Якшанба, 22.12.2024, 14:41
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Январ » 28 » Назарбоевнинг собиқ куёви устидан сиртдан ҳукм
14:04
Назарбоевнинг собиқ куёви устидан сиртдан ҳукм
Назарбоевнинг собиқ куёви устидан сиртдан ҳукм
Алматида маҳкама Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Роҳат Алиевни сиртдан 20 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарган.

Маҳкама Роҳат Алиевни уюшган жиноий гуруҳ ташкил этиш, ўзи акциядори бўлган "Нурбанк"нинг етакчи ходимларини ўғирлаш ва зўрлик билан ушлаб туриш, ўзгалар мулкини ноқонуний ўзлаштириш каби бандларда айбдор, деб топган.

Маҳкама қарорига кўра, Роҳат Алиев устидан жазо муддати у ҳибсга олинганидан бошланади.

Қозоғистоннинг Австриядаги элчиси бўлган Роҳат Алиевни прокуратура жиноят содир этишда айблаб, ўтган йили унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилди.

Қозоғистон талаби билан у Венада июн ойида ҳибсга олинди, бироқ 1 миллион евро гаров пули эвазига озод қилинди.

Австрия маҳкамаси Роҳат Алиевни экстрадиция қилиш сўровини рад этиш ҳақида қарор чиқарди.

Роҳат Алиев барча айбларни рад этади.

У ўзига қўйилган айбловларни сиёсий сабабларга асосланган, деган.

Жаноб Алиев сўзларига кўра, у ўзининг номзодини Қозоғистон президентлигига илгари суриш ниятида эканини қайнотаси Нурсултон Назарбоевга билдирганидан кейин айбловлар илгари сурилган.

У 2012 йилда Қозоғистондаги президентлик сайловига номзодини қўйиш, мамлакатда кенг миқёсли ислоҳотлар ўтказиш ниятида эканини билдирган.

Роҳат Алиев турмуш ўртоғи Дариға Назарбоева билан ажралиши ҳақида Қозоғистонда сиртдан ҳукм чиқарилганини, рафиқаси отасининг босими остида ажрашишга мажбур бўлганини айтган.

Жаноб Алиев қайнотаси Президент Нурсултон Назарбоевни Қозоғистонни тоталитар ўтмишга қайтараётганликда айблаган.

2007 йил майида Қозоғистон парламенти мамлакат конституциясига ўзгартириш киритган.

Ушбу ўзгартиришга биноан Нурсултон Назарбоевга мамлакатнинг биринчи президенти сифатида чекланмаган марта ўз номзодини президентликка илгари суриш ҳуқуқи берилган.
 
Манба: ББС
Просмотров: 1075 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей