Жума, 19.04.2024, 01:06
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Январ » 28 » Ўзбекистонлик экстрадиция хавфи остида
13:53
Ўзбекистонлик экстрадиция хавфи остида
Ўзбекистонлик экстрадиция хавфи остида
 
Россиялик инсон ҳуқуқлари фаоллари Тула вилоятида қўлга олинган қаршилик Дилшод Қурбоновнинг Ўзбекистонга экстрадиция этилиши эҳтимолидан хавотир билдиришмоқда.
 
37 ёшли Дилшод Қурбонов жорий йилнинг май ойида Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Тула вилоятининг Узловая шаҳрида ҳибсга олинганди.

Унинг рафиқаси, Россия фуқароси Анна Қурбонованинг ҳуқуқ ҳимоячиларига айтишича, турмуш ўртоғи қўлга олинган пайтда уйларида тинтув ҳам ўтказилган.

Тинтув жараёнида бир нечта компьютер диски ва араб имлосида ёзилган китоблар, жумладан, "Қуръони Карим" ҳам мусодара этилган.

Анна Қурбонованинг маълум қилишича, шу кунларда турмуш ўртоғининг сиёсий бошпана сўраб, қилган аризаси Россия Бош прокуратураси томонидан рад этилган.

Тула вилояти расмийлари эса, Дилшоднинг экстрадиция этилиши мумкинлигига ишора этишган.

Ўзбекистон томони Дилшод Қурбоновни халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқадорликда гумон этмоқда.

Ўз навбатида айбланувчи ва унинг яқинлари Ўзбекистон ҳукумати олдинга сураётган айбловлар асоссиз эканлигини айтишмоқда.

Дилшод Қурбоновнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ўзига нисбатан тазйиқлар кучайгандан сўнг, яъни 2003 йилда Россияга кетишга мажбур бўлган.

Айни вақтда инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, Андижон воқеалари ортидан Россия шаҳарларида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларини диний ақидапарастлик айбловлари билан экстрадиция қилиш ҳоллари тобора ортиб бормоқда.

Страстбургдаги Оврўпо маҳкамаси қарорига қарамасдан, биргина ўтган йилнинг ўзида Ўзбекистон фуқаролари Рустам Мўминов ва Абдуғани Камалиевлар расмий Тошкент қўлига топширилган.

Расмий маълумотларга кўра, тақрибан сўнгги икки йил давомида ўз Ватанларида диний ақидапарастликда айбланган тўрт юзга яқин хорижлик Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан экстрадиция этилган.
 
Манба: ББС
 
 
Просмотров: 1055 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей