Пайшанба, 25.04.2024, 03:31
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Феврал » 5 » Ўзбекистон Республикаси Прокуротурасига ОЧИҚ ХАТ
03:39
Ўзбекистон Республикаси Прокуротурасига ОЧИҚ ХАТ

 

INTERNATIONAL SOCIETY OF

HUMAN RIGHTS

DEFENDERS

 

 

INSON HUQUQI HIMOYACHILARI

 HALQARO

JAMIYATI

   Hemgardsvagen 15 C, 71234 Hallefors, Org.nr: 802437-9391, kontonr: 8452-5, 904105646-7 Swedbank

    http://www.himoyachi.ucoz.ru/, tel; 0046737634977, himoyachi@yahoo.com, himoyachi@hotmail.com

 

2008-02-03.

 

ОЧИҚ  ХАТ

 

Ўзбекистон  Республикаси

Прокуротурасига

 

Ўзбекистон хукуматининг айрим хуқуқ химоячиларини жазодан озод қилганлиги, яни Ихтиёр Хамроевни озод этилиши ва Умида Ниязова зиммасига юкланган шартли жазони бекор қилиниши  биз учун кутулмаганда қувончли ходисадир. Лекин бу хар галгидек бирор бир Ўзбекистон учун хурматли бўлган мехмонлар билан учрашув олдидан ёки учрашувидан кейингина рўй берадиган оддий холга айланиб қолмаслиги тарафдоримиз. Яни шу билангина чекланиб қолмасдан шу кунда қамоқда қолаётган хуқуқ химоячиларининг қолган қисмини хам озод қилинишини талаб қиламиз.

 

Хусусан  Ўзбекистон Инсон Ҳуқулари Жамияти Сирдарё вилоят бўлими раҳбари  Азамжон Фармонов ( Ўлимга хукм қилинмасада, у зонага ўлдириш мақсадида юборилади, бу ерга жўнатилганларни тириқ қайтишига ишонч бўлмаслиги сабабли борса келмас номини олган Жаслиқ қамоқхонасида сақланмоқда. У ерга асосан диний дунёқарашга эга бўлган шахсларгина юбориларди, Ўзбекистон тарихида бу зонага биринчи бор хуқуқ ҳимоячиси ташланди.),

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқулари “ЭЗГУЛИК” Жамияти  Жиззах вилояти, Зарбдор туман бўлими рахбари Мамаражаб Назаров,

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқулари Жамияти Самарқанд вилояти, Иштихон тумани  бўлими раҳбари  Норбой Холжигитов,

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқулари Жамияти Сирдарё вилояти, Мирзаобод туман бўлими раҳбари Алишер Караманов,

 

Исроил Холдоров,  Насим Исоқов, Дилмурод Мухиддинов,  Мўтабар Тожибоева ва шоир Юсуф Жумаларни беайблиги исбот талаб қилинмайдиган хақиқат бўлганлиги учун хам уларни озод қилиш масаласи Ўзбекистон Прокуротураси томонидан кўриб чиқилиши  ва озод қилиниши лозим деб хисоблаймиз.

 

  М.Қурбанов

 

Инсон Ҳуқуқи Ҳимоячилари Халқаро Жамияти раиси

Просмотров: 1116 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 4.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей