Жума, 19.04.2024, 05:06
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Январ » 29 » Барча Узбекистонлик кочкинлар диккатига!
11:50
Барча Узбекистонлик кочкинлар диккатига!

Барча Узбекистонлик кочкинлар диккатига!

 

Агар Сизнинг масалангиз буйича Швеция хукумати сизга бу ерда яшашга рад жавоби берган булса у холда сиз куйидаги ишларни килишингиз лозим:

1. Энг аввало кучли бир адвокат топишингиз керак. Лена исмли бир кучли адвокат киз бор,
у Умео шахрида яшайди.
Аммо бу масалада аникрок ва дадилрок ердамни сиз Анникадан олишларингиз мумкин.
Адреси:

Rådgivningsbyrån för asylsökande och flyktingar

Gyllenstiernsgatan 14                                                                                                                                                                                 

115 26 Stockholm
Tel 08 - 660 21 70
(Telefontid mån - tors kl 9.00 - 10.30, Fax 08 - 665 09 40) http://www.sweref.org/ 

2. Миграционверкет асосан сизнинг гапларингизга эмас, балки уша гапларингизни тасдикловчи хужжатларга купрок эътибор беради.

Шу сабаб имкони борича уз шахсингизни тасдикловчи, сизга Узбекиcтонда булган тайзикларни тасдикловчи бирор бир одамни хати, милисанинг ёки суднинг  чакирик когози ва шунга ухшаш хужжатларни топишга харакат килинг.

3. Миграцион веркетнинг карори устидан Шикоят килиб уни устидан Миграциондомстол(суд)ига мурожаат килиш керак. Бу ишни асосан сизни адвокатингиз килиши лозим аммо сиз унга нима ёзиш кераклигини айтишингизни, далил ва исботлар бор хужжатларни беришингиз керак.

4. Агар Миграциондомстолдан хам рад жавоби келса (купинча шундай булади , чунки суд Миграционверкетни узиники, бу Швециядаги нотугри суд тизимларидан бири- сабаби: айнан ана шу суд мустакил эмас!) Сиз куйидаги сунгги судга мурожаат килишингиз керак: Migrationsöverdomstolen, Kammarrätten i Stockholm.

Купчилик бу Судга мурожаат килмагани учун у тезлик билан Узб-га кайтариб юборилади. Аммо бу суд сизни Узб-га кайтариб юборишни тухтатиши мумкин!!!

5. Энг сунгги харакат: Агар сунгги суд хам Сизга рад жавоби берса у холда сиз узингиз (чунки сизга бериладиган хамма ёрдам тухтатилади ва демак адвокат учун хам энди Миграцион веркет пул туламайди!!!) Швециянинг Амнести Интернационал ташкилотига ва Миграционверкетга Inhabition деган нарса ёзиб жунатишингиз керак.  Сарлавхасини катта харфлар билан шундай ёзаверинг, колгани узбекчами-русчами булса хам  булаверади. Энди улар таржима килишга узлари мажбур. Албатта яхшиси шведча ёки инглизча ёзиш керак. Маьноси: Сизни шахсингиз ёки сиз айтган гапларни тасдикловчи бир хужжат топилгани, ёки сунгги кунларда Узб-ндан бирор мухим хужжат келгани ёки бирор вокеа юз бергани(сизга таалукли ва тасдикловчи жуххат билан, у хат хам булиши мумкин).

Бу нарса , яьни Inhabition сизни бадарга килишни тухтата олади.

0. Энг сунгги чора. Яширининг биродар. Турган жойингизни бирор бир масьул (хукумат одамига)га айтманг. Яширинган холда хам бирор бир хойда яшаш мумкин. бу масалада Анника ёки уни ташкилоти ёки масжидлар ёки хатто черков хам ёрдам бериши мумкин(улар купинча чет эллик кочкин одамларни яширадилар полициядан).

 

Сизларга омад тилаб

Хазраткул Худойберди

www.stopdictatorkarimov.com

Просмотров: 1524 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 4.5/2
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей