Якшанба, 26.09.2021, 14:40
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Январ » 21 » Европа парламентидаги турли комиссия ва гурухларга
22:26
Европа парламентидаги турли комиссия ва гурухларга

Европа парламентидаги турли комиссия ва гурухларга, жумладан:

Халкаро алокалар гурухига

Инсон хаклари гурухига

Мустакил демократлар гурухига

Социалистов гурухига

Нима булаяпти узи хурматли дустим ?

2008.01.21

Хурматли хонимлар ва жаноблар!

Мустакил ахборот воситалари ва Узбекистон хукумати матбуот органи таркатган хабарга кура, шу йил 19 январда Ислом Каримов Европа Иттифокининг Марказий Осиё буйича махсус вакили Пьер Морел жанобларини кабул килган ва мехмон уни янги президентлик даври билан табриклаган.[ http://uznews.net/news.php?lng=en&sub=hot  , http://vesti.uz/c/lenta.php?news=14802  ]

 

Тугри, Европа халкларига узбек халкининг гази керак, олтини керак, мева-чевалари, хом-ашёларию ва яна алла-канча нарсалар керак.  Шу учун Европа Иттифоки барча бошка давлатлар билан бир каторда Узбекистон билан хам савдо-сотиклар килишдан манфаатдордир. Аммо эвазига узбек халки Европадан нима олаяпти?

Айтишингиз мумкин, "Биз узбекистонлик кочкинларни кабул килаяпмиз, уларни бошини силаб нон бераяпмиз"деб.

Тугри ва бу учун минг-минг ташаккур сизларга. Биз сизларнинг бундай саховатларингизни хеч качон унутмаймиз ва кулимиздан келганича бу яхшиликларингизни сизларга бир неча хисса килиб кайтаришга харакат киламиз. Биздан кайтмаса яхшиликлар сизларга Аллохдан кайтсин деб сураймиз яратгандан.  

 

Аммо биз бу ерларга уз хохишимиз билан келганимиз йук.

Энг аввало бизларни, яьни демократик мухолифат вакилларини камокларга тиккан, колганларини эса Ватандан хайдаб чикарган ва яна уларга кушиб миллиондан ошик оч-нахор узбекларни узок ва якин юртларга бир бурда нон топиш илинжида сарсон саргардон килган одам Ислом Каримовдир.

 

Халкнинг колган кисмини эса огир ижтимоий ва иктисодий кийнокларга солаётган ва айникса унинг давлат юритишдаги нотугри ишларини танкид килишга хадди сигаетган одамларни, ва умуман хукуматдан норозилигини кай йусинда булмасин курсатаётган хар кандай инсонларни ва айникса оддий мусулмонларни камокларга солаётган, у ерда эса уларни кийноклар, хар хил огир касалликлар ва узок муддатли камок муддатлари ёрдамида йук килиб юбораётган одам ана уша сизлар апок чапок булиб, кучоклашаётган инсон Ислом Каримовдир.

 

Нима булаяпти узи хурматли дустим?

Нега айнан узбекнинг энг куркмас, оловюрак шоири Юсуф Жуманинг уйига диктаторнинг 200дан ошик тишигача куролланган аскарлари  шавкатсиз хужум килганда, унинг узи ва 2 угли камокка олинганда, унинг рафикаси Гулнора Олтиева эса 3 фарзанди билан милиса таъкибидан кочиб, чет элга чикиб кетишга мажбур булганда ва бу муносабат билан биз сизларга бир эмас икки Мурожаат юбориб, ёрдам сураб турган пайтимизда сизнинг вакилингиз Пьер Морел жаноблари диктатор Ислом Каримовни сайловдаги янги галабаси билан табриклаб турибди?

 

Бу Мурожаатларни 100дан ошик одамлар имзолаган. Улар билан куйида танишишингиз ва Узбекистондаги бугунги огир ахвол хакида сал булсада тасаввур хосил килишингиз мумкин:   Шоир Юсуф ДЖУМАга Озодлик!ва Шоир Юсуфа Жуманинг камокдаги огир ахволи.

 

Ушбу кун узбек халки бошига шундай бир огир мусибат тушиб турган бир пайтда Европа Иттифоки махсус вакилининг бу мусибатлардан куз юмиши, сиёсий махбусларни озод килинишини сурамаслиги ва устига-устак диктатор Ислом Каримовни янги президентлик даври билан табриклаши (холбуки унинг конуний президентлик муддати 2007йилнинг январидаёк бархам топган!)маьнавиятсизликнинг бир куринишидир.

 

Андижонда хукумат вакиллари ва аскарлари томонидан узбек халки тарихида килинган энг вахшиёна хунрезлик (13 май 2005й.) сабаб Европа хамжамияти уз вактида жуда яхши ишлар килган эди - Узбекистон хукуматига нисбатан уз санкцияларини жорий этиб, аммо хали хануз бу масалада бирор натижага эришилгани йук. Узбекистон хукумати Европа хамжамияти талаб килганидек бу хунрезликнинг сабаб ва окибатларини текшириш учун халкаро тафтиш утказиш талаби буйича хам бирорта иш килгани йук.

 

Хуш, энди нима булапти узи?

Нега ЕИнинг айрим сиёсатчилари Узбекистон хукуматининг узбек халки бошига солган барча муаммоларни жуда тез унутишга харакат килиб, у билан яна дустона алокаларни тиклашга уринмокдалар, качонки Узбекистон хукумати бирор бир инсоний ва адолатли кадамлар куйишга харакат килмаётган бир пайтда?

 

Мен умид киламанки, сиз узбек халкининг хак-хукукларини, унинг озодлик ва демократияга булган талабларини  хурмат киласиз ва Европа Хамжамияти бу халкка секин аста булсада Узбекистонда демократик жамият куришда профессионал даражада, хам Узбекистон хукумати, хам демократик мухолифат билан хамкорлик килган холда ёрдам беражак.

 

 

Сизларга хурмат ила

 Хазраткул Худойберди

www.stopdictatorkarimov.com

 

Просмотров: 1043 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей