъи назар, судлар мустақил, биз уларга таъсир ўтказа олмаймиз, дейишади. Судлар ўзининг мустақиллигини менинг шахсий мулкимни ҳимоя қилишга эмас, уни талон-тарож қилиш учун ишлатадиган бўлса, менга унақа мустақил суднинг нима кераги бор”,- дейди Муяссар опа.

Унинг билдиришича, президент девонига ҳам ўнлаб аризалар берилган. Ариза берилгандан сўнг 15-20 кунлардан кейин жавобини сўрашганида ариза катталарга олиб кириб берилгани, жавобини бир ой кутиш кераклигини айтишган.

Муяссар опанинг қайнонаси уйини Россияга қарашли ширкатга бўшатиб берган арпапояликлардан бири.

“Қайнонамга 9000 доллар беришди. Бу пулга Бектемирдан жой олдилар. Шу уйнинг орқасидан бир йил сиқилиб, яқинда вафот этдилар”,- деди Муяссар опа.

Оқсаройнинг биқинидаги Арпапояни шаҳардан ташқаридаги Бектемирга алмаштиришга кўнган содда ўзбек шундай қилиб, уйи тугул ҳаётидан ҳам ажралди.

Просмотров: 932 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей