Жума, 26.04.2024, 02:34
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Январ » 26 » Швеция шахарларида намойишлар
19:37
Швеция шахарларида намойишлар
Швеция шахарларида намойишлар
25 январь Швециянинг Стокҳолм ҳамда Будин шаҳарларида Ўзбек қочқинларининг норозиллик митинглари бўлиб ўтди. Митинглар Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси Оврўпа бўлими вакиллари, Бирдамлик ҳаракати Европа бўлими вакиллари,Инсон Ҳуқуқи Ҳимоячилари Халқаро Жамияти аъзолари ва Ўзбекистонлик қочқинлар томондан ташкил этилди.

Эрталаб соат 9.00 да Стокҳолм Миграция хизмати ёнида бошланган митингда Швеция миграция хизмати ходимларига қуйидаги талаблар топширилди.

1. Ўзбекистондан келган қочқинларни ватанига қайтариш тўхтатилсин.
2. Ҳар бир қочқиннинг шахсий иши халқаро инсон хуқуқлари нормасида кўрилсин.
3. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда диктатура режими бўлганлиги сабабли экстрадация қилинган ҳар бир қочиннинг ҳаёти ҳавф остида бўлиши эътиборга олинсин.
4. Ҳозирги вақтда Ўзбек қочқинларига ватанга қайтсангиз сизга хавф йўқ деб экстрадацияга тайёрланиш сабаблари асослаб берилсин.
5.Ўзбекистонданман деб топширираётган бошқа давлат фуқароларининг ишлари қайтадан кўриб чиқилсин.

Миграция хизмати ходимлари бу талабларнинг барчасига ёзма равишда жавоб беришларини маълум қилдилар.


Митинг иштирокчилари “Биз Ислом Каримов концлагерига қайтмаймиз!” Озод Оврупа - экстрадация ва хуқуқимизни поймол этишни бас қил!», «Ислом Каримов жаллод» деб ёзилган кўплаб шиорларни кўтариб турдилар.


Миграция биноси ёнида ўтказилган митинг соат 11да тугатилиб пикетчилар Швеция регистагида бўлиб Ўзбекистонда қамоққа олинган шоир Юсуф Жумани озод қилиш учун ташкил этилган петицияни Швеция хукуматида булган еттита партия вакилларига топширилди - дейди "БИРДАМЛИК" ХАРАКАТИ Европа бўлими рахбари Аваз Фаёзов.

Пикет соат 13 00да Ташқи ишлар вазирлиги биносида давом этдирилди.
Будин шахарчасида ўтказилган пикет қатнашчиларидан бири Инсон Ҳуқуқи Ҳимоячилари Хақаро Жамияти аъзоси Хусниддин Иватов бундай митинглар хозирги кун талаби эканлиги ва бунга хар бир Ўзбекистонлик ўз хиссасини қўшиши лозимлигини айтади.


Пикет қатнашчиларидан яна бири Фарход Хамидовни сухбатга чорлаганимизда унга нисбатан учинчи мартта хам ватанига қайтариш тўғрисидаги суд қарори кучида қолдирилганини, депортация қилигандан кейин ватанига бориши билан қамалишини айтиб хаёти хавф остида қолаётганлигини билдирди.
Просмотров: 1082 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 4.7/3
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей