Якшанба, 22.12.2024, 14:37
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Январ » 28 » 'Ўзбекистонлик собиқ мулозим қийноқ остида'
14:33
'Ўзбекистонлик собиқ мулозим қийноқ остида'
'Ўзбекистонлик собиқ мулозим қийноқ остида'
Маҳкумнинг яқинларига кўра, ўз вақтида Ўзбекистоннинг НАТОдаги ваколатхонасида ишлаган Эркин Мусаев қийноқ остида ўзига қўйилган айбловларга иқрор эттирилган.

Бундан икки йилча аввал Ўзбекистон мудофаа вазирлигида ишлаган Эркин Мусаев Ватанга хиёнат қилиш, давлат сирларини ошкор этиш ва Андижон воқеаларига оид айбловлар билан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.

Баъзи бир интернет саҳифалари эса, Мусаевдан махфий сирларни олган давлат - АҚШ бўлиши мумкин, деган тахминларни ўртага ташламоқдалар.

Маҳкумнинг рафиқаси Райҳон Мусаеванинг айтишича, Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизматининг ертўласида сақланган 5-6 ой давомида турмуш ўртоғи кечаси билан калтакланиб, кундузлари сўроқ қилинган. Жумладан, кўкрак қафасига урилган, ётгани рухсат берилмай, стулда ўтиришга мажбур қилинган, юра олмаслиги учун оёқ кафтларига урилган.

Райҳон Мусаевага кўра, турмуш ўртоғи бу ҳақда ўз қули билан ёзган мактубларида билдирган.

Маҳкум яқинларининг айтишларича, бор-йўғи икки соат давом этган маҳкама ёпиқ кечган. Уларга кўра, маҳкама жараёнида Эркин Мусаевга қўйилган жосусликка оид айбловлар борасида далилларга тўхтаб ўтирилмаган.

Жосуслик айбловлари нималарга асосланган?

Эркин Мусаевнинг, гўёки, Америка жосуслик хизматларига давлат сири бўлган маълумотларни сотган, деганда нималар назарда тутилганига оид саволга жавоб бераркан, турмуш ўртоғи Би-би-си билан суҳбатда унинг ўз қўли билан ёзилган мактубга тўхталиб ўтган.

Райҳон Мусаевага кўра, 2006 йилнинг 30 январида турмуш ўртоғи Қирғизистонга хизмат сафари билан кетаёган маҳал икки зобит яқинлашиб, итимиз сизнинг жомадонингиздан гиёҳванд модданинг ҳидини сезди, дея ичкарига таклиф этган.

Ва улар бошқа ҳеч нарсага қарамай, жомадоннинг четига қўл суқиб, битта CD ни чиқаришган ва бу -Америкага сотилиши кўзда тутилган маълумотлар эканини айтишган.

Райҳон Мусаевага кўра, шундан сўнг, турмуш ўртоғи агар исковчи ит гиёҳванд модданинг ҳидини сезган бўлса, сизлар кийимларимни титкилаб кўришнинг ўрнига, нега бирданига жомадонимга қўл суқиб, CD ни олдинглар ва эшитмасдан туриб, қандай қилиб унинг Америкага сотилиши кўзда тутилган маълумот эканини билдинглар, дея эътироз билдирган.

Бундан бир ярим йил аввалги хабарларда Эркин Мусаевнинг устидан маҳкама жараёни яна Андижон воқеаларига ҳам боғланганди.

Расмий айбловда Андижон воқеалари билан боғлиқ қандай айблар келтирилгани саволига жавоб бераркан, Райҳон Мусаева бу борада ҳеч нарса билмасликлари ва бор-йўғи маҳкама жараёнида турмуш ўртоғининг иши Андижон воқеалари билан боғланганини айтган.

Райҳон Мусаеванинг айтишича, турмуш ўртоғи ўз мактубида мудофаа вазирлигида ишлаб юрган ва нафақага чиққан вақтларида ҳам Ўзбекистон миллий хавфсизлик ходими томонидан ўзларига ишлаш таклифи бўлгани, бироқ уларни рад этганини ёзган.

Эркин Мусаев маҳкама жараёнида ўзига қўйилган айбловларни буткул рад этган. Бироқ рафиқасининг айтишича, яқинлари ва ўзи тилга олиниб, қилинган турли таҳдидлар ортидангина, барча айбларга иқрор бўлган.

Эркин Мусаев яқинларининг маҳкама ҳукмидан қилган шикоят аризалари эса, маҳкама томонидан кўриб чиқилиб, ҳукм тўғри бўлганига оид ҳукм чиқарилган.
 
Манба: ББС
Просмотров: 1083 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей