Пайшанба, 25.04.2024, 05:02
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Феврал » 15 » Бўҳронлар Гуруҳи Соиповни ўлдиришда Ўзбекистонни айбламоқда
19:00
Бўҳронлар Гуруҳи Соиповни ўлдиришда Ўзбекистонни айбламоқда
Cуратда: Алишер Соипов
 
Бўҳронлар Гуруҳи Соиповни ўлдиришда Ўзбекистонни айбламоқда
Uznews – Халқаро бўхронларни ўрганиш гуруҳи (ICG) бугун Алишер Соипов ўлими юзасидан ўтказилган суриштирув ҳисоботини эълон қилди, ундаги асосий хулоса шундай янграйди: журналистга суиқасд буюртмачиси ва ижрочиси Ўзбекистон ҳукуматидир.

Брюссел(Бельгия)да жойлашган нуфузли тадқиқот ташкилоти бўлмиш Бўҳронлар Гуруҳининг “Марказий Осиёдаги қотиллик: Ўзбекистонни изоляциядан чиқариш пайти эмас” дея номланган 42-саҳифалик ҳисоботи, ўзбек ҳукуматига қарши қаратилган жуда жиддий айбномалар билан бошланади.

Бўҳронлар Гуруҳининг билдиришича, 2007 йил 24 октябр куни қирғизистонлик таниқли журналист Алишер Соиповга қилинган суиқасд ўтган йилнинг охирида президентлик сайловларига тайёргарлик жараёнида ўзбек ҳавфсизлик хизматлари томонидан амалга оширилганига асосли далиллар бор.

Соиповга қилинган суиқасднинг асосий сабаби, Бўҳронлар Гуруҳи ҳисоботига кўра, унинг муҳолифатдаги Ўзбекистон «Эрк» Демократик партияси билан яқинлашуви бўлган.

Уюштирилган қотиллик, Бўҳронлар Гуруҳи фикрига кўра, президент Ислом Каримовни ҳокимият тепасида ушлаб туришдан манфаатдор, ҳар қандай потенциал таҳдидга қарши ҳатто, зарур бўлса бошқа мамлакат ҳудудида ҳам превентив зарбаларни беришга тайёр турган ўзбек кучишлатарлари стратегиясидаги янги линияни очиқлайди.

Бўҳронлар Гуруҳига кўра, бу балки, Ислом Каримов режимининг тизгинсизлиги, шунингдек, мўртлиги ва заифлиги ортиб бораётганидан далолатдир. Ўзбекистон такрор ва такрор, ўз муҳолифлари дилига қўрқув солиш ташвишига тушиб қолган. Шу йўналишда ҳукумат ҳатто умумжамият айбловларидан ҳам ҳайиқмай, ўзининг халқаро нуфузини таҳлика остига қўйишга тайёр ва Алишер Соиповга қилинган суиқасд бунинг яққол намойишидир.

Бўҳронлар Гуруҳи ҳисоботида, Қирғизистон тарафидан Ўзбекистонга қирғиз фуқаросига қилинган қотиллик юзасидан ҳеч қандай расмий айбнома билдирилмагани айтилади. Бироқ шахсий суҳбатларда қирғиз мулозимлари, ҳусусан юқори лавозимдаги амалдорлар, Бўҳронлар Гуруҳи экспертларига, Алишер Соиповга қилинган қотилликда ўзбек ҳукуматининг алоқадор эканига қатъий ишончлари борлигини билдиришди.

Бундан ташқари, қирғиз мулозимлари, Ўзбекистондаги сиёсий ўзгаришлардан ташвиш билдириб, Ислом Каримов тарафдорларининг ўз фуқароларига нисбатан қўпол ва шафқатсиз кучларни қўллаши Марказий Осиё ҳудудида ислом радикализмининг ривожида асосий омил бўлишини айтишди.

Европа Иттифоқи ва Америка Қўшма Штатлари Алишер Соиповга қилинган қотилликни, ташвишли бир сигнал ўрнида қабул қилиши лозим, дея ҳисоблайди Бўҳронлар Гуруҳи. Шуни англаш керакки, Ўзбекистон билан ҳар қандай янги муносабатлар ўрнатишга интилиш фақат битта натижага – нобарқарор ва тизгинсиз режимнинг кучайишига олиб боради.

26-ёшли Алишер Саипов, этник ўзбек ва Қирғизистон фуқароси, ўзбек тилидаги «Сиёсат» («Политика») газетаси ношири, қатор Интернет нашрлари, жумладан Uznews.net билан ҳамкорлик олиб борган журналист, 2007 йилнинг 24 октябрида, кечқурун, Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳри марказида яқин масофадан отиб ўлдирилган эди.

Қотиллик гувоҳларининг сўзларига кўра, ўз дўсти билан нонушта қилишга шошилаётган Алишернинг олдига иккита эркак яқинлашади, дастлаб биринчи ўқни унинг оёғига отишади, журналист йиқилганидан кейин, унинг бошига яна иккита ўқ узишади. Қатлни якунлаб, қотиллар бамайлиҳотир у ерни тарк этишади.
Просмотров: 901 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей