Жума, 29.03.2024, 12:24
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Январ » 9 » Толиб Ёқубов: Оббо, ўзбек одил суди-ей! Оббо, қанжиқнинг боласи-ей! (давоми)
10:54
Толиб Ёқубов: Оббо, ўзбек одил суди-ей! Оббо, қанжиқнинг боласи-ей! (давоми)

Толиб Ёқубов

 

Оббо, ўзбек одил суди-ей!

Оббо, қанжиқнинг боласи-ей!

 

9-боб. ИСБОТ ҚИЛИШНИНГ УМУМИИ ШАРТЛАРИ

85-модда. Исбот қилиш

Исбот қилиш ишни қонуний, асосланган ва адолатлн ҳал  қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.

86-м о дд а. Исбот қилиш иштирокчилари

Исбот қилишни суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд амалга оширади. Исбот қилишда гумон қилувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Исбот қилишда иштирок этишга гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, холислар, шунингдек бошқа фуқаролар ва мансабдор шахслар жалб этилади. Улар ушбу Кодексда белгиланган тартибда далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш билан боғлиқ ҳуқуқлapни амалга оширадилар ҳамда мажбуриятларни бажарадилар.

87-м о д д а. Далиллар туплаш

Далиллар тергов ва суд ҳаракатларини юритиш: гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини, гувоҳни, жабрланувчини, экспертни суроқ қилиш; юзлаштириш; таниб олиш учун кўрсатиш; кўрсатувни ҳодиса рўй берган жойда текшириш; олиб қўйиш; тинтув; кўздан кечириш; гувоҳлантириш; мурдани эксгумация қилиш; эксперимент ўтказиш; экспертиза тадқиқотларини ўтказиш учун намуналар олиш; экспертиза ва тафтиш тайинлаш; тақдим этилган ашёлар ва ҳужжатларни қабул қилиш; телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилган сўзлашувларни эшитиш йўли би­лан тўпланади.

Жиноят-процессуал кодекси – Ўзбекистон Республикаси Қонунидир, ва унинг 9-бобидаги 85-87-моддаларига асосланган ҳолда қатъий айтиш мумкин-ки, юқорида айтилган ва Жиззах вилоят прокуратураси ва ИИБ ходимлари томонидан «ўтказилган» тезкор тадбир ноқонуний бўлиб, натижалари қандай бўлишидан қатъий назар уни А.Формонов ва А.Караматовни айблаш учун асос қилиб олиниши мумкин эмас. У («ўтказилган» тадбир натижаси) ҳатто жузъий исбот бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки, яна бир марта такрорлашга тўғри келади, юқорида зикр қилинган ҳар икки қарорда терговчилар Қ.Маллаев ва Б.Қодиров айбланувчилар А.Формонов ва А.Караматов «жабрланувчидан» ПУЛ ОЛАЁТГАН ПАЙТДА НАҚД (с поличным) ушланганлар дея таъкидлашади, гувоҳлар кўргазмалари бўйича эса улар турли жойларда ушланганлар ва у ерларда У.Маматқулов БЎЛМАГАН. Бу ҳолат суд ҳукмида ҳам ўз аксини топган.

Дарвоқеъа, жиноят иши материаллари орасида, фикримча, суд ҳукми алоҳида ўрин эгаллайди: у судьянинг инсонни ларзага келтирувчи саводсизлиги, унинг прокуратура ва милицияга тамоман тобеъ эканлигини яққол намойиш қилади. Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган мазкур ҳукмни ушбу мақолада келтириб, муҳтарам ўқувчининг вақтини беҳуда олишни истамас эдим, бироқ  бу ҳукмда кўринган саводсизлик, ёлғон, нохолислик, тўҳмат, зиддиятлар ўзбек одил суди шу пайтгача чиқариб келган барча ҳукмларга шу қадар хос-ки, мен уни (ҳукмни) тўлиқ келтиришдан бошқа чора топа олмадим. Ўзбек судининг фаолияти билан таниш бўлмаган ва бу ҳукмни тишни-тишга қўйиб ўқиган  ҳар қандай одам у (ўзбек одил суди) нинг нималигини билиб олади, деган ниятдаман.

ХУКМ

Узбекистон Респбликаси номидан

2006 йил июнь ойининг 15 куни жиноят ишлари буйича Янгиер шахар суди уз биносида очик суд мажлисида

Раислик этувчи-жиноят ишлари буйича Янгиер шахар

Судининг раиси: Хидирбоев з.И   

Халк маслахатчилари: Нажмиддинов Н, Шарапова В.лардан иборат таркибда   

 

Кутбеддинова Г.нинг котибалигида

томонлардан Янгиер шахар прокурорининг катта ёрдамчиси Норбутаев Ш, адвокат Мамадалиев Ш, Холикбердиев А.ларнинг иштирокида

Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» банди Билан айбланган судланувчи Формонов Азамжон Тургунович, Караматов Алишер Хусановичларга нисбатан 1-110/2006-сонли жиноят ишини куриб чикиб,     

Судланувчи: Формонов Азамжон Тургунович 13.12.1978 йилда Фаргона вилояти Бешарик туманида тугилган, миллати узбек, Узбекистон Республикаси фукароси, оилали, карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, «Инсон хукукларини химоя килиш» норасмий ташкилотни Сирдарё вилояти буйича раиси, вактипнча ишсиз, Гулистон шахар У.Юсупов махала фукаролар йигини 3-мавзе 16-уйнинг 2-хонадонида яшаган, иш буйича эхтиёт чораси камокка олиш кулланган булиб 2006 йил 29 апрель кунидан камокда сакланмокда, айблов хулосаси нусхасини 2006 йил 24 май куни олган, рухан соглом, ногирон эмас.

 

Судланувчи: Караматов Алишер Хурсанович 18.06.1968 йилда Фаргона вилояти Яйпан шахрида тугилган, миллати узбек, Узбекистон Республикаси фукароси, оилали, карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, «Инсон хукукларини химоя килиш» норасмий ташкилотни Мирзаобод тумани  буйича раиси, вактинча ишсиз, хеч кандай гувохномага эга эмас. Гулистон шахар У.Юсупов махала фукаролар йигини Ибн Сино кучаси 21а-уйнинг 4-хонадонида яшаган, иш буйича эхтиёт чораси камокка олиш кулланган булиб 2006 йил 29 апрель кунидан камокда сакланмокда, айблов хулосаси нусхасини олишдан бош тортган, рухан соглом, ногирон эмас.        

        Суд хайъати, Ушбу жиноят ишини очик суд мажлисида куриб, судда сурок килинган жабрланувчи ва гувохларнинг кургазмаларини тинглаб, жиноят иши материалларини чукур тахлил килиб, ишнинг аник холатига бахо бериб, ишда иштирок этган прокурорнинг айблов музокара нуткини, жабрланувчининг музокара сузини, адвокатларнинг химоя музокара нуткларини тинглаб, судланувчиларга химоя ва охирги суз бериб куйидагиларни

 

                                            А   Н   И  К Л А   Д И :

 

Судланувчи Формонов А.Т. узини Сирдарё вилояти инсон хукукларини химоя килиш жамиятининг вакили деб хисоблаб, фукароларнинг мулкий маблагига товламачилик йули билан эгалик килиш максадида 2006 йил 12 апрель куни Зомин туманида фаолият курсатаётган «Аччи-Лолазор» дехкон фермер хужалиги раиси Умарова Зулфия ва «Шухрат Хайдаров» номли дехкон фермер хужалиги раиси Хайдаров Рустам билан биргаликда Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси рахбари М.Саримсаков номига билдирги ёзиб, ушбу билдиргида Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали таъминотчиси Маматкулов Уктам ва шу филиалга карашли ФАЁКШ операторлари томонидан дехкон фермерларга нефт махсулотлари уз вактида таркатилмаётганлиги, ёниги махсулотларини таркатишда уриб колиш холлари булаётганлиги
хакида курсатиб утиб, айбдор шахсларга чора курилишлигини сураган. Ушбу билдирги юзасидан Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси текширув гурухи томонидан текширув утказилиб, билдиргида курсатилган важлар уз тасдигини топмаганлиги муносабати билан хулоса чикарилган. Судланувчи Формонов А. уша билдирилган хати юзасидан Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали ходимларига нисбатан чора курилмаганидан          сунг, узининг жиноий максадига эришиш учун таниши судланувчи Караматов А.Х. билан узаро жиноий тил  бириктириб, у билан биргаликда бир гурух шахс булишиб, 2006 йил 28 апрель куни Янгиер шахрида Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали таъминотчиси Маматкулов учрашиб, узини инсон хукукларини химоя килиш Федерациясининг Сирдарё вилояти вакили деб таништириб, «унинг харакатлари юзасидан фермер хужалиги рахбарлари билан биргаликда ёзган эги оркали ошкор киламан ва шу билан ишдан хайдатаман» деб куркитиб, шу харакатларни килмаслик учун Маматкулов Уктамдан 600.000 сум талаб килган. 2006 йил 29 апрель куни ларда Жиззах вилояти ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан утказилган тезкор                                                                                          тадбир давомида судланувчилар Формонов А. ва Караматов А.лар Катта Узбек Трактининг Гулистон-Тошкент йуналиши буйича Гулистон шахар Тошкент кучасида жойлашган вилоят касалхонаси тугрисидаги автобекатда Маматкулов У.дан товламачилик йули билан 250 АКШ доллари ва 200.000 сум пулни олаётганида накд ушланган.

Судланувчи Формонов А.Т. суд мухокамасида кургазма беришдан, химоя   ва охирги сузидан бош тортди.

Судланувчи Караматов А.Х. суд мухокамасида кургазма беришдан, химоя   ва охирги сузидан бош тортди.

                                                                                                                                                                              (давоми бор)

Просмотров: 2013 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей