Якшанба, 26.09.2021, 14:26
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Январ » 31 » Аҳмед Закаев жавоб беради
19:22
Аҳмед Закаев жавоб беради
Аҳмед Закаев жавоб беради.
Аҳмед Закаев 1959 йилда туғилган.
Москва Давлат Театр Санъати Инстутини тамомлаган.
1993 йилдан - Жоҳар Дудаев ҳукуматининг Маданият Вазири.
Биринчи чечен жангида бўлгинчиларнинг Урус-Мартан жабҳасига қўмондонлик қилган Россия ва чечен бўлгинчилари ўртасидаги Хасавюрт тинчлик битимини тайёрлашда иштирок этган 1996 йилдан - Маданият вазири , 1998 йилдан эса - тан олинмаган Ичкерия ҳукумати бош вазири ўринбосари1997 йилда Чеченистон президентлигига ўз номзодини қўйган, аммо Масхадовга мағлуб бўлган
1999 октябрида Масхадов шахсий кучларининг қўмондони этиб тайинланган
2001 йил кузида Россия прокуратураси томонидан "террорчи" деб номланди ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган 2001 ноябрида Россия президентининг Қавқоздаги вакили Виктор Казанцев билан учрашгани Москвага келган 2003 йилдан - сиёсий муҳожир
Чечен бўлгинчилари раҳбарларидан бири - Аҳмед Закаев bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчиларимизнинг саволларига жавоб беради
Аҳмед Закаев ҳаёти эврилишларга тўла. У биринчи чечен уруши даврида оддий театр актёридан бўлгинчиларнинг йирик дала қўмондонига ва кейинчалик сиёсатчига айланди. Россия ҳукумати уни "террорчи" деб ҳисоблайди.

Закаев 2000 йилда Урус-Мартан шаҳри яқинида яраланиши ортидан Чеченистонни тарк этди.

Ўшанда собиқ чечен раҳбари Аслан Масхадов уни ўзининг Оврўподаги махсус вакили этиб тайинлаган эди. Россиялик кузатувчилар Закаев хорижга муолижа олиш учун чиқиб кетган деган фикрда эдилар.

Аммо Ғарбда Аҳмед Закаев кўзга кўринган арбобга айланди. Закаевнинг танилиб кетишига қисман Россия ҳукуматининг уни экстрадикция қилиш талабини илгари суриши ҳам сабаб бўлганди.

Россияда унга нисбатан қотиллик, одамларни гаровга олиш ва терроризм айбловлари қўйилганди.

2002 йил сўнгида чечен эмиссари Россия Бош прокуратураси талаби билан икки бор қўлга олинди - дастлаб Копенгагенда ва иккинчи марта Лондоннинг Ҳитроу аэропортида.

2003 йилнинг 13 ноябрида Лондон маҳкамаси Аҳмед Закаевга нисбатан якуний ҳукмини эълон қилди: "Россияга экстрадикция этилмасин". 

Просмотров: 969 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей