Жума, 19.04.2024, 12:04
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Январ » 31 » Шамсиддин Шамсиддинов 55 ёшида қамоқхонада вафот этди
17:47
Шамсиддин Шамсиддинов 55 ёшида қамоқхонада вафот этди
Тожикистон Ислом уйғониш партияси раисининг собиқ ўринбосари Шамсиддин Шамсиддинов 55 ёшида қамоқхонада вафот этган.

Тожикистон ислом уйгониш партияси аъзоси Ҳикматулло Сайфуллозоданинг айтишича, Шамсиддинов жаноблари ошқозон саратонидан азият чеккан.

Шамсиддин Шамсиддинов 2004 йилнинг январида жиноий гуруҳлар ташкил этиш, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва кўпхотинлиликда айбланиб, ўн олти йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Ислом уйғониш партияси эса, унга қўйилган айбловлар сохтагарчиликка асослангани ва улар ортида сиёсий сабаблар ётганини айтиб келади.

Амнистия бўйича ҳукумат томонидан икки марта берилган фармон Шамсиддинов жанобларини четлаб ўтган.

Партия расмийларидан бирига кўра, қамоқда оғир хаста ётган пайти ҳам унга керакли муолажа қабул қилишига рухсат берилмаган.

Тожикистонда беш йил давом этган фуқаролар уруши собиқ Шўро ҳудудларида кузатилган энг қонли можаролардан бири бўлган.

1997 йил 27 июнида тинчлик битими имзоланиб ниҳоя топган уруш кузатувчиларга кўра, юз мингдан ортиқроқ инсоннинг ёстиғини қуритган.

Фуқаролар уруши даврида Ислом уйғониш партияси ҳукумат кучларига қарши урушган Бирлашган тожик мухолифатидаги асосий сиёсий куч бўлган.
 
Манба: ББС
Просмотров: 1140 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей