Якшанба, 24.10.2021, 22:37
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Феврал » 11 » Узбекистонда сарой тунтариши эхтимоли кучли
00:48
Узбекистонда сарой тунтариши эхтимоли кучли
Узбекистонда сарой тунтариши эхтимоли кучли
 

Агар диктатор Каримовнинг сунгги кунларда килаётган ишларига разм солсангиз уни ишларида давлат арбобининг мулохазали фикр ва карорларини эмас, балки боши берк кучага кириб колган карокчилар тудаси рахбарининг саросима остида кабул килаётган карорларини гувохи буласиз.

Аввалига у очик холда, кура-била туриб навбатдаги конунбузарликка кул урди: Давлатнинг асосий конуни булмиш Конституциядаги энг асосий моддалардан бири, яьни президентлик сайлови хакидаги моддани хотиржам холда уз туфлиси билан гуёки сигарета колдигини эзгилагандек эзгилаб ташлади.

Бундай димогдорликка коришган худбинликни куриб турган ахли жамоа мик этмай тураверди. Демократик мухолифатнинг бундай худбинлик ва конунбузарликка карши кичкирган айю-ханносларига на ватанда, на ташкарида бирор жиддий сиёсатчи эътибор берди.

 Бутун дунё гуёки " Эх, шу сизларни доду-фарёдларингиз хам роса жонга тегдида. Кулларингдан келса агдариб ташланглар бу диктаторни, кулларингдан келмаса такдирга тан беринглар. Биздан нима истайсизлар узи - Нима, биз диктаторга карши харбий куч билан сизга ёрдам беришимиз керакми? Нехей, бизни маьзур тутасиз, биз давлатларни ички ишларига аралашмаймиз.

Ирок ва Афгонистонни эса рукач килмай куя колинг. Бу гарбдаги сиёсий арбоблар учун алохида масала.

·                    Агар Узбекистонда хам Ирокдаги каби нефть захиралари булганда эди,

·                    агар Каримов хам Саддам каби Исроилга карши тахдид солганда эди,

·                    агар Узбекистон хам АКШнинг ашаддий душмани хисобланган Усама бин Ладинга уз худудларида яшириниб юришга имкон берганда эди...

Хулласи калом биз сизларга ёрдам бера олмаймиз, гап тамом, вассалом. Кулингиздан келса узингиз харакат килинг. Биздан ягона ёрдам - биз сизнинг диктаторни агдариш йулидаги харакатларингизга хам куз юмишимиз мумкин- худди уни сизларни йук килишга каратилган харакатларига куз юмганимиздек. Сабабини айтиб утдик- бу сизларнинг ховли-ичи ишларингиз".

 Тахминан ана шундай бетараф бир сиёсат бор бу дунёда: токи буюк давлатлар бирор бир манфаат курмас экан, улар кулларини совук сувга хам уришмайди, аммо улар бирор бир мавзу ёки мавзеда бирор бир буюк манфаат борлигини сезиб колишса у холда хеч нарсадан кайтишмайди хам.

 Хулласи калом ташки дунё Узбекистон диктаторининг мамлакат конунларини оёк ости килишига ховли ичи муаммолари деб карайди. Буни тушунмаганлар нихоят энди тушуна бошлашлари ва тушунгач эса уз харакатларига айрим узгартиришлар киритишлари лозим. 

Хуш, ховли ичидагилар бу масалага кандай ёндошишлари мумкин?

Карийб хеч кандай. Диктатор уз номи билан диктатор. Кани уни мушугини биров "пишт" деб курсинчи! Бу ишни факат жонидан туйган одам килиши мумкин холос. Диктатор буни жуда яхши англаб этган. У хар бир вилоят хокимини шахсан танийди, хар бир вазир у ёкда турсин, хатто хар бир вилоятдаги милиса ва махфий хизмат бошлигини хам узини кариндошларидан кура яхширок танийди. У Олий суд раисини, Республика  бош прокурорини ва хатто конунга нечанчи карра зид булмасин Сенат ва Олий Мажлис раисларини хам шахсан узи, чертиб-чертиб, танлаб утказиб куйган курсиларга.

Шундай булгач уларнинг кайси бирлари хаддилари сигиб уз акахонларига карши бирор суз айта оладилар?

Нафакат "Еган огиз уялар" балки, узининг унча мунча эмас балки буюк хужайинига, мамлакат каттасига булган кулларча тобелик хис-туйгулари бу кулларни тилларини кишанлаб куйган.

 Айнан ана шунака тобеликка монеларни шахсан узи топиб ва тайинлаб куйган у хар хил лавозимларга.

Бу тобе гуломлар армияси аслида диктатор Каримовнинг асосий суянган тогларидир бугун Узбекистонда.

"Ия, ахвол шунака экан канака сарой тунтариши хакида гап булиши мумкин???" деган савол уртага чикиши табиий албатта.

Бу саволга жавоб куйидагича.

Эсингизда булса, кадимий Римда диктатор Юлий Цезар хам ва ундан олдингилари хам ён атрофдаги давлатларни босиб олиб, у давлатлардаги энг жасур лашкарбошиларини асирга олганлар, уларни кул ва оёкларига кишан солиб кейин уларни Гладиаторлик мактабларига катта пулга, кул сифатида сотганлар.

Гладиаторлик мактаблари эса бир вактлар магрур, жасур ва бадавлат булган, энди эса такдир такозоси билан оёк ва кулларига куллик кишанини такишга мажбур булган инсонларни бир бирлари билан ёки куролланган аскарлар билан курашишга мажбур килганлар. Бу мактаблар уюштирган амфитеатрдаги томошаларга минглаб римликлар келган.

Томошабинларнинг бетухтов кийкириклари остида утадиган бу куллар жангларида гладиаторлар бир бирларини худди кассоб молни суйгандек суйганлар.

Бундай инсон гурурини, уни хаётга булган хакки-хукукини бир неча соатлик томоша эвазига оёк ости килишлар охир окибатда  Спартак бошлик куллар кузголонига ва Рим диктатурасини агдарилишига олиб келди.

Тугри, бу кузголон юз минглаб курбонлар эвазига, огир курашлар натижасида бостирилди. Аммо бу кураш тарих сахифаларида буюк кураш сифатида абадул абад колди инсонлар хотирасида.

Ана шу кузголон сабаб, галабадан куп утмай кулликка карши махсус конунлар кабул килиндилар ва шу билан кулдорлик тузумига чек куйилди.

Узбекистондаги юздан ошик сарой амалдорларининг хаёти хам кисман ана уша кулларга айлантирилган гладиаторлар хаётини эслатади менга. Кулдор Каримовнинг истаган пайтда истаган кулини кетига тепиши, уни тахкирлаши, уни бошка кул билан худди уз хурозларини уриштиргандек уриштириши ва кейин узи куллар жангини рохат килиб томоша килиб утириши, истаган кулини истаган пайтда ишдан хайдаши ва хатто камокларга солиши аста секин уз меваларини бера бошлайди.

Диктатор Каримов эккан Тахкир дарахтига хам мана 18 йил булди. Бу дарахт 18 йилда худди успириндек балогат ёшига етди. Энди ьу успириннинг кандайдир бир мустакил харакатлар килишга уринишларига менда заррача булсада шубха йук.  

Бу тахкир меваси булмиш успирин купчилик уйлаганидек ва диктатуранинг илк йилларидагидек амалдорлар каби диктатор истаган макомга соладиган, ёт деса ётиб, тур деса турадиган гуломлардан эмас энди.

Узбекистоннинг бугунги амалдорлари ичида маълум бир даражада, кандайдир бир куринишда уз гурурига эга булган аммо вазиятнинг нозиклигини тушунган холда ута эхтиётлик билан харакат киладиган уткир фикрли стратеглар бор. Улар вакт ва вазият етилишини кутиб туришибди.

Вакт ва вазият зса диктаторнинг хар кандай эхтиёт чоралар куришидан катъий назар секин аста етилмокда. Эрталаб тонг отишини олдини олиб булмаганидек, хамиртуруш солинган хамирнинг секин аста етилиш жараёнини тухтатиб булмаганидек диктаторнинг тахтдан агдарилиш сонияларини санаётган соатни хам тухтатиб булмайди энди.

Диктаторнинг сунгги соатлардаги бесунакай харакатлари, масалан Путинга уни учинчи муддатга хам президент булиб колишини сураб ёлворишлари, сиёсатни "с" харфини хам тушунмайдиган катта кизи Гулнорани Ташки ишлар вазири муовинлигига тайинлаши, Олий Мажлис раииси Эркин Халиловни кетига тепиб, унинг урнига ундан хам эгилувчанрок ва куркокрок бир аёлни (Дилором Тошмухамедовани) тайинлаши уни талвасага тушганини тасдикловчи айрим мисоллар, холос.    

У нафакат Путиндан балки Европа ва АКШдан хам ёрдам кутмокда. Факатгина шу сабаб, яъни узига карши аммо куз илгамас кучдан узини мухофаза килиш учун, у Европа ва АКШ талаб килаётган нарсаларни кул учида булсада бажарди, бир неча хеч бир гунохсиз камалган инсонларни уз камокларидан чикарди. Аммо айни пайтда хукукшунослар ва мусулмонларни камокка олишлар тухтовсиз давом этмокда. "Урганган кунгил уртанса куймас".

Айнан ана шу нарсага, яъни диктатор гохида киладиган ижобий харакатларига купчилик ишонмайди. Чунки хамма биладики, у бу харакатларни тишларини гижирлатиб, мажбуран килмокда. Мажбуран килинадиган нарсалар эса факат бир нарсани билдиради, яъни у одам тузатиб булмас жиноятчидек "Ха бупти, хозирча сизни гапингиз була колсин, аммо мен барибир уз билганимдан кайтмайман! Эртага яна уз билганимдек килавераман!"- демокчи булади.

Диктатор Каримовнинг айнан ана шундай йул тутаётганини, аммо айни пайтда унинг шохона тахти ликиллаб колганини унинг узи хам, Оксарой ва ундан 500км радиусдаги барча каттаю кичик амалдорлар хам англаб етдилар.

Энди хамма гап "Х" вактига караб колган. Соат миллари эса тинмай чикиллайди...  

 Хазраткул Худойберди, 10.02.2008й. www.stopdictatorkarimov.com  

 

Просмотров: 1322 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей