Россияда бир нечта давлат қидираётган шахс ҳибсга олинди Россия ИИВ жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг билдиришича, катта маблағни ноқонуний ўзлаштиришда гумон қилинган Семён Могилевич пайшанба куни ҳибсга олинган.
Хабарларга кўра, Семён Могилевичга Россиядан ташқари Украина, Исроил, ЕИнинг бир нечта мамлакатлари ва АҚШ Федерал тергов бюроси томонидан ҳам қидирув эълон қилинган.
|