Жума, 26.04.2024, 02:11
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Феврал » 21 » Мигрантлар содир этаётган жиноятлар сони ортмоқда
01:59
Мигрантлар содир этаётган жиноятлар сони ортмоқда

Мигрантлар содир этаётган жиноятлар сони ортмоқда

 

 

Олмаота вилояти ички ишлар департаменти Ўзбекистон фуқаролари томонидан 2 та жиноят содир этилганини маълум қилди. Улардан бири қотиллик, иккинчиси ўғирлик билан боғлиқ.

 

Олмаота вилояти ички ишлар департаментининг билдиришича, вилоятнинг Каменский туманидаги шахсий уйлардан бирида эркак ва аёл кишининг жасадини аниқлаган. Маълум бўлишича, ўз уйида ўлдириб кетилган қозоғистонлик эр-хотиннинг ҳаётига Ўзбекистоннинг 3 фуқароси қасд қилган. Полиция ходимлари 2 жиноятчини ўша куннинг ўзидаёқ қўлга олган, ўзбекистонлик яна бир қотил мамлакат ҳудудини тарк этишга уринаётган пайтда ушланган. Айни пайтда уларни қотилликка ундаган сабаблар аниқлаштирилмоқда.

 

Олмаота вилояти полициячилари тарқатган яна бир хабарга кўра, биринчи жиноят содир бўлган куннинг ўзидаёқ Олмаота вилояти бозорларининг бирида 3 киссавур қўлга олинган. 2 таси Ўзбекистон фуқароси ва бири чимкентлик бўлган киссавурлар бозордагиларнинг пулларини ўғирлаётган пайтда ушланган.

 

Шу каби ҳолатларни асос қилиб, Олмаота вилояти ички ишлар департаменти мамлакатга хориждан келаётган мигрантлар оқимини назорат қилишни янада кучайтириш таклифи билан чиқмоқда. Аммо ҳуқуқ ҳимоячилари бу таклиф ижросининг салбий оқибатларидан огоҳлантираётир.

 

Инсон ҳуқуқлари халқаро бюроси Олмаота ваколатхонаси мутахассиси Виктория Тюленева сўзларига кўра, миграция органлари мамлакатга мигрантлар оқими кириб келишини камайтириш ниятида.

 

“Улар бу ниятини турлича оқлаши мумкин. Жумладан, мигрантлар содир этаётган жиноятларни кўпиртириб, маҳаллий аҳолининг уларга салбий кайфиятини қўзғатиш нияти ҳам йўқ эмас. Лекин бу кутилмаган ва салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Эҳтиёж борлиги учун мигрантлар оқимини камайтириш қийин. Назорат кучайтирилса, ноқонуний мигрантлар оқими кўпаяди. Қаттиқ чоралар эса бундайлар сонини оширади, холос”,- дейди Виктория Тюленева.

Просмотров: 933 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей