Якшанба, 22.12.2024, 14:07
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Январ » 30 » Юсуф Жуманинг мол-мулки талонда қолди
22:15
Юсуф Жуманинг мол-мулки талонда қолди
Юсуф Жуманинг мол-мулки талонда қолди

Комила Собирова

Икки ўғли ва ўзи ҳибсда сақланаётган, тушмуш ўртоғи ва уч ўғли Қозоғистонда қочқинликда яшаётган мухолифатчи шоир Юсуф Жуманинг уйлари талон-тарож қилиниб, Бухоро вилоятида яшаётган қизи калтакланди.

Шоирнинг қочқинликдаги тўнғич ўғли Алишер Жумаев уйлари талон-тарож қилинаётгани ҳақида унга Бухородан телефон қилиб айтишганини билдирди.

“Милиция томонидан олиб қўйилган уйларимиз ҳозир қаровсиз қолган. Опам ва укам Машрабнинг турмуш ўртоғи яшаётган уй ҳам бор. Ўша уйга одамлар бостириб кириб, опам ва поччамни калтаклаган, уйдаги буюмларни олиб кетган. Дадам янги йилда кўчаман, деб уч қаватли уй қурган эди. Ўша уйнинг зиналари, иситиш қувурлари, деворларга қоқилган тахталарини олиб кетишаётган экан. Калтакланиш оқибатида соғлиғи ёмонлашган опам милицияга ариза берибди. Бувам Икром Олтиев берган аризага ИИБ эътибор ҳам бермабди”,- деди А.Жумаев.

Унинг таъкидлашича, энг ачинарлиси, оиласи ҳаётнинг оғир синовидан ўтаётган шу пайтда уйларини талон-тарож қилишда иштирок этаётганлар айнан бу оилага яқин бўлган кишилардир.

Сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев шоир мулкининг талон-тарож қилиниши айнан милиция ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ташкил этилаётганига ишонади.

“Босқинчилик айнан уларнинг топшириғи билан бўлади. Оддий одамлар ҳеч қачон бировнинг уйига бостириб кирмайди. Милиция ва МХХ улар билан гаплашишни билади. Ахир қариндошлари кейинчалик унинг юзига қандай қарашни ўйлаб, ўз ихтиёри билан талонга бормайди-ку! Бу юқоридан бўлган топшириқ”,- деди Т.Йўлдошев.

Сиёсатшунос Юсуф Жума оиласи мисолида Ўзбекистонда ҳукуматга мухолиф фикрдагилар ва уларнинг яқинларига қарши сиёсат мустабид тузум давридаги сиёсатга қараганда анча даҳшатли кўриниш олганини таъкидлади.

“37-йилда биров сиёсий сабабларга кўра қамалган бўлса, хотини ва ёш болаларини каторгага юборишарди. Аммо катта ёшдаги болалари маънавий ва жисмоний қийноқларга солинмаган. Ўзбекистонда эса шароит 37-йилларга қараганда оғирроқ. Юсуф Жума фақатгина “Каримов кетсин” чақириғи ёзилган норозилик плакатлари билан чиққани учун 200 та одам ҳовлисига бостириб кирган, 2000 та одам қишлоқни ўраб олган. Икки боласи қамоқда, қолган болалари ва хотини қидирувга берилган. Билмадим, 9 яшар боласи ҳам қидирувга қўйилганими ёки йўқ. Болалари гаровда сақлаб турилибди. Уларни қийнашаётгани ҳақидаги кассета кўрсатилса, Юсуф таслим бўлади. Гаровга олиш давлатнинг эмас, террорчининг амали. Қизининг ҳомиладор экани маълум. Ҳомиладор аёлни уриб бўладими!?”- дейди Т.Йўлдошев.

Унинг билдиришича, сиёсий қаршилик кўрсатган шахсга нисбатан бундай амаллар қилиниши тарихда бўлмаган, аммо Ўзбекистонда бўляпти.

Просмотров: 1093 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей