Жума, 26.04.2024, 11:51
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Феврал » 1 » Ҳукук химоячиларини яна бир бор огохлантиришди
22:24
Ҳукук химоячиларини яна бир бор огохлантиришди
Ҳукук химоячиларини яна бир бор огохлантиришди.
ImageUznews – Бухоро вилоят жиноят ишлари бўйича суди биноси олдида пикет уюштиришлари арафасида қўлга олинган Тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Абдилло Тожибой Ўғли, бу сафар огоҳлантириш билан қутулдилар, бироқ шу бугуноқ улар Бош прокуратура биносини пикет қилишди.
Uznews.net – Бухоро вилоят жиноят ишлари бўйича суди биноси олдида пикет уюштиришлари арафасида қўлга олинган Тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Абдилло Тожибой Ўғли, бу сафар огоҳлантириш билан қутулдилар, бироқ шу бугуноқ улар Бош прокуратура биносини пикет қилишди.

Биз илгари ёзганимиздек, чоршанба куни Елена Урлаева ва Абдилло Тожибой Ўғли Бухорога вилоят суди биносини пикет қилиб, ўз эътиқодлари учун терговчи Маъруф Ҳалилов айби билан ноҳақ жабрланаётган 14 мусулмоннинг ҳақини талаб қилдишмоқчи бўлишганида қўлга олинишганди.

Акцияга улар улгурушмаган – шу ернинг ўзидаёқ уларни ҳибсга олиб, шаҳар судига олиб боришган, аввалига суд ҳаками “Йиғилиш, митинг, кўча намойишлари ўтказишдаги тартибни бузиш” бўйича 201 – моддага кўра ҳукм чиқармоқчи бўлган, бунга кўра 15 кун ҳибс ёки, 60 да 80 иш ҳақигача бўлган жаримага тортилишлари лозим эди.

Бироқ, ҳимоячи адвокат Руҳиддин Комиловнинг саъй ҳаракатлари шарофати билан, ҳуқуқ ҳимоячилари фақат огоҳлавнтириш олиб Тошкентга қайтиб келишади.

Ва шу бугуноқ «Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари альянсининг» 10 нафар аъзоси билан биргаликда Ўзбекистон Бош прокуратураси биноси олдида пикет ўтказадилар. Пикетчилар жазоланишмайди, гарчанд улар атрофидав ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари айланиб юришади.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг асосий шиори, – «Сиёсий махбусларга озодлик!» бўлган.
Просмотров: 1048 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей