Якшанба, 26.09.2021, 13:54
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Январ » 9 » Толиб Ёқубов: Оббо, ўзбек одил суди-ей! Оббо, қанжиқнинг боласи-ей! (давоми)
11:10
Толиб Ёқубов: Оббо, ўзбек одил суди-ей! Оббо, қанжиқнинг боласи-ей! (давоми)

Толиб Ёқубов

 

Оббо, ўзбек одил суди-ей!

Оббо, қанжиқнинг боласи-ей!

Судланувчи Формонов А.Т. суд мухокамасида кургазма беришдан, химоя   ва охирги сузидан бош тортди.

Судланувчи Караматов А.Х. суд мухокамасида кургазма беришдан, химоя   ва охирги сузидан бош тортди.

Суд мухокамасида жабрланувчи тарикасида суралган Маматкулов  У.,  2006 йил   15-16  апрель кунлари  Жиззах   вилоят  нефт унитар  корхорнасидан  директор  кунгирок  килиб,   Сизнинг устингиздан билдириш хат йулланган, шу юзасидан комиссия келиб куриб чикади деб, хатни урганиш юзасидан Жиззах вилоят нефтебаза юристи, корхона ходимлар булими бошлиги, нефт меъёрий сифати буйича мутахассислар 17 апрель кунлари ташкилотга юборгани учун келганликларини,  уша вактда Даштобод филиали директори булмаганлигини,   билдириш   хати   билан   танишиб,   билдириш   хатидаги   тухматларни   куриб   хайрон булганлигини, хатда Даштобод нефт унитар корхонаси филиали ёкилги махсулотларини таркатишда  50 % олиб колиниб, 50% фермерларга берилиши, уюшган жиноятчилик бор, шу уюшган жиноятчилик бошида Маматкулов У. туриши  курсатилган булганлигини, лекин Жиззах шахрига кетиши муносабати билан  соат 15.00да уша хатни урганиб чикиш юзасидан йигилиш утказишга карор килишиб кетганлигини, хатда курсатилган гаплар юзасидан йигилиш утказишиб, хатдаги гаплар асососизлиги аникланиб, уша куни таркалганликларини,    йигилишда   Формонов   А.   узини   фермер   хужалигининг   конуний   вакили   деб таништирганлигини, уни ёнида доимо Караматов А.  хозир булиб, бирон гапга аралашмасдан эшитиб турганлигини, уша ердаги гаплардан унинг Инсон хукукларини химоя килиш ташкилоти аъзоси эканлигини билиб,   унга   шу   ташкилотнинг   аъзосисизмисиз   деганида   хам   фермерларни   конуний   вакили   деб таништирганлигини, шунда    «Сизлар мени танийсизларми, мен масалан танимайман, фермерларни хам танимайман, ушбу иш буйича аввал  ишни урганиб,  кейин текширмайсизларми» деб айтганидан сунг йигилиш   иштирокчилари   билдириш   хатини      асоссиз   деб   топишганидан   сунг   у   дархол   Москвич автомашинасига утириб кетиб колганлигини, кейин Формонов А. телефон килиб, телефон оркали унга пуписа  килиб,  узи  тугрисидаги  маълумотни  Интернет оркали  Нефт сайтига  чикариб юбориш  билан куркитганлигини,   ran   орасида  улар  билан   муроса   килиш  мумкинлигини  тушунтиришиб  музокарани тухтатишганликларини,    мутассадди    рахбарларига    хам    шундай    муомалада    булиш    мумкин       деб тушунтирганлигини, кейин телефон килавергач, Жиззах вилояти ИИБга ариза билан мурожаат килиб, ИИБ ходимлари унинг ёнига овоз ёзувчи мосламани жойляштиришгач, улар билан учрашувга келишиб, Янгиер шахрига келишларини улар таклиф килишганидан сунг келиб, шунда Формонов А. Караматов А. билан б ирга  келиб,  унга   Тошкентдаги     Федерацияда  хам   27   кишининг  аризалари   борлигини,   Интернетга чикаришгач   шарманда   булишини   айтиб,   агарда   рози   килсамчи   деганида   ундан   600000   сум   пул сураганлигини,   шунча   пул им   йук  деганида  500000   сумга  тушириб,  эртаси   куни  Гулистон  шахрида учрашишларга  келишиб,  агарда  пулни  берса Интернет  буйича  бошка  одамларнинг хабарларини хам куйдириб юборишини  ваъда берганлигини, эртаси  куни 250 АКШ доллари хамда 200000 сум узбек пулларини олиб ИИБ га бориб у ерда уша пулларни махсус кимё обработкасидан утказиб, Формонов А. билан учрашувга олиб борганлигини, келишилган жойда Формонов А. ва Караматов А.ларни учратганида, Формонов А. одамлар гавжумлигини бахона килиб Караматов А. билан машинасига утириб, машинасида Гулистон шахар вилоят касалхонаси рупарасида тухтатишиб Формонов А.га кукрак чунтагидаги когозга уралган 2 та 100 ва 1 та 50 АКШ доллари микдоридаги пулни машина ичида,   машинадан тушиб, машина багажидан 200000 сумни олиб Формонов А.га берганида у кулига олиб Караматов А.га узатганлигини, улар пулни олишгач у тугрисида бошка фикрлар билдиришиб хайирлашганликларини, Формонов А. Интернетга чикармаслик учун    хак беришни талаб килганлигини, расмий хужжат курсатмаганлигини, 27 шахснинг мурожаати юзасидан Тошкентдан хавотир олманг Тошкентдаги акаларини тинчитилганлиги хакида хам гапирганлигини, агарда талаб килмаганида шундай маблагни бермаслигини, хар доим Караматов А. хар бир учрашувда иштирок этиб, сухбатга аралашмасада барча сухбатни эшитиб турганлигини, Аччи-Лолазор фермер   хужалигини   раисини   танимаслигини,   фермер   хужаликлари   билан   операторлар   муомалада булишларини, Интернет бутун жахон микёсида хабар бериш деб тушуниб, уларнинг пуписасидан куркиб гаъмагирлик килиб товламачилик йули билан хак сураш хакидаги талабларини бажарганлигини билдириб, судланувчиларнинг  харакатлари  окибатида  соглигини  йукотиб,  анчайин  жиддий  зарар  курганлигини, пулларини кайтариб беришни, судланувчиларган нисбатан конуний чора белгилашни сураб кургазма берди.  Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган  Хайдаров Р., 2000 йилдан буен оила аъзолари билан фермер хужалигини ташкил  килиб  ишлаганлигини,  2005  йилда  «Аччи-Лолазор» фермер хужалиги  килиниб,  келини Умарова Зулфия  рахбар узи  иш  юритувчи булиб ишлаб келганлигини, 2006 йил  апрель ойларининг бошларида судланувчи Формонов Азамжонни Даштобод шахар бозорида учратиб, узаро  сухбат жараёнида Формонов Азам  узини   инсон  хукукларини химоя  килиш ташкилотида ишлашлигини айтиб, гап орасида техника етишмаслиги, ёкилги мойлаш махсулотларини олиниши  борасида етишмовчиликлар  хакида  айтганида  у  бу  муаммоларни  хал     булишида  кумак беришини, ёрдам курсатишини такидлаб, 2 кундан кейин Даштободда учрашишга келишганликларини, орадан 2 кун утгач судланувчи Формонов А. Караматов А. билан Даштободда учрашганликларини, унга Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси рахбарига хат ёзганлигини, булиб утган сухбатдаги сузлар: когозга туширганлигини айтиб келини ва узи номидан имзо чектирганлигини, лекин хат мазмуни била! таништирмаганлигини,    билдириш    хатида    курсатилган    холатлар    хакикатга    тугри    келмаслигини, ишонувчанлигидан ва мурожъат мазмунини укимаганидан утказилган текширув жараёнида мурожатнинг ноурин   эканлигини   тушуниб   етганлигини,   билдириш   хатидаги   холатлар   Формонов   А.   томонидан битилганлигини билдириб кургазма бердишериги                                                                           

. Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Худоёров Ш, 2006 йил 29 апрель куни соат 16.00ларда Гулистон шахар ИИБ ходимлари холис сифатида иштирок этишини сураб, уни чакиришиб, холиснинг хукук ва мажбуриятларини тушунтириб, Формонов А.нинг уйидан олинган компьютер, монитор, блоклар системаси куздан кечйришда катнашиб, мутахассис томонидан винчестр очилганида пастки тарафида ок катак-катак дафтарни бир варагига уралган холда 2 та 100 талик битта 50 талик АКШ долларлари борлиги аникланганлигини курганлигини бу долларлар махсус ёритиш аппарати ёрдамида куздан кечирилганда 50 АКШ долларида икки марта «пора» сузи, колган 100 АКШ долларларида «пора» сузлари ёзилганлиги куринганлигини бу хакда тегишли хужжат расмийлаштирилиб имзоланганлигини билдириб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Урозов У., 2006 йил 29 апрель куни ИИБ ходимлари томонидан холис сифатида иштирок этишлик хакида мурожаат килиниб, холиснинг процессуал хукук ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ИИБ экспертлар хонасида узини Формонов Азам деб таништирган фукаронинг чап хамда унг кул бармоклари, бош, юз ва соч кисмлари коронги хонада ёритилиб курилганда Формонов А.чап хамда унг кул кафт бармок ички кисмларидан, бош кисмининг юз, сочларидан окиш ва кук доглар борлиги аникланганлигини бу жойлардан махсус суртмалар олиниб, алохида конвертга солиниб мухрланганлигини, бу хакда баённома тузилганлигини билдириб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Муминов Н., 2006 йил 29 апрель куни эрталаб нонвойхонада нон ясаётганларида, ёнидаги домда яшовчи кушниси Караматов А. ранги окарган холда чопиб ховлиларига кириб, чикиб кетиш учун жой борми деб сураганлигини,куча тарафда хеч ким йукми деганида бегона одамлар борлигини, уй томон келаётганлигини айтганидан худди нонвойхона ишловчиси сингари уларнинг олдига бориб, бирга нон ясаётганлигини, шунда оркасидан 2 та одам ховлисига кириб, кайтиб чикиб кетганлигини, бироздан сунг 5-6 киши киришиб, биров кочиб кирдими деб сураганликларини, уларга Караматов А.ни курсатганлигини, авваллари Караматов А. хеч бундайин чопиб уйларига кирганмаганлигини, улар билан нон ясамаганлигини, умуман олганда баъзи-баъзида уларникига нон олиш учун келганлигини билдириб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Содикова С, гувох Муминов Н.нинг турмуш уртоги булишини, судланувчи Караматов Алишерни кушни сифатида билишини, 2006 йил 29 апрель кушниси Караматов Алишер ранги окарган холда эрталаб нон ясаётганларида чопиб кириб келганлигини, тинчликми деб сураганида унга гапирмасдан, турмуш уртоги билан гаплашиб, нонвойхонада ишловчилар билан бирга нон ясаб кетганлигини, ховлиларига оркасидан икки киши кириб чикиб кетганлигини, сал утгач яна беш-олти киши кириб, хеч ким кочиб кирмадими деб сурашганида турмуш уртоги Караматов Алишерни курсатганлигини, унинг ахволини чопиб киришини куриб, Караматов А.нинг бирон нима килган булса керак деб уйлаганлигини билдириб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Рузиев А., 2006 йил 29 апрель куни соат 16.00ларда Гулистон шахар ИИБ ходимлари мутахассис сифатида иштирок этиш учун таклиф килишганликларини, холислар, ИИБ ходимлари иштирокида судланувчи Формонов А.нинг уйидан олинган компьютер, монитор, блок системалар куздан кечирилиб, блок системани очганида пастки тарафида ок катак-катак дафтарнинг бир варагига уралган 2 та 100 талик ва 1 та 50 талик АКШ доллар пуллар олинганлигини, уша пуллар махсус ёритилганда махсус ёзувлар ёзилганлигини курганликларини, компьютернинг четида когоз кириши учун жой мавжуд булганлигини билдириб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Шеркулов О., 2006 йил 28 апрель куни Зомин тумани Ём кишлогида Маматкулов У. ариза билан мурожаат этиб, 2006 йил апрель ойлари урталарида Жиззах нефтебазаси унитар корхонаси номига Даштобод нефть базасига карашли ФАЁКШ дан нефт махсулотларини ололмаётганлари хакида бидириш хати ёзганликларини, уша билдириш хатини ташкил килган Азам деган Гулистон шахрида яшовчи шахс «Сиз хакингизда ёзилган хат ижобий хал килинади, Интернетга берилмайди деб, Интернетга чикмаслиги эвазига тинчлик бермасдан пул талаб килганлигини билдириб,   унга   нисбатан   чора   куришларини   сураганлигини,   ушбу   аризани   текшириш   максадида жабрланувчи Маматкулов У.га овоз ёзувчи мосламани урнатиб жунатганликларини, 2006 йил 29 апрель куни тергов тезкор гурухи  аъзолари Маматкулов У.нинг узи билан олиб келган пулларни махсус порошок билан ишлов бериб, Маматкулов У. га топшириб, руйхатга олишганликларини, кейин тадбир натижасида Караматов А.ни нонвойхонада ушлаганликларини, пуллар хамда Формонов А. куздан кечирилганда, махсус порошок ёритгичлар ёрдамида аникланганлигини билдириб кургазма берди. Судланувчи Формонов   А.Т.   ва  Караматов  А.Х.   ларнинг  товламачилик,   яъни   жабраланувчи Маматкулов У.га оид маълумотномаларни    «Интернет»    оркали    ошкор    килиш    билан    куркитиб, жабрланувчидан пул талаб килишда ифодаланган айблари, судланувчи Караматов А.нинг бирламчи берган тушунтириш хатидаги Гулистон шахар Обл.больница рупарасида Маматкулов У. машина багажидан пулни олиб унга берганлиги, 2 та шахсни югуриб келаётганини куриб, пулни кучага ташлаб нонвойхонага югуриб кирганлиги, кучадаги пулларни олишиб, холислар иштирокида суратга олганликлари хакидаги  курсатмалари, суд мухокамасида суралган жабрланувчи Маматкулов У.нинг Формонов А. Сиз тугрисингиздаги маълумотларни Интернетга чикариб юбораман деб куркитиб, 28 апрель куни учрашганида 600000 сум талаб килиб, 29 апрель куни 250 АКШ доллари ва 200000 сум пулларни берганида улар пулларни олиб кочганликлари хакидаги курсатмаси, гувох Хайдаров Р.нинг Формонов А.нинг Инсон хукукларини химоя қилиш ташкилотидан булиб, унга техника ва ёкилки махсулотларини олишда ёрдам бериши учун ариза ёзиб бериб, келини ва ўзининг номидан мазмуни билан танишмасдан имзолаганлиги, мухокамада хатда курсатилган маълумотларни ноуринлигини англаганлиги хакидаги курсатмаси, гувохлар Муминов Н., Содикова С.ларнинг 2006 йил 29 апрель куни нонвойхоналарига Караматов А. ранги окарган холда югуриб кириб, нон ясаётганларга кўшилиб нон ясай бошлаганлиги, 5-6 киши келишгач уни курсатишганидан сунг Караматов А.ни олиб чиқиб кетганликлари тугрисидаги кургазмалари, гувохлар Худоёров Ш., Рузиев А.ларнинг компьютер, монитор ва блок системалар кўздан кечирилганда 2 та 100 долларлик, битта 50 долларлик ок катак-катак дафтар варагига уралган пулларни топилганлиги, пуллар ёритилганда махсус суртма билан ишлов берилганлиги хакидаги кургазмалари, гувоҳ Урозов У.нинг Формонов А. қоронги хонада куздан кечирилганда, унинг кули сочи ва юзларида махсус суртма билан ишлов берилган ранглар аникланганлиги тугрисидаги кургазмаси, Маматкулов У.нинг у хакидаги ёзилган хатни Интернетга чиқармаслик эвазига пул сўраганлиги тўғрисидаги ИИБ номига ёзилган аризаси (и.в.2), аризачига овоз ёзиш мосламасини тақдим қилиш тугрисидаги баённома (и.в.З), аризачидан овоз ёзиш мосламасини кайтариб олиш тугрисида баённомаси (и.в.4), 120 дона 1000 сўмлик, 160 дона 500 сумлик, 2 дона 100 АҚШ доллари бир дона 50 АҚШ доллари пулларига махсус кимёвий ишлов бериш тўғрисидаги баённома, пулларни ракамлари кўрсатилган илова (и.в.5-9), воқеа содир бўлган жой, яъни Гулистон шаҳар Ибн Сино кўчаси ва Н.Зокиров кўчалари туташган жойларни кўздан кечириш, унга илова қилинган схема, рақамлари баённомага иловада кўрсатилган пуллар топилган жой акс эттирилган фотосуратлар (и.в.10-17), Формонов А.нинг қоронги хонада кўздан кечиришганда унинг боши, юзи ва қўлларининг кафтларида пулларга ишлов берилган махсус суртма ранглар аниқланганлиги тўғрисидаги кўздан кечириш баённомаси (и.в.22-23), Формонов А.нинг уйида тинтув ўтказиш тўғрисидаги 2006 йил 29 апрель кунги терговчининг қарори (и.в.24), Формонов А.нинг уйида тинтув ўтказиш баённомаси, уйнинг кириш қисми, уйдаги хоналар ва жихозлар, Формонов А.га тегишли гувохнома, компьютер, монитор, принтер ва блок системалар, бюллетенлар акс эттирилган фотосуратлар (и.ф.25-28), Караматов А.нинг куйлаги ва шимини олиш туғрисидаги баённома (и.в.З 1), Формонов А.нинг куйлаги ва шимини олиш тугрисидаги баённома (и.в.32), Формонов А.нинг уйидан компьютер, монитор, компьютер процессори олиш хакидига баённома (и.в.66), холис ва мутахассислар иштирокида Фармонов А.нинг уйидан олинган оргтехника компьютерни куздан кечириш баённомаси, куздан кечириш мобайнида компьютер ичидан ок катак-катак дафтар варагига уралган 2 та 100 АКШ доллари ва 1 та 50 АКШ доллари пулларни олинганлиги, пуллар махсус кимёвий порошок билан ишлов берилганлиги акс эттирилган фотосуратлар (и.в.69-70), аудиокассета сузлашувлари ёзилган баённома (и.в.90-97), кимёвий экспертизасининг Формонов А.нинг бош кисми, юз кисмидан, қулларнинг кафтларидан олинган дока тампонида оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги тугрисидаги хамда Караматов А.нинг унг қул кафт кисми, тирноги, юзидан, сочидан олинган дока тампонида оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги тугрисидаги 61,62-сонли экспертиза хулосалари (и.в.102-103), пуллардан хамда намуна тампонида оч кук рангли кукун моддалар топилганлиги тугрисидаги 63-сонли экспертиза хулосаси (и.в.108-109), 250 АКШ доллари пулларида

Просмотров: 1303 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей