Шанба, 18.05.2024, 21:48
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 25 » «Қийнашга ҳақимиз бор!»
00:43
«Қийнашга ҳақимиз бор!»
«Қийнашга ҳақимиз бор!»

Гумондорни қийнаш
Uznews 24.02.09  – Ҳуқуқ ҳимоячилари ва матбуот асосан ўз эътиборини сиёсий маҳкумларга қилинаётган қийноқларга қаратади, айни пайтда эса барчани қийноқларга солишмоқда. Зўровонлик ва азоб бериш ёрдамида айбига иқрор қилдириш Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идоралари учун одатий тажрибага айланиб қолди.

Терговчилар учун ҳуқуқий таълим, криминалистика ва бошқа фанларни ўрганиш Ўзбекистонда аллақачон талаб қилинмайди.

Жиноятни суриштириш, жиноятчиларни қидириш, далил ва исботлар йиғиш – терговчилар ишидаги ҳаммага маълум бу услублар ўрнини – қийноқларга солиш эгаллади.

Мутлақо ёлғиз ва ожиз ҳолатга туширилган одамга турли қийноқ қуроллари билан чидаб бўлмас азоб бериш – бу ҳолат тобора Ўзбекистонда «жиноятларни очиш»нинг ягона услубига айланиб бормоқда.

Инсон токи «фош бўлмас» экан, ўзига қарши кўргазма бермас экан, қийноқларга сол, ва жиноят очилади. Айнан, ўтган йилнинг охирида Тошкентда зўровонлик ҳужуми «фош этилди», бунга кўра 21 ёшли Ҳикматжон Асетов саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди.

Хикматжон Асетов Тошкентга 2007 йили Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидан олий ўқув юртига кириш учун келади. Бироқ у олийгоҳга кира олмайди ва пойтахтда бўёқчилик қилиб кун кўра бошлайди.

2008 йилнинг 10 ноябрида ёш бир йигитга зўровонлик ҳужуми қилишда, унинг тилла зираги ва мобил телефонини олишда айбланиб ҳибсга олинади. Хикматжон милиция ходимлари томонидан Тошкентнинг Чилонзор тумани милиция бўлимига олиб келинади ва вақтинчалик сақлаш изоляторига қамаб қўйилади.

Ёш йигитнинг сўзларига кўра, келаси куни тергов бошланади: уч нафар оператив ходим унинг қўддарини орқага қилиб кишанлашади, ва юзига противогаз кийгизишади. Хикматжоннинг суда кейинчалик айтишича, улар бу вақтда, зўровонлик ҳужумини қилганига иқрор бўлишини талаб қилиб унинг қорнига уришган.

Терговчилар Хикматжонга, айбни бўйнига олмагунига қадар бу қийноқлар давом этишини билдиришади.

Тиббий эксперт Асетовни фақат 19 ноябр куни, баданидаги калтак излари йўқолганидан кейин текширади. Бу кунлар давомида унинг ёнига адвокатлар қўйилмайди. Фақат онаси, Ўғилжон Камолова дастлабки кунларда кўришга муваффақ бўлган, у бўғиш ва қийноқлардан қизариб, шишиб кетган эди. У қорнидаги қаттиқ оғриқдан шикоят қиларди.

2008 йилнинг ноябри охирида у Чилонзор туман милиция бўлимига ўғлини қийнашаётгапни ҳақида шикоят билан мурожаат қилади. Ва милиция бошлиғи ўринбосаридан ҳайратланарли эътирофни олади, у онага, ўғлининг айбсизлигига ишонишини, бироқ ишни ортга қайтаролмаслигини айтади!

«Агар биз ҳозир уни қўйиб юборсак, уни қўлга олган милиция ходимларини жазолашга тўғри келади. Яхшиси у 5-6 йил турмада бўлсин. У ҳали ёш, ҳеч бир қўрқинчли нарса содир бўлмайди», – дея билдиради онага милиция бошлиғи ўринбосари.

«Бизнинг қўлимизга тушган барча судланувчиларни қийноққа солишга ҳақимиз бор, қонун эса фақат қоғоздаги нарса», – бу Чилонзор туман тергов бошармаси бошлиғининг Ўғилжон Камоловага билдирган янада ҳайратланарли иқрори эди.

Бироқ аёл Тошкентда Бош прокурор қабулига киришга қарор қилади, бироқ уни қабулхона эшиги олдидан шунчаки сўкиб ҳайдаб солишади.

24 декабрда Тошкент Чилонзор тумани судида бошланган маҳкама бир неча кун илгари 8 йилга озодликдан маҳрум қилган, адвокатларнинг маълумотига кўра у, амнистия қўллаш орқали 2-3 йилга камайиши мумкин.

Суда судланувчининг икки нафари Ҳикматдоннинг терговчилар томонидан калтакланганлигини тергов қилишни сўради. Бироқ, одатдагидек, на судья, на прокурор адвокатларнинг илтимосини парвойигаям келтиргани йўқ.

Uznews.ne
Просмотров: 813 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей