Пайшанба, 25.04.2024, 21:08
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Феврал » 15 » «Нажот» ННТ рўйхатга олишларини кутмоқда, кутмоқда...
23:11
«Нажот» ННТ рўйхатга олишларини кутмоқда, кутмоқда...
Pўйхатга олишларини кутмоқда...
Uznews – Ҳоразмдаги “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти мана тўққиз йилдирки Ўзбекистондаги давлат идораларида рўйхатга олинмаяпти. “Гап нимада?” дея ҳайратланмоқда ҳуқуқбонлар.

“Нажот” ташкилотининг асосчиси ва раҳбари қадимий Хива шаҳрида яшовчи Ҳайитбой Ёқубовдир.
Унинг айтишича, 2000 йилда Хоразм вилоятида ташкил этилган инсон ҳуқуқлари ташкилоти бир вақтнинг ўзида мамлакатдаги оғир иқтисодий вазият, шунингдек ҳукумат органлари томонидан инсон ҳуқуқларини кенг миқёсда бузилиш ҳолатлари билан рўбарў келган.

“Ўша вақтда иш ҳақлари ўз вақтида берилмас, шунингдек нафақалар, ёрдам пуллари ҳам кечикиб келар эди, ҳукумат ичидаги коррупция кенг миқёсда ривожланган, улар билан ҳақиқий кураш олиб боришга тўғри келарди”, дейди Ҳайитбой Ёқубов “Нажот” ташкилотининг пайдо бўлиш йиллари ҳақида гапириб.

Одамлар ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотига қандай масалалар билан мурожаат қилишаётгани ҳақида гапирар экан, Ёқубов “Нажот”га келиб тушган баъзи бир аризаларни кўрсатади.

Уларда хоразмликлар ўзбек –туркман чегарасидаги зўравонликлар ҳақида гапиришади, Хоразм вилояти

Туркманистон билан чагарадош. Одамлар Туркманистондан харид қилиб қайтаётган кишиларни ўзбек чегарачилари қандай қилиб талашлари ҳақида ёзадилар, одатда хонавайрон қилинганлар бечора одамлар бўлиб чиқади.

Баъзиларнинг ўз ҳақларини талаб қилиш учун қилган урунишлари ўзларига катта муаммо бўлиб қайтади, чегарачилар ва бошқа ҳукумат мулозимлари уларни бутун оила аъзолари билан жисмонанан йўқотиб юборишгача бўлган жуда жиддий таҳдидларга ҳам йўл қўйиб берадилар.

Миллион ёки миллард сўмлик товарларни чегарадан олиб ўтадиганларни тартибот ҳимоячилари негадир сезмай қолишади, дея ҳикоя қилади ҳуқуқ ҳимоячиси.

“Хивада “Нуруллобой” номли тарихий архитектура ансамбли бор, у ЮНЕСКОнинг Халқаро мерослар рўйхатига киритилган,-ўз фикринии давом эттиради Ҳайитбой Ёқубов. –Бироқ маҳаллий ҳукумат негадир ансамбл атрофидаги ерларни шахсий уйлар қуриш учун сота бошлади. Айни пайтда бечора одамлар чордевор қуриш учун ҳатто чўл жойлардан бўлсин бир қарич ер ҳам ололмай сарсон бўлиб юришибти”.

“Нажот” ташкилоти ҳуқуқ ҳимоячиларининг бу ва бошқа муаммолар ечими йўлидаги фаол иштироки, Ёқубовни фикрича Хоразм вилоят Адлия Бошқармасида ташкилотни рўйхатга олишга ёрдам берармиди.

Бироқ, афтидан ҳукумат ҳеч қачон ҳуқуқ ҳимоячилари ўз фаолиятларини қонунга асосан олиб боришларини истамайди, шу сабабли “Нажот”ни рўйхатга олишни беш марта турли баҳоналар билан рад этишди, бу борада ўз қарорларига изоҳ бериш учун бирор асосли далилларни келтира олишмади
Просмотров: 1113 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей