Якшанба, 26.09.2021, 13:00
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Январ » 14 » Толиб Ёқубов: Ислом Каримов ва Абдураҳим Пўлатов уртасидаги паралеллар (2 қисм)
02:40
Толиб Ёқубов: Ислом Каримов ва Абдураҳим Пўлатов уртасидаги паралеллар (2 қисм)

Улар ҳам 1-2 йилдан кейин яхши ният билан ҳаракат қилгандик деб йиғи-сиғи қилиб юришлари муқаррар. Агар улар мухолифатни заифлаштириш ва шу йўл билан мавжуд режимни мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилаётганларини вақтида тушуниб етсалар, 53-54-чиларнинг ҳолига, қолаверса, Салой, Баҳтиёр ва Толибларнинг ҳолига тушишмайди. Бундан ҳам муҳими, миллатга ёмонлик қилишмайди. (Ихтибос тугади).Бу сўзларни фақат муттаҳам одам ва ёлғон қон-қонига сингиб кетган шайтон ёзиши мумкин, холос. А.Пўлатовнинг ёзганларини сиқиқ ҳолга келтирсак, унинг гапларидан шундай бир мантиқ, тўғрироғи, мантиқсизлик келиб чиқади: Муҳаммад Солиҳ, Бахтиёр Ҳамроев ва мен «Бирлик»ни тарк этганимиз учун М.Солиҳнинг укаларини, Б.Ҳамроевнинг ўғлини, менинг эса куёвимни И.Каримов ҳукумати қамоққа ташлабди, А.Пўлатов ва В.Иноятова «Бирлик»да астойдил тургани учун уларнинг қариндош-уруғига тегинмас экан! Бунинг асл сабабини В.Иноятовадан сўраш керак: пичоққа илинадиган билими бўлмаган ўғли юридик институтни битирган, армияни МХХнинг элитный батальонида ўтаган, қизининг тўйини 2005 йил 30 сентябрда (Андижон воқеаларидан кейин) Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ресторанида ўтказган, хусусий колбаса цехи кўп йиллардан бери узлуксиз ишлаб турган, оиласи бир  эмас, бирваракайига учта (ГАЗ-3110, Матиз, ВАЗ-2106) машина минадиган аёл буни билмаслиги мумкин эмас. Бизнинг укаларимиз, ўғлимиз ва куёвимиз пешонасига ёзилган бўлса, Аллоҳнинг кўмаги билан озодликка чиқишар, иншааллоҳ! Улар аслида А.Пўлатов ва В.Иноятоваларга ўхшаган кимсалар учун азоб чекишмоқда.

Мен А.Пўлатовнинг юқоридаги мақоласи юзасидан Муҳиддин Қурбоновга мурожаат қилдим ва ушбу жавобни олдим:

Ассалому алайкум Толиб ака

Пўлатовнинг: “Мухиддиннинг оиласи қийналиб қолмаслиги учун ўзим ва Бирлик партияси моддий ёрдам берган» дегани ғирт ёлғон. Қамалганимнинг 3-чи кунида мени прокротурага, қамашга ордер олиш учун олиб борганда, прокурор Ҳайиталиев менга: «сиз ҳақингизда маълумот сўраб «Озодлик»дан телефон қилишди ва Бахтиёр Ҳамроев деган ҳам келиб кетди» деган. Василанинг УВДдан чиқиб кетишда Илхом Муродовга: «ҳақиқатан ҳамма нарса [милтиқ, ўқ-дори, наша, Хизб ут-Тахрир партиясига доир китоблар – Т.Ё.] мендан чиққани рост деб бўйнига олди» дегани ҳам ёлғонлигини сизга айтгандим. Қамоқдан чиқишдан бир кун олдин қамоқхонада Абай Байбўлатов мен билан учрашиб айбловни бўйнимга олиш олмаслигим тўғрисида сўраганда, энди ортга қайтмаслигимни айтганман. «Нега сен қамалдинг Толиб қамалмайди» деб хам савол берганини, ўзбекча гапирсам, русча гапиравер, деганини айтгандим сизга. Қамоқдан чиққандан кейин ҳам Василанинг: «судда айбловни бўйнингизга олмасангиз сизга қийин бўлади» дегани рост. Суд жараёни кетаётган бир пайтда Васила менга қўнғироқ қилиб: «сизни ўрнингизга Улуғбек Ҳайдаровни Бирликнинг Жиззах вилоят бўлими раиси қилиб тайинласак» деган. Мен бу ҳақда Исмоил Дадажоновга қўнғироқ қилиб: «нима, Васила эсини еб қўйганми?» деб айтганимда, Дадажонов: уни гапига парво қилманг, деган. Абдураҳим Пўлатов ёрдам қилиш у ёқда турсин, қўлимда мобил телефоним бўлган бўлсада, бир марта телефон қилиб аҳвол сўрагани йўқ. Швецияга келганда ҳам Пўлат Охуновга телефон қилиб: Абдурахим ўз ходимининг холини сўрашга ҳам ярамайдими, айтинг менга телефон қилсин, деганман, лекин телефон қилмади. Анча вақт ўтгандан кейин ўзим телефон қилиб алоқа боғладим. Бир неча марта телефон орқали гаплашиб, Абдураҳим тўғрисида "ақли расо эмас" деган хулосага келдим. Ўзаро мулоқот чоғида уй телефонимни кабелидан узиб, қўл телефонимни ўчириб қўйган вақтларим бўлган.

Ҳурмат билан Мухиддин».

А.Пўлатовнинг ҳозирги пайтдаги ақлий потенциали масаласида Муҳиддин ва Абдуҳамиднинг баҳолари бир хил бўлиб чиқди. А.Пўлатовга ёлғон гапириш одат тусига киргани ҳақида кўплаб биродарлар айтишмоқда ва ёзишмоқда. Бизнинг қишлоқлик, ёлғон гапиришда Алдаркўсани ҳам ортда қолдириб кетадиган бир йигитдан мен: «Ука, муттасил ёлғон гапиришга сизни нима мажбур қилади?» деб сўраганимда у: «Э, ака, ўн гапимдан тўққизтаси ёлғон бўлмаса мазам қочаверади» деб жавоб берган эди. А.Пўлатов худди шундай ахволга тушганига менда шўбҳа йўқ.

Ҳокимиятга келиш ҳаваси паталогияга айланган одамда инсон тақдирига ачиниш бўлмайди, ўз мақсадига эришиш учун бундай одам ҳар қандай одамни оловга ўтин каби ташлаб юбориши мумкин. Бу йўналишда А.Пўлатов И.Каримовдан қолишмайди. Иккаламиз Вашингтон кўчаларини айланар эканмиз ва у тинимсиз бир гап: «Сизлар мониторингни тўхтатиб, энди сиёсий талаблар билан чиқишларинг керак» деб такрорлар экан, гап орасида: «Тўғри, сиёсий талаблар билан чиқа бошласаларинг, И.Каримов сизларни қамаши мумкин, лекин бари бир бундан кейин сиёсий  талабларни илгари суриш керак» - деди. Мен сескангандай бўлдим ва дилимдан: «Бу одам ўз сафдошларининг ҳаётини эмас, ўзининг манфаатларини ўйлар экан. У, руслар айтганча, «он пришел к власти на костях своих сподвижников» қаблида, бизнинг қамалишимиз ҳисобига ҳукуматга келмоқчи экан» - деган фикрни ўтказдим. У ўзини миллат тақдирига қайғургандай қилиб кўрсатади, бироқ 15 йилдан бери халқдан узилган ва «Бирлик» ХҲ ва партияси ишини бошқаларнинг қўли билан қилиб келдаи, ватанга қайтишни ўйламади. Чамаси, у ўзини Ленин билан қиёслар ва тарихий шахсликка даъвогар экан. 2005 йилнинг баҳор кунларининг бирида у менга кутилмаганда телефон қилиб қолди. «Сўҳбат» 45 минутлар давом этди, бу орада у 40-43 минутлар гапирди, мен эса тишни-тишга қўйиб эшитиб туравердим. У мени тинимсиз танқид қилаётгани учун кўнглимдан: «Сен шунчалик зукко ва қўрқмас экансан, нега Ўзбекистонга қайтмайсан» - деган савол ўтиб турди. Охири бардошим тугади ва мен вазминлик билан ўша саволни бердим. У телефонда бақира бошлади: «Борсам мени ўлдиришади-ку! Сиз тарихий шахс нималигини тушунмас экансиз!». Мен телефон трубкасини қўйиб қўйдим. У ҳатто менинг телефоним узлуксиз эшитилиши ва ёзилишини ҳам ўйламади: назаримда МХХдагилар унинг қўрқанидан бақирганини эшитиб роса кулган бўлишлари мумкин, деб ўйлайман.

А.Пўлатовнинг юқорида келтирилган тўҳматига яна қайтсак, мен ва Бахтиёр Хамроевнинг «Бирлик» партиясига қарши иш олиб борганимиз ҳақидаги сафсатани А.Пўлатов Василанинг «ғалладонидан» олганлигига шўбҳа йўқ. «Бирлик»ни болталаган Дадахон Ҳасан, Бахтиёр Ҳамроев, мен ва бошқалар эмас, айнан Васила Иноятова эканини тарих ҳали юзага чиқаради. Шу жойда А.Пўлатовнинг яна  бир иғвогарона гапини келтираман (уни у менинг куёвим ҳақида ёзган маколам ЦентрАзия сайтида чиққач, 080 рақами билан комментарий сифатида қолдирган):

Предатель Салай Мадаминов помог Каримову, остановив митинги Бирлика. Все помнят слова предателя по кличку 53-54: "Митинги только поднимают пыль, мы же должны сотрудничать с коммунистической властью Каримова". А Талиб Якубов в последние годы жизни в Узбекистане боролся в основном против Бирлика. Все знают, его слова: "Не произностие даже имени Бирлик в моем доме". Борясь против оппозиционеров, Талиб Якуб, так же как Салай помогал Каримову. Теперь оба на Западе хают на Каримова. Потому что Каримов выбросил их сначало поиспользовав. Отобрал квартиры у Салая и посадил его брата в Жаслык. Точно так жк он посадил зятя Талиба.
Очень не хочется сказать - так и надо им. Но они узбеков больше не интересуют. Пусть их предательство будет уроком для остальных. (Ихтибос тугади).

А.Пўлатовнинг бу икки хати укаси Абдуҳамиднинг акасига берган баҳоси нақадар тўғри  эканлигини кўрсатади: «Худодан хам куркмайдиган булиб колибди бу ифлос».  Худо хоҳласа, яхши замонлар келса, Худо ҳаммамизга умр берса, Ўзбекистонда учрашармиз. Шунда мен В.Иноятова ва А.Пўлатовдан: «Менинг уйимда «Бирлик» деган сўзни эшитмайин, «Бирлик»дан чиқиб «Озод деҳқонлар» партиясига ўтинглар» - деб Толиб ака айтувди» - деган ҳеч бўлмаганда битта одамни кўрсатишни талаб қиламан. Бахтиёр ҳам худди шундай қилишига ишончим комил.

Ёлғон гапиришни А.Пўлатов бўйинча қилиб кийиб олганини Ҳаракат сайти яққол айтиб турибди: у бугун ёлғон гапирганини эртаси куни одамлар фош қилиб турибдилар. Оёғи тагидан замин кетаётганини сезган «сиёсатчи»га ёлғон гапиришдан ўзга чора қолмайди. И.Каримов бошдан-бош ўз сиёсатини КАТТА ЁЛҒОН устига қурганидай, «Бирлик» ХҲ ва партияси тарихига назар солинса А.Пўлатовнинг ҳам иш олиб боришдаги асосий услуби ЁЛҒОНни болалатиш эканлигини аксарият бирликчилар тушуниб етишди. Ҳар қадамда ёлғон гапириш И.Каримов ва А.Пўлатовга хос умумий белгилардан биридир.

А.Пўлатовнинг оёғи 15 йилдан бери ўзбек тупроғини босмади, бу – унинг оёқлари остидан замин кетганининг бир белгисидир. Буни ўзи ҳам яхши тушунади. Образли қилиб айтганда, у ерда турган эгарга миниб ўтирибди. Бир пайтлар «Бирлик» ХҲ сафида у билан елкама-елка бирга курашган ўз сафдошларининг катта кўпчилиги билан уришиб, уларни «хоин»га чиқариб бўлган. У соф коммунистик: «Ким биз билан  бўлмаса, у бизнинг душманимиздир» деган нақлни ўзлаштирган ва шу жиҳати билан И.Каримовдан қолишмайди. У отдан аллақачон тушган бўлса-да, «отдаман» дея бечорагина «сиёсатчи» ўзини-ўзи овутиб юради. Яқинда Ҳаракат сайтида у қуйидагини ёзди:

«Абдураҳим Пўлат: Мамлакатдан чиқиб кетганимга бугун 15 йил бўлибди … бундан 15 йил аввал айнан шу куни, яъни 18 декабрь куни (1992 йил) Ўзбекистондан чиқиб кетганимни эслаб қолдим. Қаранг, умримнинг чораги юрт ташқарисида ўтибди. Даҳшат! Аммо, ҳақиқат. Ўтган вақт ичида биз бирликчилар мухолифатни қайтадан тикладик. Бу ишга юрт ташқарисидан туриб мен раҳбарлик қилдим. Балки бу ишни энди бошқалар давом эттирса яхши бўлмасмиди, деб ўйладим.  Ҳозирча фикрим қатъий: мен кетишим билан Ўзбекистонда демократик мухолифат битади. Бундай бўлишини истамаганим учун мухолифатчиликни давом эттиришга маҳкумман».

Шарҳлаш ортиқча, деб ўйлайман. Инсоннинг юзи табиий қизил бўлиши мумкин, бу унинг соғлиғи мукаммал эканлигининг, унда ҳаётий энергия барқ ураётганининг белгисидир. Юзни шапати билан ҳам қизартириб юрса бўлади. Ўзбек мухолифати ҳозирги кунда юзини шапати билан қизартириб юрган А.Пўлатовга муҳтож эмас. А.Пўлатовга муҳтожсизлик бугун пайдо бўлган ҳам эмас, у тан оладими-йўқми, бундан қатъий назар, унга муҳтожсизлик 90-чи йилларнинг ўртасида пайдо бўлган. Бу борада ҳам у И.Каримов билан бетакрор ўхшаш – ҳар иккаласи ҳам ҳозир ўзбек халқига керак эмас.

2007 йил мен «Постоянный скандальный фон в среде оппозиции и правозащитного движения в Узбекистане» номланган мақоламни ёзиб, уни 18 мартда ЦентрАзия сайтида эълон қилдим. Мақола ўзбек мухолифати ва ҳуқуқбонлик ташкилотлари фаолиятида МХХнинг ролига бағишланган эди. Мақолада мен «Эрк» ва «Бирлик» партияларининг раислари ҳақида ёзар эканман: «Бу партияларга тарафдор бўлмаган баъзи одамлар М.Солиҳ ва А.Пўлатовнинг ҳар иккаласи ҳам ҳукуматга ишлайди, деган фикрига қўшилмайман, аксинча, уларнинг ҳар бири ҳукуматдан мустақилдир, бироқ ривожланиш (ҳукумат сиёсати, икки раис орасидаги зиддият ва ҳоказо) шундай давом этаверса, уларнинг бири албатта ҳукумат олдига сажда қилиб боради», деган фикрни айтган эдим. Ўзининг гапига қараганда А.Пўлатовнинг ёши 60 атрофида ва ҳокимиятга келиш эҳтимоли ва шанси тезлик билан нольга яқинлашмоқда – буни у яхши тушунади. Президент бўлиш манияси кучли бўлган одам (А.Пўлатов айнан шундай одам эканлиги аввалдан маълум) бундай ҳолатни ўз бошидан оғир кечиради, йўл топа олмайди, саросимага тушади, ва ниҳоят, битта йўл,  - ҳар қандай йўл билан бўлса-да ҳукуматга яхши кўриниш, - қолганини англайди. Акс ҳолда унинг М.Солиҳни тинимсиз чайнаши, ўз собиқ сафдошларига тош отиши ҳамда ҳақорат қилиши ва кўпгина бошқа ҳатти-ҳаракатларини тушуниш ва тушунтириш қийин. У сиёсатда «бумеранг эффекти» жуда эффектли эканини билмайди, деб ўйлайсизми? Билади, бироқ бошқа йўли йўқ. Образли қилиб айтганда, В.Иноятова уни И.Каримов олдига бўйнига арқон солиб етаклаб олиб боради.

 

«Толиб аканинг «даҳшатли ўчи»

 

Менинг «Постоянный скандальный фон …» номли мақолам ЦентрАзияда пайдо бўлгач, А.Пўлатов ва В.Иноятова менга бўйнига хурмача илиб олиб, жазаваси тутиб ўйинга тушаётган сайёр дарвешларни эслатишди. Ҳар иккаласи менга қарши ғазаб ва бўҳтонга тўла мақолалар ёза кетишди. Менинг асосий мақсадим «Бирлик» ХҲ ва «Эрк» партияси лидерлари сиёсий тузум масаласи ҳал бўлаётган долзарб бир пайтда ҳукуматнинг махсус хизматлари (МХХ, ИИВ ва бошқа) фаолиятига етарли эътибор бермаганларига ўқувчининг эътиборини қаратиш бўлиб, бу нарса мухолифат мағлубиятининг асосий сабабларидан бири эканлигини кўрсатиш эди. Мақолани синчковлик билан ўқиб чиққан ҳар бир одам мен А.Пўлатов ва М.Солиҳга нисбатан бирор ёмон муносабат билдирганим йўқлигига амин бўлади, – мен баъзи инкор этиб бўлмас фактларни келтирдим ва умумий хулосалар чиқардим, холос. Мақолада мен В.Иноятовага жиддий айблар қўйганман, – бу факт. Шулардан оддий биттасини келтираман. 2003 йили «Бирлик» ХҲни партияга айлантириш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш иши бошланди. Бундай пайтда, гарчи Ўзбекистон шароитида партия ишини йўлга қўйиш мисли кўрилмаган қийинчиликлар билан  боғлиқ бўлса-да, ҳукумат доиралари эътирозини юзага келтирадиган бирор бир нарса қолдирмасликка ҳаракат қилиш керак эди. И.Каримов учун унинг одамлари сайловолди кампанияси даврида 800.000 дан ортиқ сайловчининг имзосини тўплаб беришди, МСК эса уни текшириб ҳам ўтиргани йўқ. Масала «Бирлик», «Эрк» ёки «Озод деҳқонлар» партиялари билан боғлиқ бўлса, хотирингиз жаъм бўлсин, ҳукумат ҳар бир имзони эринмай текширади. 2004 йил охирлари бўлса керак (аниқ сана эсимда йўқ) эшигим қўнғироғи жиринглади. Эшикни очсам, мутлақо бегона бир одам папка кўтарган ҳолда турганини кўрдим. «Келинг, сиз кимсиз? Нима хизмат?» деб сўрадим мен ва иккаламиз орамизда қуйидаги сўҳбат бўлиб ўтди:

- Мен Адлия вазирлигиданман, мана менинг гувоҳномам. Сиз Толиб Ёқубовмисиз? Шу сизнинг хонадонингизми?

- Ҳа.

- «Бирлик» партияси давлат рўйхатидан ўтиш учун ҳужжат топширган, Биз ҳозир имзоларнинг ҳақиқийлигини текширмоқдамиз. Сизнинг хонадонингизда учта партия аъзоси яшар экан, шуларнинг имзосини тасдиқлаб берсангиз, - деди вазирлик вакили ва папкасидан бир пачка рўйхат чиқариб, уларнинг бирини менга берди.

- Якубова Турсуной менинг рафиқам, бироқ у болалар билан 1985 йилнинг августидан бери Жиззахда туради, пропискаси ҳам Жиззахда. Эшонқулов Ориф менинг жияним, бироқ у 1998 йили меникидан чиқиб кетган, унинг қаердалигини ҳеч ким билмайди, мана бу Эргашев А.С.ни бизлар танимаймиз, бундай одам ҳеч қачон меникида яшамаган ва пропискада бўлмаган. Аёлимнинг имзоси ҳам бундай эмас, - дея мен қизимни чақирдим ва ундан аясининг имзосини таниш-танимаслигини сўрадим. У иккиланмай: «Йўқ, бу аямнинг имзоси эмас, мен аямнинг имзосини яхши биламан», деди.

- Шу гапларни ёзиб бера оласизми?

- Албатта, - дедим мен ва ёзиб бердим.

Табиий саволлар туғилади: «Бирлик» партияси аъзоларининг Адлия вазирлигига топшириладиган рўйхатига бу учта сохта имзо, партияга алоқаси бўлмаган одамлар ва менинг адресимни ким ва қандай мақсадда киритган? Бундан В.Иноятованинг хабари бўлганми, йўқми?

Жавоб: Нафақат хабари бўлган, балки бу одамларни рўйхатга унинг ўзи киритган, дейишга менда асос бор. Менинг Тошкентдаги уйимдан аллақачонлар чиқиб кетишган аёлим ва жиянимни В.Иноятовадан бошқа одамлар танимас эди. В.Иноятовани «Бирлик» партиясининг рўйхатдан ўтиш-ўтмаслиги қизиқтирмайди, уни бошқа масалалар қизиқтиради. Мазкур ишда унинг режаси аниқ ва равшан: адлия вакили келганда мен ўзимни икки хил тутишим, яъни: 1) йўқ, бу одамлар бу ерда туришмайди, имзо сохта, мана бу одам мутлақо бизга номаълум, деб ёзиб беришим; 2) менда бирликчилик ҳисси устун келса, ҳа, бу одамлар шу ерда туради, имзолар ҳақиқий, деб ёзиб беришим мумкин эди. Мен биринчи, рост вариантни танладим, мен В.Иноятованинг найрангини дарҳол сездим. Гарчи партияда бўлмасам-да, у мен «Бирлик» ХҲ ғояларига содиқ эканимни яхши билади ва шундан фойдаланмоқчи бўлган. Мен иккинчи вариантни қилганимда эди, адлия вакили менинг сохта ҳужжат қилиб берганимни туман паспорт столига бориб «шесть секунда» аниқлаши мумкин эди. Бу – ҳукуматга мени айблаш учу насос бўлар эди. В.Иноятова менинг хотиним ва жиянимни «Бирлик» партияси аъзосилигига ёзиш, бизга мутлақо нотаниш бўлган «Эргашев А.С.» деган одамни менинг уйимга «пропискага қўйиш»дан қандай мақсадни кўзлаган бўлиши мумкин? Адлия вазирлиги вакили олиб келган рўйхат оддийгина бир қоғоз эмас, у «Бирлик» партиясини рўйхатдан ўтказиш учун вазирликка тақдим этилган асосий ва муҳим ҳужжат-ку! Ҳозирги пайтда А.Пўлатов ҳар қадамда «Толиб Ёқубов кейинги йилларда мухолифатга қарши курашди ва И.Каримов режимини мустаҳкамлашга ёрдам берди» деб ёзаяпти. Мен ўзимни оқлашимга ҳожат йўқ – баландпарвозлик бўлса-да айтаманки, менинг ишларимни халқ билади. Мен юқорида В.Иноятованинг партия иши билан боғлиқ қинғир ишларидан битта кичик мисол келтирдим, холос. Мен эса унинг фаолиятидан партия ишига зарба берган ўнлаб, балки юзлаб мисолларни биламан. В.Иноятова  А.Пўлатов наздида «Бирлик» партиясига энг содиқ одам экан, у юқорида келтирилган кичик бир эпизодни қандай тушунтириши мумкин? Мен ҳамон кутмоқдаман. Ўзига ҳеч қачон дўст изламаган И.Каримовдан фарқли ўлароқ А.Пўлатов дўстлар сонини кўпайтириш йўлини танламади ва бу йўналишда ҳам тоборо И.Каримов изидан изчиллик ила кетмоқда.

А.Пўлатов ҳар қадамда: «Бирлик» партияси Ўзбекистонда ягона сиёсий куч» дея жар солади. Партияга одамлар пул учун эмас, эътиқод билан кирсагина у ҳақиқий сиёсий кучга айланади. В.Иноятова  эса «Бирлик» партиясига одамларга бир неча минг ўзбек сўми бериб аъзоликка жалб қилди, - буни тасдиқлайдиган одамлар бисёр. «Бирлик» ХҲга одамларга пул бериб жалб қилинганмиди? Ўз вақтида унинг юз минглаб аъзолари бор эди ва у сиёсий куч эди. Одамларга пул бериб партияни кучайтириш мумкин бўлганда эди, шу пайтда «Озод деҳқонлар» партияси энг кучли партия бўлар эди, чунки унинг лидери Нигора Ҳидоятовада пул етарли. Бироқ у А.Пўлатовдан фарқли етук (дееспособный) партияни бу йўл билан шакллантириб бўлмаслигини яхши тушунади: бундай партия бугун бор, эртага йўқ! Етук партия вакилига битта  эмас, мингта Толиб Ёқубов ва Бахтиёр Ҳамроев «Озод деҳқонлар» партиясига ўтинг!» деб ҳар қанча даъват қилишмасин, улар ўтишмайди. Биз-ку бундай даъват билан бирор марта ҳам чиққанимиз йўқ (бу В.Иноятованинг касал ўй-хаёли ва тафаккуридан ҳосил бўлган), агар «Бирлик» партиясининг, А.Пўлатов айтганидай, жуда кўп аъзолари «Озод деҳқонлар» партиясига ўтиб кетган бўлса, унда бу партияда барқарорлик йўқ экан ва у лидерликка давогарлик қила олмайди. И.Каримов каби авантюрист Ўзбекистон ҳокимиятини антиконституцион равишда эгаллаб турибди. Худди шундай «Бирлик» партияси раислигини ҳам авантюрист А.Пўлатов  эгаллаган. Менинг сиёсий фаолиятим «Бирлик» ХҲ билан боғлиқ бўлган бўлса-да, мен чин сидқи-дилимдан «Бирлик» партияси ҳақиқий сиёсий кучга айланишини истайман,  Унинг дастлабки шарти «Бирлик» партиясидан асосий авантюристни тарих ахлатхонасига улоқтириш керак. Бироқ, бу – партия аъзоларининг иши.
(двоми бор)
Просмотров: 978 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей