Пайшанба, 25.04.2024, 14:17
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Март » 7 » Акмал Саидовнинг ҳуқуқлари аъло даражада, оддий фуқароларники эса...
22:30
Акмал Саидовнинг ҳуқуқлари аъло даражада, оддий фуқароларники эса...
Акмал Саидовнинг ҳуқуқлари аъло даражада, оддий фуқароларники эса...

Меҳрибон

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий маркази Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллиги мамлакатда кенг нишонланаётганини билдирди.

Миллий марказ маълумотига кўра, мамлакат парламенти томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинлигига тааллуқли 300дан зиёд қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинган.

Марказ ходимаси Фарида Бақоеванинг айтишича, Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилинганига қарамай, мамлакат ҳозирча бу ҳақдаги халқаро ҳужжатга қўшилмаган. Айни пайтда бу ҳужжатга қўшилиш ҳаракати бошланган. Мамлакат болалар ҳуқуқлари ҳақидаги айрим конвенцияларга қўшилишни ҳам режалаштирмоқда.

“Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларация қабул қилинган кунни нишонлаш юзасидан махсус режа тузилган. Йил мобайнида ҳамма ишлар мана шу режа бўйича бажарилади. Халқаро ташкилотлар билан алоқаларни яхшилаш, кучайтириш каби масалалар жуда кўп”,- деди Ф.Бақоева.

Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари эса турли тадбирларни режалаш билан инсон ҳуқуқлари поймол этилиши ҳолатлари камайтиришга эришиб бўлмаслигини айтмоқда. Масалан, кейинги 5 йил давомида биргина “Эзгулик” жамиятига ҳуқуқлари поймол қилинган мингдан зиёд фуқаро мурожаат қилган.

“Жамиятимизга фуқаролар, асосан, ноҳақ ҳибсга олинганлик, адолатсиз суд жараёнлари, қамоқхоналарда маҳбусларга қийноқлар қўлланилаëтгани, шу билан бирга, иқтисодий инқирозга учраган ташкилотлар ўзларига нисбатан солиқ инспекцияси ëки прокуратура томонидан ноҳақ санкциялар қўйилгани, уларнинг мол-мулклари тортиб олингани юзасидан мурожаат қилади. Ўтган вақт мобайнида жамиятимизга инсон ҳуқуқлари бузилишига оид 1000дан ошиқ мурожаат бўлди”,- дейди “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова.

Фарғоналик инсон ҳуқуқлар ҳимоячиси Абдусалом Эргашев эса мамлакатда болалар ҳуқуқлари поймол қилиниш ҳолатлари, айниқса, кўплигини айтади.

“Болаларнинг билим олиш ҳуқуқи кенг кўламда поймол қилиб келиняпти. Болаларни уларнинг розилигисиз жамоатчилик ва дала ишларига жалб қилиш, болалар меҳнатини эксплуатация қилиш, яъни пахтани яганалашга олиб чиқиш, дарс ўрнига ҳар турли шанбаликлар уюштириш уларни билим олиш ҳуқуқидан маҳрум қиляпти”,- деди А.Эргашев.

Урганчлик Отаназар Оллаберганов кейинги пайтда фермерлар ҳуқуқларини поймол қилиш кўпайганини бидирди.

“Фермерлар билан мажбурий шартнома тузилади, мажбурий режалар юкланади. Улар эркин эмас”,- деди О.Оллаберганов.

Суҳбатдош муслима эса Ўзбекистонда шахснинг диний эркинлик ҳуқуқлари ҳам бузилаётганини таъкидлади.

“Иккита институтни тугатган бўлишимга қарамай, ҳижобда бўлганим учун мени ҳеч қанақа мактабга ишга олмасдан боғчага ишга олишади. Аëлларга нисбатан таъқиб жуда ҳам кучайган”,- деди муслима.

Ўзбекистон фуқаролари ўз ҳуқуқлари поймол бўлаётганидан шикоят қилаётган бир пайтда БМТнинг Женевада ўтаётган инсон ҳуқуқлари бўйича еттинчи сессиясида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий маркази раҳбари Акмал Саидов мамлакатда инсон ҳуқуқлари аъло даражада экани ҳақида маъруза қилди.

Просмотров: 937 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей