Чоршанба, 24.04.2024, 05:11
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Феврал » 15 » Қизалоғини сотишга уринган ўзбек аёли
23:23
Қизалоғини сотишга уринган ўзбек аёли
Қизалоғини сотишга уринган ўзбек аёли. 
 
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида уч ойлик қизалоғини сотишга уринган ўзбекистонлик аёл ва унинг шериги милиция ходимлари томонидан қўлга олинган.

 

Тергов пайтида ўзбекистонлик аёл Россияда қарзга ботгани ва қарзларини узиш мақсадида бундай ишга қўл урганини айтган.

Айни вақтда Ўзбекистон фуқаросига нисбатан "Одам савдоси" айблови бўйича жиноий иш очилган.

Екатеринбург шаҳри ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, 44 ёшли аёл уч ойга тўлган гўдагини сотиш ҳақидаги хабарни ўзи яшайдиган минтақада танишлари орқали тарқатган.

Она аввалига ўз қизалоғи учун 10 минг, кейинроқ эса 30 минг Россия рубли сўраган.

Фуқаровий кийимда харидор сифатида келган милиция ходимлари гўдакни 20 минг Россия рублига сотиб олишган ва ўша заҳоти савдогар-она ҳамда унинг шеригини ҳибсга олишган.

Кейинроқ тергов изоляторида ўзбекистонлик аёл ўз қилмишини Россияда қарзга ботгани ва паспорти гаровга олингани билан тушунтирган. Аёлга кўра, қизини пул эвазига, гаров сифатида қолдиришга мажбур бўлган ва ҳеч қачон фарзандини сотмоқчи бўлмаган.

Ишга эътибор жиддий

Свердловск вилояти Ички ишлар бўлимининг матбуот котиби Валерий Горелыхнинг айтишича, ушбу жиноий ишнинг тафтиш этилишига жиддий аҳамият берилмоқда.

"Бу инсонни ўта ғазаблантирадиган ҳолдир. Ҳозирда текширув синчковлик билан олиб борилмоқда. Ушбу жиноий иш вилоят ички ишлар бўлими бошлиғи ва прокуратура ходимлари назорати остига олинган", - деб айтган Валерий Горелых.

Милиция расмийларига кўра, ўз фарзандини сотишга уринган аёлнинг эри ва тўнғич қизи Ўзбекистонда қолишган, ўзи эса бир неча йил олдин Россияга иш излаб келган. Шунингдек, милициянинг билдиришича, ўзбекистонлик аёлнинг ўғли ҳозирда қамоқхонада қамоқ жазосини ўтамоқда.

Агар аёлга қўйилган айблов маҳкамада тўлиқ тасдиқ этилса, у 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.

Расмийларнинг билдиришларича, уч ойли қизалоқ ҳозирда шифокорлар назорати остига олинган ва яқин кунларда гўдак Екатеринбург шаҳридаги болалар уйига жойлаштирилади.

Айни вақтда кузатувчиларнинг таъкидлашларича, Марказий Осиёдаги оғир иқтисодий шароитдан қочиб Россияга йўл олаётган нафақат эркаклар, балкида аёлларнинг ҳам турли жиноятларга қўл уриш ҳоллари ортиб бормоқда.

Тахминан икки ҳафта олдин Волгоград вилоятида, поездда ўз Ватанига қайтаётган тожикистонлик аёлнинг Россиядаги туғилган гўдагини поезддан ташқарига улоқтириб юборгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳуқуқ-тартибот ходимларига кўра, гўдак тирик қолган, аёл эса жиноий жавобгарликка тортилган.

Просмотров: 924 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей