Шанба, 27.04.2024, 02:43
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Феврал » 4 » Қочқин адвокат Саидкамол Ахмедовни бир йил шартли жазога маҳкум этдилар
09:47
Қочқин адвокат Саидкамол Ахмедовни бир йил шартли жазога маҳкум этдилар
Бирлашган миллатлар ташкилотининг қочоқ мақомига эга бўлган адвокатини бир йил шартли жазога маҳкум этдилар 
Ўш шаҳар суди 31 январь куни таниқли адвокат, ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Саидкамол Аҳмедовни шартли равишда бир йилга озодликдан маҳрум этди.

Бу маҳкама жараёнининг эътиборли жойи шундаки, Қирғизистонда илк бор қочоқ мақомига эга бўлган одамни суд қилдилар.

“Фарғона.Ру” олдин хабар берганидек, адвокатни Қирғизистон Жиноят Кодексининг икки моддаси билан айблагандилар. Даъвогар Ғанижон Хурулбаевга кўра, Аҳмедов унга тўққиз юз доллар миқдорида зиён етказган. Адвокат ўзини сиёсий таъқиб қурбони, Хурулбаевнинг аризаси эса Аҳмедовга нисбатан жиноий иш қўзғатишга бир баҳона бўлган, холос, демоқда.

Қирғизистон қонунларига кўра, маҳкум адвокат ҳукм кучга кирганидан кейин, 11 февраль куни озодликка чиқади.

Эслатиб ўтамиз, полковник унвонигача хизмат қилган собиқ милиция ходими Саидкамол Аҳмедов адвокатлик касби билан шуғулланган ҳолда, фаол инсон ҳуқуқларининг ҳимоячиси ҳам бўлган. Маҳаллий ва республика нашрларида унинг инсон ҳуқуқларига оид мақолалари тез-тез чиқиб турган. Ўзига нисбатан сохталаштирилган жиноят иши қўзғатилганини билиб қолган Аҳмедов 2007 йилда ватанини тарк этган.

Олмаота шаҳрида жойлашган БМТнинг Қочоқлар бўйича Олий Комиссари бошқармаси 2007 йил июнь ойида Аҳмедовга қочоқ мақомини берган. Аммо, 2007 йил 5 сентябрь куни Аҳмедов Тошкентга, оиласининг олдига борганида уни Ўзбекистон махсус хизмат ходимлари ҳибсга олганлар. Декабрь охирида уни Қирғизистон Бош прокуратурасининг талабига мувофиқ ватанига депортация қилганлар.
 
Манба: «Фарғона.Ру»
Просмотров: 979 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей