Шанба, 20.04.2024, 07:23
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Январ » 31 » 'Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти ўзгармаган'
18:24
'Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти ўзгармаган'
'Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти ўзгармаган'
 
Ҳьюман Райтс Вотч ташкилотига кўра, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш йўлида бирор мазмунли иш қилмаган.

Қўшма Штатларда жойлашган Ҳьюман Райтс Вотч чоп этган янги ҳисоботда айтилишича, 2007 йилда ҳукумат мустақил инсон ҳуқуқлари фаолларига,мустақил журналистлар, фуқаролик жамияти фаолларига қарши босим кўрсатишда давом этган, аммо, Ўзбекистон ҳукуматига халқаро босим камайган.

Бу билан ҳисоботда инсон хуқуқлари масаласига Ўзбекистоннинг мавқеи ўзгармаган дея хулоса қилинади.

Унда бутун Марказий Осиёдаги вазият таҳлил остига олинган.

Ҳисобот муаллифлари Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилингани ҳамда ислоҳотлар орқали "хабеас корпус", яъни фуқароларнинг давлат томонидан қилинадиган ноқонуний амалларга қарши ўзини ҳимоя этиш тизими жорий этилганини тан олишади.

Бироқ, муаллифларга кўра, қийноқларнинг мунтазам қўлланиши давом этмоқда.

Ташкилотнинг айтишича, ўзларига йўлланган даъволар қийноқлар кичик кўламдаги муаммо эмаслигидан дарак беради.

Ҳисобот шунингдек, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига ва Андижон ҳодисаларига оид маълумотларга алоқадор кишиларга нисбатан босим сақланиб қолаётганига урғу беради.Унда айтилишича, 2005 йил май ойида мамлакатдан қочиб кетган ва кейинроқ ортга қайтган кишилар айниқса кўп нишонга олинган.

Бу каби муносабат эса, қочқинларнинг янги тўлқини юзага келишига сабаб бўлган.

Шу билан бирга Ҳьюман Райтс Вотч Қўшма Штатлар ва Оврўпо Иттифоқини етарли даражада қаттиққўллик қилмаётганликда айблаган.

Ташкилотнинг айтишича, Оврўпо Иттифоқи ҳар қандай имкониятдан Андижондаги ҳодисалар ортидан жорий этилган жазо чораларини енгиллатишда фойдаланади.

Ўзбекистон билан давомий мулоқот олиб боришга хайрхоҳлик кўрсатаётган баъзи Ғарб мамлакатлари агар ижобий ютуқларга эришиш исталадиган бўлса, Тошкентдаги ҳукумат билан ҳар қандай алоқани ушлаб туриш афзалроқ эканини таъкидлашади.

Уларнинг баъзилари ўтган йил кўзга кўринган инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Умида Ниёзова ва Гулбаҳор Тўраеваларнинг озод этилишини мазкур стратегия самара бераётганига исбот ўлароқ кўрсатадилар.

Бироқ Ҳьюман Райтс Вотч ташкилоти ўз ҳисоботида ҳар икки аёл озод бўлишлари олди ўз хатоларига иқрор бўлишларига ва ҳамкасбларини қоралашларига тўғри келгани мустақил фаолларга нисбатан босимлар давом этаётгани намунаси сифатида кўрилиши кераклигини таъкидлайди

Просмотров: 1123 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей