Шанба, 27.04.2024, 02:35
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Январ » 15 » ШОИР ЮСУФ ЖУМАГА ОЗОДЛИК!
03:45
ШОИР ЮСУФ ЖУМАГА ОЗОДЛИК!

БМТ нинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича қўмитасига,

ЕХҲТ га, Оврупа Иттифоқига, Халқаро Ёзувчилар Уюшмасига, "Чегара билмас репортёрлар" (Бутун дунёда инсон хукуклари ва суз эркинлигини химоя килиш) халкаро нодавлат ташкилотига.

Нусхаси: Узбекистон Парламенти (Олий мажлиси) вакилларига

 2008 йил 14 январь.

                                                                  ШОИР ЮСУФ ЖУМАГА ОЗОДЛИК!

 

МУРОЖААТНОМА

 Хурматли хонимлар ва жаноблар!

 2007 йил 9 декабрдан 10 декабрга ўтар кечаси Узбекистонда бир оилага нисбатан мисли курилмаган шиддатли қуролли ҳужум амалга оширилди. Хукумат карори билан жунатилган, автоматлар билан куролланган 200дан ошик махсус кучлар кушинлари бир хонадонга хужум килишди.

Агар бу қуролли ҳужум террористлар жойлашиб олган бир жойга каратилган булганида бундай қуролли ҳужумдан хеч ким хайрон колмас эди.

Аммо кечаси қуролли ҳужум  килинган уйда шоир Юсуф Жума ва унинг катта оиласи (рафикаси, 5 угли, қизи, келинлари ва неваралари билан) яшар эди.

 Бу оила Узбекистондаги огир иктисодий ахволга карамасдан, куплаб оилалар катори, уз мехнати билан бир амаллаб  уз кунини курар эди.

Аммо тусатдан 9 декабрь кечаси бу оилага уюштирилган какшаткич қуролли ҳужум бир кечада катта бир оиланинг хонадонини тилка-пора килиб ташлади.

2 соат давомида автоматлардан отилган  уклар остида бир неча уй хайвонлари улдирилди. Махсус кучлар кушинлари шоир яшайдиган хонага кириб, у ерни чунонам укка тутишди. Агар шоир уша сонияда уша хонада булганида у улдирилган булар эди.

Факат тасодиф ва хушёр кушниларнинг огохлантириши туфайлигина бу оила штурмдан бир неча дакика олдин панага яширинишга улгурди ва шу билан уз жонларини асраб колдилар...

Штурм тугагач аскарлар бу хонадонни оккупация килиб, у ерда эрталабгача утириб чикишган.

 Эртасига шоир ва уни катта оиласининг хамма молк-мулклари мусодара килинган. Шоир ва унинг 3 угли жиноятчилар деб эьлон килиниб, кидирувга берилган, уларнинг суратлари хамма жойларга ёпиштирилган, Узбекистон телевидениясида эса улар ҳақида кидирувда булган ва огир жиноят содир этган жиноятчилар деган ахборотлар таркатилган. 

 Кочиб юришга мажбур булган шоир Юсуф Жума ва унинг ўғли Бобир Юсуфжон ўғли 17 декабрда Тошкент вилояти Янгийул туманида милиция томонидан хибсга олинган. Баъзи маълумотларга кўра шоир ва унинг ўғли Бухоро вилоятига олиб кетилган. Бугун улар вилоят Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ)  ва прокуратураси томонидан тергов қилинмоқда. Уларга "милицияга каршилик курсатиш ва милиция ходимига тан жарохати етказиш" каби уйдирма айблар куйилган. Шоирнинг рафикаси Гулнора Олтиева эса конституциявий тузумга тажовуз қилганликда айбланган ва шу сабаб бугун у узининг уч фарзанди билан мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур булган.

 Ислом Каримов бошкараётган Узбекистон хукуматининг шоир Юсуф Жума ва унинг оиласига карши уюштирган шиддатли хужумига сабаб  -  бу хукуматнинг халкка карши олиб бораётган репрессив сиёсатига карши шоирнинг хеч куркмасдан айтган фикрлари, ёзган шеьрлари ва асоссиз камокка олинган угли Машрабни озод килинишини талаб килувчи намойиш-пикетга чикишлари булган. 

 Ўзининг ўтли, исёнкор шеърлари билан танилган, диссидент шоир  Юсуф Жума Ўзбекистон мустақилликка эришган йиллардан бошлаб таъқиб ва босимлар остида яшаб келмоқда. Унинг биргина айби мамлакатдаги мавжуд воқеъликка муросасизлиги ва шеърларидир.

 Ҳеч қайси мамлакатда шоирни шеърлари учун суд қилмайдилар, бироқ Юсуф Жума 2001 йилда ўз шеърлари учун маҳкамага тортилган ва у суд килинган эди.

 Шоир декабр ойида Бухоро вилоятида туркум норозилик акциялари ўтказган, "Диктатор Каримов истеъфога чиксин!", "Машраб Юсуфжон ўғли озод этилсин!" деган шиорларни уз машинасига ёпиштириб уни шахар кучаларида хайдаб юрган.

 Унинг хонадонига карши уюштирилган қуролли ҳужум 9 декабрь кечаси булган, 10 декабрда эса Ислом Каримов Бухорога келиб уз сайловолди йигилишини утказган. Бу штурмни нега айнан ана шундай шиддатли ва айнан 9 декабрь кечаси утказилганлигининг сабаби ягона. Президент Каримов узининг президентлик муддатини яна 7 йиллик муддатга хар кандай йул билан булсада узайтириш учун каттик харакат килаётган бир пайтда унинг истеьфосини талаб килувчи шиорларнинг кучаларда пайдо булиши Ислом Каримов учун мутлоқ хазм килиб булмайдиган бир хол эди.

 Шу сабаб айнан Президент Ислом Каримовнинг шахсан узи Бухоро вилояти хокимиятига "Бу Юсуф Жуманинг овозини учир! Уни оила-поиласи билан у ердан умуман йукот!" деган кескин топширик берганлиги шубхасиздир.

 Акс холда хеч качон бирор бир хукумат ташкилоти бир оилага карши бундай шиддатли қуролли хужум уюштира олмас эди.

 Хурматли хонимлар ва жаноблар!

Биз сизларга шуни маълум киламизки, Ўзбекистон ҳукумати «Фукаровий ва сиёсий  ҳуқуқлар ҳақидаги халкаро Пакт»ни имзолаган ва яна бир канча халқаро битимларга қўшилган.  Аммо хукумат мана 18 йилдирки уз фикрини эркин ифода этган, хукумат олиб бораётган сиёсатга карши узининг  норозилик акцияларини тинч йуллар билан утказаётган кишиларга нисбатан зуравонлик, таъқиб ва босимлар йўли билан жавоб бериб келмокда.

 Бундай зуравонликка асосланган сиёсат окибатида бугун Узбекистон камокхоналари минглаб ижодкорлар, ёзувчи ва шоирлар, илм-фан намояндалари, демократик мухолифат ва оддий диндорлар билан тулиб тошиб кетган.

Улар ичида ёзувчи Мамадали Махмудов, журналист Мухаммад Бекжон, собик парламент вакиллари Мурод Жураев, Самандар Қўқонов, Марказий Осиёда таникли имом Абдували кори Мирзоев каби инсонлар бор. Уларнинг барчаси уйдирма айблар билан камокларга олинганлар ва шу сабаб уларинг барчалари озод килинишлари керак.

 Бугун биз якинда камокка олинган шоир Юсуф Жума ва унинг икки фарзанди хаётидан каттик ташвишдамиз ва сизлардан уларни зудлик билан озодликка чиқарилишида ёрдам беришларингизни сураймиз. Агар  Юсуф Жума ва унинг фарзандлари Машраб ва Бобир зудлик билан камокдан озод этилмас экан, у холда улар хам бошка минглаб асоссиз камалган махбуслар сафига жунатилишлари мумкин.

 Халкнинг шоирлари ва ёзувчиларига нисбатан қилинаёган зулм ва зўравонликлар - бу хал⮫қа нисбатан қилинаётган ваҳшийликларнинг энг паст куринишидир!

 

Толиб Ёкубов, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси, физика-математика фанлари номзоди,  Франция

Mухаммад Солих, ЭРК партияси раиси,  Норвeгия.

Ҳ азратқул Худойберди, ҳуқуқ ҳимоячиси, "Бирлик" Халк Харакати фаоли, www.stopdictatorkarimov.com   нашри соҳиби, Швеция.

Насрулло Саййид, Узбекистон Парламенти собик депутати, мухолифат фаоли, Канада.

Юсуф Расул, Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмаси раиси, www.yangidunyo.com  интернет нашри соҳиби, журналист ва шоир, Швеция.

Дилсора Фозилова, шоира, "Уйгон Узбекистон" Демократик Ёшлар Харакатиташкилотчиси, Канада.

Хайрулла Исматуллаев, Висконсин-Мадисон Университети Осиё тиллари ва Маданияти Департаменти,  АҚШ.

Иноятулла ШАХРОНИ, Профессор,педагогика фанлари доктори, (Индиана, АКШ).

Юлай Шамилогли. Профессор, тарих фанлари доктори, Висконсин университети, АКШ

Сафар Бекжон, Халкаро Ёзувчилар Парламенти аьзоси, Швейцария.

Холдор Вулқон, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, диссидент шоир, Канада.

Ғафуржон Йўлдошев, ёзувчи ва журналист, Кaнaдa.

Аваз Фаёзов, "Бирдамлик" фаоли, Швеция.

Дўстназар Худойназаров, ЭРК партияси Оврупо бўлими координатори, ижодкор,
 
Швеция Тўлқин Қораев, мустақил журналист, Швеция.

Пирмухаммад Холмухаммад, «ЭРК» газетаси мухаррири, Туркия.

Мухиддин Курбонов, Инсон Хукуки Химоячилари Халқаро Жамияти раиси, Швеция.

Баходир Чориев, "Бирдамлик" Харакати рахбари, АКШ.

Фазлиддин Нормухамедов. ЭРК фаоли, Швеция.

Марифжон Абдугафоров, ЭРК фаоли. Швеция.

Андрей Жидик. ЭРК фаоли. Швеция.

Халилов Юлдаш. ЭРК фаоли. Швеция.

Георгий Марозов. "Бирдамлик" фаоли. Швеция.

Гаяз Мамаев."Бирдамлик" фаоли. Швеция.

Шовкат Арипов."Бирдамлик"фаоли. Швеция.

Евгений Дяконов. мустакил журналист, Норвегия.

Исокжон Зокиров."Бирдамлик"фаоли.Украина.

Зокиржон Ибрагимов, мустакил журналист, Швеция.

Сулаймон Мурод.ЭРК фаоли, АКШ.

Алибой Йуляхшиев,.БИРЛИК харакати фаоли, Норвегия.

Лутфихон Юлдашев."Бирлик"фаоли. Швеция.

Камолхон Баратов, ЭРК фаоли. Швеция.

Ахмаджон Ашуралиев."Бирдамлик"фаоли.Росся.

Баходир Хасан, ЭРК партияси фаоли, Украина.

Шухрат Караев; ЭРК аьзоси, Швеция.

Исмаил ДАДАДЖАНОВ, Узбекистон Демократик Форуми раиси, Швеция

 

Просмотров: 2714 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей