Шанба, 20.04.2024, 09:46
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Феврал » 3 » Ўзбекистонлик Усмонали Фаруддин Ямандаги БМТ қочқинлар идорасида жуда оғир аҳволда қолмоқда
13:56
Ўзбекистонлик Усмонали Фаруддин Ямандаги БМТ қочқинлар идорасида жуда оғир аҳволда қолмоқда
Ўзбекистонлик имом Руҳиддин Фахруддиновнинг укаси Усмонали Ямандаги БМТ қочқинлар идорасида жуда оғир аҳволда қолмоқда  

Ямандаги “NewsYemen” жаридасининг хабар беришича, ушбу мамлакатдаги Паспортлар ва иммиграция хизмати ўзбекистонлик маҳбус Усмонали Фахруддинни БМТ қочқинлар иши бўйича идорасининг пойтахт Санъодаги ваколатхонаси ихтиёрига топширган. Жарида вакиллари ҳозирча БМТ қочқинлар иши бўйича идорасининг ходимлари билан боғлана олишмаган.

Усмонали Фахруддин ўтган асрнинг 90-йиллари охирида Ўзбекистонда диндорларга қарши қатағонларнинг авжига чиқиши ва хусусан ўзбекистонлик таниқли имом Руҳиддин Фахруддиновга нисбатан асоссиз таъқиблар бошланиши туфайли хорижга ҳижрат қилишга мажбур бўлган эди. Ўшанда у Яманга бориб, бу мамлакатдаги “Иймон” унверситетида таҳсил ола бошлаган.

АҚШда 2001 йил 11 сентябр куни юз берган воқеалар кўпчилик қатори Яман ҳукуматининг ҳам мусулмонларга нисбатан сиёсати ўзгаришига олиб келди. Ҳукумат “Иймон” унверситетида таҳсил олаётган барча хорижлик талабаларни ўқишдан четлатди.

Ўқишдан кетказилган талабалар сафида бўлган Усмонали Фахруддин ўз ватанига қайта олмаслиги сабабли ўша ерда қолишга мажбур бўлган ва ўзини БМТ қочқинлар иши бўйича идорасига топширган. Усмонали Фахруддинга 2004 йилнинг 21 январ куни SAN0002206 рақами билан қочқинлик мақоми берилган, аммо орадан кўп вақт ўтмай, у Яман полицияси тарафидан қўлга олинган ва қамоққа ташланган.

Усмонали Фахруддин бегона давлатда, ҳеч қандай айбсиз ва ҳеч қандай ҳимоячисиз узоқ муддат қамоқда қолиб кетди. У оғир касалликка чалинган: унинг танасида калций моддаси камайиб кетмоқда. Усмонали Фахруддиннинг суяклари жуда заифлашган ва у умуман ҳаракат қила олмайдиган бўлиб қолган.

Ўзбекистонлик маҳбуснинг соғлиғи жуда оғирлашиб кетган бўлса-да, Яман ҳукумати уни даволамади ва касал ҳолида БМТ қочқинлар иши бўйича идораси ихтиёрига топширди.

Усмонали Фахруддиннинг Яман хавфсизлик кучлари ихтиёридаги қамоқхонада айбсиз ушлаб турилганини биринчи бўлиб айрим исломий ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари эълон қилишган ва Яман ҳукуматига уни озод қилиш талаби билан чиқишган эди. Мазкур мурожаатда Ўзбекистон ҳукуматининг мусулмонларга нисбатан ниҳоятда кучли қатағон олиб бораётгани зикр қилинган ва Яман ҳукуматидан уни ўз ватанига эмас, балки унинг соғлиғи ва хавфсизлиги таъминланган жойга топширилиши талаб қилинган эди.

Шундан кейин “Мусулмон Ўзбекистон” таҳририяти ҳам Яман ҳукумати ва халқига бу мазлум мусулмонга ёрдам сўраб, очиқ мактуб йўллаганди. “Мусулмон Ўзбекистон”нинг ушбу очиқ хати “NewsYemen” жаридасида нашр қилинган.

Эслатиб ўтиш жоизки, Усмонали Фахруддиннинг акаси - ўзбекистонлик таниқли имом Руҳиддин Фахруддинов 2005 йилнинг ноябрида Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридан Ўзбекистонга ўғирлаб кетилган ва сохталаштирилган айбловлар билан 17 йилга озодликдан маҳрум этилган. Усмонали Фахруддиннинг поччаси, Мадина Ислом университетининг битирувчиси Фаррух Ҳайдаров 2004 йилда Тошкентда Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати томонидан ўғирлаб кетилган. Унинг қаерда экани ҳанузгача номаълум бўлиб қолмоқда.

Усмонали Фахруддин ҳозирда саломатлиги ниҳоятда оғир аҳволда БМТ қочқинлар иши бўйича идорасида сақланмоқда ҳамда у тиббий ёрдамга ва хавфсизлиги таъминланишига муҳтож.

 

 

Просмотров: 1065 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей