Шанба, 18.05.2024, 22:03
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 23 » “ЭЗГУЛИК” ФАОЛИ ДИЛМУРОД САИДОВ ҲИБСГА ОЛИНДИ
11:35
“ЭЗГУЛИК” ФАОЛИ ДИЛМУРОД САИДОВ ҲИБСГА ОЛИНДИ


“ЭЗГУЛИК” ФАОЛИ ДИЛМУРОД САИДОВ ҲИБСГА ОЛИНДИ

dilmurod

Бугун, 22 февраль соат 17.50 да Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли, журналист Дилмурод Саййид (Саидов) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валюта ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлими Тошкент шаҳар бошқармаси тезкор вакиллари томонидан ҳисбга олинди. “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими раиси Абдураҳмон Ташановнинг таъкидлашича, Дилмурод Саййид Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг талаби билан ҳибсга олинган ва айни пайтда Бошқарманинг вақтинчалик сақлаш муассасида ушлаб турилибди.

Мазкур муассасага борган жамиятимизнинг Тошкент вилояти бўлими раисини Дилмурод Саййид билан учраштиришмади, бироқ телефонда гаплашишга рухсат имконият яратиб беришди. Ҳуқуқ ҳимоячиси ўзининг Самарқанд вилояти Жомбой туманида бир неча фермерларнинг ишончли вакили сифатида маҳаллий раҳбарларнинг қонунбузарликларини фош этган, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатишга эришган. Афтидан, бу ҳодиса ана шу иш билан боғлиқ бўлса керак, дейди Дилмурод Саййиднинг ўзи.

Айни соатларга қадар уни тутиб турган Департамент вакиллари Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан иборат тезкор гуруҳ келишаётганини, уни Самарқандга олиб кетишини айтишмоқда. Ўзбекистон инсон уқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот хизмати мазкур ҳодиса юзасидан қўшимча ахборотларни бериб боради.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамият

Human Rights Society of Uzbekistan “EZGULIK”
Tashkent-11, Navoiy ko’chasi, 7/ 418
tel. (+99871) 240-68-29 ; ofis: 241-85-88;
E-mail: vasila.iva@gmail.com Website: http://www.ezgulik.org

Пресс-релиз №6, 22.02.2009 йил

Просмотров: 853 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей