Якшанба, 24.10.2021, 23:09
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Феврал » 15 » Д. Фозиловага: Максад курашми ёки хаёлпарастлик?
02:07
Д. Фозиловага: Максад курашми ёки хаёлпарастлик?
Д. Фозиловага: Максад курашми ёки хаёлпарастлик?

Хусниддин Иватов, ТошкентМен бу янги тузилган “Уйғон Ўзбекистон” Демократик Ёшлар Ҳаракати аъзоcи Дилсора Фозилованинг “Муносабат” сайтида чоп этилган Муҳаммад Солиҳга очиқ мактубини ўқиб ёшлигимда кўрган бир фильм кўз олдимга келди, бу “Ўзбекфильм” махсулоти - "Ажойиб хаёлпараст" деб номланади.
Машҳур ўзбек актери Бахтиёр Ихтиёров асосий ролда ўйнаган. Бу фильмда халқ учун фойдаси тегиб турадиган қишлоқ ветеренарини қуён боқиб бойиб кетишини ҳар куни ҳаёлидан ўтказишини ва инсон учун қадрли бўлган нарсаларни шу ҳаёллари туфайли кўрмай қолишини кўрамиз, сиз таърифлаган "Ўзбекистондаги келадиган сиёсий бахор"ни худди шу фильмдаги қаҳрамоннинг орзусига ўхшатдим. Диктатор Ислом Каримовнинг ўлими эса Ўзбекистонда аҳволни ижобий тарафга ўзгариши эмас, балки аксинча бўлиши ҳам мумкин, бунинг сабабини ҳар қандай зиёли инсон сизларнинг мақолаларингиз ёки ҳаракатларингизни кузатиб туриб баҳо бера олади.

Ўзимизда азалдан қолган бир одат бор, бу асли биз ўзбекларга қон билан кирган. Душманга қарши бирлашиб ҳаракат қилиш ўрнига бир бирини ковлаб гўштини ейиш, “деди-деди”ларни тугатиб, кураш мақсадини асл ифлос диктаторга, унинг ифлос тузумига каратиш вақти келмадими, ёмғирдан кейин чиқадиган замбуруғдек фойдасиз ташкилотлар тузиш ўрнига бор мухолифат партияларни кучайтириш вақти келмадими?

Ўзингизнинг мақолаларингизга оддий халқ кўзи билан қараб баҳо бериб кўринг, сизнинг сафсаталарингиз Андижондаги қирғинда шаҳид бўлганларни уларни оиласига қайтариб берадими, ёки эзилган ўзбек халқини диктаторлик тузумидан озод қиладими?

Нима деётганингизни ўзингиз тушунасизми, худди ўша фильмдагидек хаёлпарастлик қиляпсиз ёки кимнидир алдамоқчи бўляпсизми? Сизнинг сиёсий баҳорингиз диктатор тузуми томонидан ўйлаб топилган сароб, ёлғон ва сафсата.

Ҳусниддин Иватов,

Тошкент, munosabat.com

Просмотров: 1097 | Добавил: spitamen69 | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей