Жума, 29.03.2024, 13:56
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Феврал » 15 » Омбудсмандан ёрдам олган борми?
23:04
Омбудсмандан ёрдам олган борми?
Омбудсмандан ёрдам олган борми?

Абдулла Искандар

Ўзбекистон Олий мажлиси Қонунчилик палатасида Омбудсман институтининг 2007 йилги иш фаолияти муҳокама қилинди. Муҳокама чоғида Ўзбекистон Омбудсмани Сайëра Рашидованинг маърузаси тингланди.

Маърузада қайд қилинишича, 2007 йил давомида Омбудсман идорасига фуқаролардан 8611 ариза келиб тушган. Аризагўйларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилган ва уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинган.

Айни пайтда Ўзбекистондаги минглаб мазлумлар аризаси Омбудсман тарафидан инобатга олинмагани ҳам бугунги кун ҳақиқати эканини айтмоқда инсон ҳуқуқлари фаоллари.

2007 йилда Омбудсманга ëзган аризаси инобат бўлмаган минглаб ўзбекистонликлардан бири Ҳуррият опа Тошпўлатовадир. У Сенатга, Бош прокуратурага, президент девонига ҳам ариза билан мурожаат этиб, қониқарли жавоб олмаган.

Опанинг ўғли диний эътиқод учун айбланиб 10 йил қамоқда ўтирди. Чиқиш пайти яқинлашганида унга яна муддат қўшиб берилди. Бундан норози бўлган Ҳуррият опа Омбудсман Сайëра Рашидовага ариза ëзди. Ариза инобатга олинмади.

“Қўни-қўшнилар, маҳалла фаоллари керакли жойга чиқамиз, дейишяпти. Қани, қаерга бориш керак бўлса, бизни олиб боринг, борамиз, дейишяпти”,- дейди Ҳуррият опа.

Омбудсман идораси ходими Мирзатилла Тиллаевнинг айтишича, аризагўйлар иши, аввало, судда кўриб чиқилиши керак.

“Аввало, бу масала Омбудсман ваколатига кирадими ëки йўқми, шу ўрганилади. Агар ҳужжатлар ўрганилиб, бу масала Омбудсман ваколатига кирса, қандайдир хулосага келиниши мумкин. Бу ерда ўз ҳуқуқи учун курашда қонунлардан қай даражада фойдаланилганлик ҳам муҳим”,- дейди М.Тиллаев.

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суръат Икромов сўзларига кўра, бошқа мамлакатлардаги, масалан, қўшни Қирғизистондаги Омбудсман идораси ўз фаолиятини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тўлиқ қаратган бир пайтда Ўзбекистондаги Омбудсман идораси давлат, деб аталмиш механизмнинг бир бўлагига айланган.

“Бизга ҳуқуқлари поймол этилган фуқароларимиз мурожаат этади. Уларнинг кўпчилиги, асосан, Омбудсманга мурожаат қилган. Мен ҳалигача Омбудсман бирор фуқарога ëрдам берганини билмайман”,- деди С.Икромов.

Унинг билдиришича, ўғлининг қамоқдаги муддатига муддат қўшиб берилган Ҳуррият опа Тошпўлатова Омбудсманда иши битмаганидан кейин мустақил ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилишга мажбур бўлган минглаб мазлума аëллардан биридир.

Омбудсман идораси ходимаси Саломат Умрзоқованинг таъкидлашича, Омбудсман Ҳуррият опа айтган муаммога ўхшаш ишларга аралашмайди.

“Биз ўзимизча аралаша олмаймиз. Инсон ҳуқуқлари вакилининг қонуний талаби бўйича агар суднинг ваколат доирасига кирадиган масала бўлса, бунга Омбудсманнинг аралашишга ҳаққи йўқ”,- деди С.Умрзоқова.

Просмотров: 996 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей