Шанба, 18.05.2024, 22:03
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Феврал » 12 » "Жанозаларга ҳам боролмай қолдик"
18:40
"Жанозаларга ҳам боролмай қолдик"

"Жанозаларга ҳам боролмай қолдик"

Зарурат сабаб Тожикистонга бориши керак бўлиб қолган ўзбекистонликларни виза олишда кўпинча¸ ўтиш қийин тўсиқлар кутиб турган бўлади.

12.02.2009
Комила Собирова

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида мавжуд виза тартиби икки мамлакат фуқароларининг қўшни давлат элчихоналарида давомли саргардонлигига сабаб бўлмоқда.

Тошкентлик суҳбатдошимиз Дилфуза Давренова бир неча йилдан буён Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги қариндошлари билан кўришолмаётгани, улар билан фақат телефон орқали боғланиши ҳақида нолиб гапирди.

2008 йил декабр ойида ўрталарида Хўжанддаги қудасининг қаттиқ оғриб қолганидан хабар топган суҳбатдош Тожикистонга отлангани, бироқ қўшни республиканинг Ўзбекистондаги элчихонасида ақл бовар қилмас қийинчиликларга дуч келганини айтиб берди.

- Виза олишим учун ҳеч бўлмаса бир киши, яъни касалхона бош шифокори шу одам чиндан ҳам оғир касал, аҳволи ўта оғир, деб справка ёзиб берса ва телеграмма орқали Ўзбекистонга жўнатилса, мен ўша телеграммани элчихонага олиб келиб, “мана, чиндан ҳам қудам оғир касал” десам, виза ола оламан.

Қуруқдан-қуруқ бориб, “менга виза беринглар, шу шаҳарда қудам бор” десам, ололмайман виза, дейди Дилфуза опа.

Унинг айтишича, ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг икки давлатга ўтиш учун виза олиши шартлиги минглаб кишиларни овораи сарсон қилмоқда.

Мавзуни ўрганиш чоғида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳига мурожаат қилган Тожикистон фуқароларининг хати билан ҳам танишдик.

Хатда айтилишича, Тожикистон фуқаролари Ўзбекистонда вафот этган қариндошлари жанозасида қатнаша олмаганлар, бунга икки давлат ўртасида виза билан боғлиқ бюрократик талаблар сабаб бўлган.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларига ёзган мурожаатларида Ўзбекистондаги қариндошлари жанозасида қатнашмоқчи бўлган Тожикистон фуқаролари расмийлар томонидан 18-19 кун давомида сарсон қилингани, охир-оқибат тоқати тоқ бўлган тожикистонликлар Ўзбекистонга боролмаганларини билдирганлар.

Уларга кўра, Ислом арконлари бўйича жаноза бир кун ичида ўқилиши лозим. Бу эса икки давлат ўртасида виза жорий қилган Ўзбекистон ҳукумати ва мамлакат ташқи ишлар вазирлиги томонидан инобатга олинмаган.

Суҳбатдошимиз Дилфузар Давренова ҳам Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида ана шундай воқеа гувоҳи бўлганини айтади:

- Тошкентда одам ўлди. Унинг қариндошлари Тожикистонга телефон қилаяпти. “Тоғанг ўлди кечаси соат 1 да, эртага пешинда - соат 2 да жаноза” деяпти.

Хўжандда турган одамлар Душанбега бориб, ҳужжатларни топшириши керак виза олиш учун. Виза 14 иш куни давомида берилади. Агар дам олиш кунларини ҳисобга олсак, бунга 16-17 кун кетади.

Шундан кейин яна Хўжанддан Душанбега бориб визани олиб келиши керак. Ўзбекистондаги қариндошлари ўликни 18-19 кун ушлаб турмайди-ку Тожикистондан қариндошлари келишини кутиб.

У ёқда ўлик бўлса, у ёққа ўтиб боролмаймиз, бу ёқда ўлик бўлса, бу ёққа ўтиб келишолмайди улар, дейди тошкентлик суҳбатдош.

Айни пайтда, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳига мурожаат қилган тожикистонлик ва ўзбекистонликларнинг маълум қилишича, икки давлат чегарасида авж олган коррупция одамларнинг ҳеч бир виза ва рухсатномасиз ҳам чегарани бемалол кесиб ўтишига имкон яратмоқда.

Маълум бўлишича, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида нафақат турли тўсиқлар, балки дипломатик ваколатхона ходимларининг виза олиш учун мурожаат қилган фуқаролардан пора талаб қилиш ҳоллари ҳам кузатилган:

- Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида узоқ муддатга виза олиш учун 10 доллар, қисқа муддатга эса 4 доллар, деб ёзилган. Аммо элчихона эшигида бундай маълумот йўқ.

Ичкарида эса бир одамга 20 доллардан олишган. Ёзув-чизув ишлари учун ҳам 10 доллар сўрашаяпти. Қосимова деган аёл 50 доллар тўлади давлат курси бўйича сўмда, ёзув-чизув учун 10 доллар, 2 та пенсионерга 10 доллардан, қизи учун 20 доллар тўлади.

“Чек беринг тўлаганим учун” деса, элчихона ходимасига, “у йўқ, консул келса оласанлар чек”, деди. Бу гапни у ходима консул элчихонадан кетган пайти айтаяпти, дейди Дилфуза Давренова.

Биз изоҳ олиш мақсадида Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳам боғландик.

Ўзини элчи маслаҳатчиси Камолов дея таништирган ходим “Озодлик” мухбирининг элчихонада виза олишидаги бюрократик тўсиқлар ва элчихона ходимларининг фуқаролардан пора талаб қилиш ҳолларига изоҳ бериши ҳақидаги саволига:

- Телефон орқали мен бу ҳақда “ҳа” ёки “йўқ” дея маълумот беролмайман. Биз буни текширишимиз керак. Сабаби бу элчихонамизга нисбатан провокация ҳам бўлиши мумкин.

Бу ишни яхшилаб ўрганмагунимизча, бундай масалаларни телефон орқали муҳокама қилолмаймиз, дея жавоб берди Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими.

Тожикистонликларнинг гувоҳлик беришларича, ҳозир Ўзбекистонга бормоқчи бўлиб, виза олишда турли тўсиқларга тўқнаш келаётган тожикистонликлар сони минглаб кишиларни ташкил қилади.

Кузатувчилар эса, икки мамлакат раҳбарларининг ҳар доим ҳам ўзаро тил топиша олмаётгани бугунги кунда оддий ўзбекка-да, қатордаги тожикка-да катта ташвиш орттираётганини қайд этмоқдалар.
Просмотров: 895 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей