Пайшанба, 28.03.2024, 09:57
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Январ » 31 » Совуқда ҳалок бўлишди
20:34
Совуқда ҳалок бўлишди
Совуқдан ҳалок бўлишди
31.01.08 Uznews – Яқинда бўлган қаҳратон совуқлар чоғида Тошкент кўчаларида камида ўн беш нафар одам совуқ қотиб ўлган, бироқ ўзбек пойтахти ҳукумати фақат бугунга келиб, шунда ҳам ўтган воқеа сифатида ярим овозда гапирмоқда.

26-январ куни Тошкентнинг Хамза туманида, №145 мактаб деразаси остидан номаълум эркак жасади топилган. Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, Ушбу фуқаро тахминан тунги бирларда совуқда музлаш сабабли ўлган.

Шунингдек яқинда ОАВ томонидан ёритилган, Ўзбекистон шаҳарлари кўчаларида совуқда музлаган қушларнинг ўликлари кузатилгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Бу каби совуққа ўрганмаган қушлар учаётган жойидаёқ совуқда музлай бошлашган.

Шунингдек, вилоятларда молларнинг йиқилиб қолгани кузатилган. Тағин, ҳайвонлар ҳароратнинг ҳаддан зиёд пасайиб кетишига бардош бера олишмаган. Мана энди табиатнинг подшоси инсонга ҳам навбат етди.

Марҳум маълум бошпанаси бўлмаган шахс, яъни дайди бўлганлиги айтилади. Айтиш мумкинки, жамият учун йўқотилган шахс. Бироқ ўзига ўхшаганлардан бирининг, гарчи у шу даражада чўкиб қолган бўлсада, бу каби ўлим топишига сабабчи бўлган жамиятни тўлақонли дея аташ мумкинми?

Чет элларда бундай муаммолар инсонпарварлик тарзида ечилади. Албатта, ҳар битта пиянистага алоҳида уй жой ажратиш мумкин эмас, аммо шаҳарда давлат ҳисобидан тунаш жойи ажратиш, бир пиёлагина ҳеч бўлмаса иссиқ сув бериб иеҳрибонлик кўрсатиш мумкинку, гарчи бу ҳақда зангори экрандан ҳар куни эшитамиз.

Умуман, айтганда Тошкентда шундай тунаш жойи бор, – махсус ҳушёрхона, паспортсиз юрган дайдилар учун ўзига хос қамоқ. Бироқ у ерда нон, сув ва минимал иссиқлик озодлик эвазигагина берилади…

Воқеа жойида бўлган милиционерлар конфиденциал тарзда айтганига кўра, янги йилдан буён, буниси фақат Тошкентда содир бўлган 14-ходисадир. Шунингдек, музлаганларнинг иккитаси – туппа тузук фуқаролар бўлиб, уйларига етиб бора олмай музлаб қолишган.

Биттаси, тўнаш мақсадида дўппосланган, ҳушидан кетиб йиқилгач, музлаб қолган. Қолганлари – шунчаки бошпанасиз дайдилар. Шулар жумласидан учта аёл ҳам бор...
Просмотров: 1057 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей