Жума, 19.04.2024, 13:01
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Феврал » 24 » Москвада яна бир ўзбекистонлик ўлдирилган
18:16
Москвада яна бир ўзбекистонлик ўлдирилган
Москвада яна бир ўзбекистонлик ўлдирилган
 
Рус миллатчилари митинги
Москва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қотиллик сабаби миллий адоват бўлиши мумкинлигини инкор этмаганлар
Россия пойтахтида ўспиринлар гуруҳи Ўзбекистон фуқароси 26 ёшли Хуршид Худойқуловни пичоқлаб ўлдирганлар.

Қотиллик 18 феврал тунида содир этилган.

Хуршид Худойқулов Москвада кўча супуриш, киракашлик билан шуғулланган.

Унинг вояга етмаган фарзандлари қолди.

Москва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қотиллик сабаби миллий адоват бўлиши мумкинлигини инкор этмаганлар.

Россия матбуотига кўра, бу - сўнгги ойларда Москвада МДҲ мамлакатлари фуқароларининг ўлимига олиб келган еттинчи ҳужум.

Қасддан қотиллик содир этиш банди бўйича жиноий иш очилгани хабар қилинган, ўзбекистонликни рус миллатчилари ўлдирган бўлиши мумкинлиги эҳтимоли билдирилган.

"Формат-18" гуруҳи раҳбари озодликдан маҳрум этилди

Шу кунларда Москва шаҳрининг Басманний маҳкамаси энг сиёсий фаол миллатчи гуруҳ ҳисобланган "Формат-18" деб номланган гуруҳ раҳбари Максим Марцинкевични уч йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарган.

Максим Марцинкевич кўпроқ "Тесак" лақаби билан танилган.

Маҳкама уни миллий низо ва душманликни уйғотишда айбдор деб топган.

 2007 йилда Москвада 26 нафар Ўзбекистон, 14 нафар Озарбайжон, 13 нафар Тожикистон, 3 нафар Қирғизистон фуқаролари ўлдирилган.
 
Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотлари

Тақирбошлар тўдаси устидан жиноий иш очилишига 2007 йил февралида "Билингва" клубида ўтказилаётган сиёсий баҳсларни бузишга уринишлари сабаб бўлган.

Марцинкевич ва унинг 15 тарафдори миллатчи руҳдаги шиорларни бақириб-чақириб,
маърузаларни тўхтатишга уринганлар.

Фавқулодда мажлис

Москвада хавфсизлик вазияти ёмонлашаётгани боис шаҳар ҳокимияти фавқулодда мажлис ўтказган, унда Москва шаҳрида истиқомат қиладиган миллатлар вакиллари иштирок этганлар.

Москва мэри ўринбосари Виталий Виноградов ва Москва шаҳри Ички ишлар бошқармасининг раҳбари Владимир Пронин билан учрашувда 92 миллат вакили қатнашганлар.

2007 йилда яқин хориждан Москвага борганларга қарши 5439 жиноят содир этилган.

Айниқса, Ўзбекистон, Украина, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари кўп ҳужумга дучор бўлганлар.

Москва шаҳрида
Милиция хавфсизликни таъминлаш борасидаги ўз вазифаларини уддалаётганини айтади
Ўтган йили Москва шаҳрида МДҲ мамлакатларидан борган 83 инсон ўлдирилган.

Уларнинг 26 нафари Ўзбекистон, 14 нафари Озарбайжон, 13 инсон Тожикистон, 3 инсон Қирғизистон фуқаролари бўлганлар.

Бироқ шаҳар милицияси раҳбари Владимир Прониннинг сўзларига кўра, Москвада тақирбошларнинг "уюшган ҳаракати" йўқ.

"Тақирбошларнинг бир неча гуруҳи фаолияти тўхтатилди"

Шу куни Россия Ички ишлар вазирлигининг Транспортда тартибни таъминлаш департаментининг бошлиғи генерал-лейтенант Вячеслав Захаренков Москва милицияси раҳбарининг баёнотига зид келадиган баёнот билан чиқди.

Вячеслав Захаренковнинг айтишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан Москва шаҳри Москва атрофида тақирбошларнинг бир неча гуруҳи фаолияти тўхтатилган.

Жаноб Захаренков сўзларига кўра, кўпинча тақирбошлар энг шафқатсиз қотилликларини Москва атрофига қатнайдиган электр поездларида содир этганлар.

"Ўтган йили бундай қўрс қотилликлар биргина Москва шаҳри ва вилоятида бир неча марта содир этилган. Бу тақирбошларнинг барча гуруҳи қўлга олинди. Ана шундай қўрс қотилликлар билан шуғулланган 7-12 гуруҳга асосан вояга етмаган ўспиринлар кирган", деб айтган журналистларга Вячеслав Захаренков.

Унинг сўзларига кўра, транспортдаги жиноятлар билан боғлиқ аҳвол бирмунча яхшиланган.

Москвада ташқи кўриниши "жанублик" бўлган ва МДҲ мамлакатларидан келганлар билан боғлиқ қотилликлар бир неча марта содир этилганидан кейин бу можаро халқаро даражага чиқди.

Феврал ойининг бошида Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота топширди ва Россия Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратурасига мурожаатлар йўллади.

Унда Россияда Қирғизистон фуқароларига нисбатан жиноятлар сони ортиб бораётганидан жиддий хавотир изҳор этилган
Просмотров: 903 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей