Пайшанба, 28.03.2024, 17:04
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Феврал » 19 » Фидель Кастро президентликка қайтмоқчи эмас
17:40
Фидель Кастро президентликка қайтмоқчи эмас
Фидель Кастро президентликка қайтмоқчи эмас
 
Фидель Кастро
81 ёшли жаноб Кастро 1959 йилдаги коммунистик инқилобдан буён Кубани бошқариб келади.
Куба Коммунистик партиясининг рўзномаси бўлган "Гранма"нинг интернет саҳифасида чоп этилган мактубида Фидель Кастро бундан кейин президентлик ваколатларини бажаришга қайтмоқчи эмаслигини эълон қилган.

"Мен Давлат кенгаши раислиги ва бош қўмондонлик лавозимларига даъвогарлик ҳам, қабул ҳам қилмайман", деб ёзган Фидель Кастро.

2006 йил июлида соғлиги ёмонлашгани сабабли Фидель Кастро давлатни бошқаришни укаси Раулга вақтинча топширган эди.

81 ёшли жаноб Кастро 1959 йилдаги коммунистик инқилобдан буён Кубани бошқариб келади.

Ўтган декабр ойида Фидель Кастро истеъфога чиқиши эҳтимолига ишора қилган, "менинг бош вазифам бирорта ҳам лавозимга ёпишиб олмаслик", деб айтган эди.

Шундан кейин Раул Кастро акасининг ҳамон муҳим сиёсий рол ўйнаётганлигини, мамлакат ҳаёти учун аҳамиятли барча сиёсий масалалар унинг билан маслаҳатлашиб бажарилаётганини айтди.

Якшанба куни Ҳавана шаҳрида Миллий ассамблея - Куба парламентининг сессиясини ўтказиш мўлжалланган.

"Гранма" рўзномасининг веб-саҳифасида ярим тунда эълон қилган хатида жаноб Кастро соғлиги туфайли яна беш йиллик президентлик ваколатларини қабул қилмаслигини билдирган.

"Мен ўз ғояларимиз учун фақат оддий аскар сифатида курашмоқчиман", деб ёзган Фидель Кастро.

Бироқ жаноб Кастро бу билан хайрлашиш ниятида эмаслигини билдирган.

У компартиянинг рўзномасида ўз фикр-мулоҳазаларини "Ўртоқ Фиделнинг мулоҳазалари" номи билан чоп қилиб боришини айтган.

Куба Миллий Ассамблеяси сиёсий ворис сифатида 76 ёшли Раул Кастрони сайлаши кутилмоқда.

Бироқ таҳлилчилар 56 ёшли Вице-президент Карлос Лаге Давила ҳам асосий номзодлардан бири эканлиги ҳақидаги тахминни ҳам билдиришади.

Агар Раул Кастро сайланадиган бўлса, йирик иқтисодий ислоҳотларни ўтказишига ишора қилган.

Аксар Куба аҳолиси қабул қилиши мушкул истеъфо

Фидель Кастро. 1959 йил
Фидель Кастро ғарбий ярим шарда биринчи коммунистик режимни барпо этган
1959 йилдаги инқилоб Президент Фулгенсио Батистани ҳокимиятдан ағдарган, жаноб Кастро Лотин Америкасидаги етакчи сиёсатчи, Қўшма Штатлари учун эса "қўлдаги тикан"га айланди.

Фидель Кастронинг қўли остида Кубадаги аксар хорижий ва маҳаллий ширкатлар давлат тасарруфига ўтказилди, ер ислоҳ қилинди ва қашшоқлар учун таълим ҳамда соғликни сақлаш соҳалари яхшиланди.

Дастлабки йилларда Кубадан қочган муҳожирлар Кастро ҳокимиятига таҳдид туғдиришган, улар Қўшма Штатлар қўллаб-қувватловида 1961 йилда Пигс бўғозига ҳужум уюштиришган, бироқ муваффақиятсизликка учраган эдилар.

Кейинги йилларда "Куба ракета инқирози" деб аталган инқироз юзага келди, Шўролар Иттифоқининг Кубада ядровий каллакларни ўрнатиши АҚШ ва СССР ўртасида кескин вазиятни келтириб чиқарди.

Фидель Кастро Жанубий Америка ва Африкадаги сўл қанот сиёсатчиларни дастаклаб келди, хусусан, 1975 йил Анголага жанг қилишга Кубанинг минглаб аскарлари юборилди.

Фидель Кастро қарийб 50 йиллик лидерлиги вақтида Америка Марказий Жосуслик бошқармасининг кўп сонли суиқасдлари нишони бўлган, Куба Ички ишлар вазирлиги 1999 йилда жаноб Кастрони ўлдиришга 637 марта ҳаракат қилинганини эълон этган.

Би-би-си мухбирининг ёзишича, Фидель Кастронинг истеъфога чиқишини аксар кубаликларнинг қабул қилишлари қийин бўлади, боиси мамлакат аҳолисининг 70 фоизи ҳаётида бошқа раҳбарни кўрмаган.

Просмотров: 879 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей