Якшанба, 19.05.2024, 04:32
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 30

“Кишини бахтли булиши 20 дона електрон хатга богликми

Ассаламу алайкум Хурматли Бродарлар!

Аллохга хамдлар ва мактовлар бўлсин. Ундан ёрдам сўраймиз. Нафсларимиз ёмонлиги ва амалларимиз хатоликларидан Аллохнинг панохига ўтамиз. Аллох кимни хидоят килса, уни хеч ким адаштира олмас ва Ул зот адаштириб кўйган кишини бирор кимса хидоят кила олмас.  Ёлгиз Аллохдан бошка ибодатга хакли бирор илох йўклигига гувохлик бераман. Унинг шериги йўк. Ва Мухаммад Ул зотнинг кули ва элчиси эканлигига гувохлик бераман.


“Эй мўминлар, Аллохдан кўркинглар ва тўгри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллох) ишларингизни ўнглар ва гунохларингизни магфират килар. Ким Аллохга ва Унинг элчисига итоат этса,  улуг бахтга эришибди”. (Ахзоб сураси, 71-оят).

Просмотров: 1319 | Дата: 30.12.2008 | Рейтинг: 5.0/1

Қаршиликлар намойишга чиқди

23.12.2008 Меҳрибон

Ўзбекистон Россияга 14 миллиард куб метр газ сотишни режалаётган бир пайтда Қарши шаҳри газ таъминотида узилишлар пайдо бўлмоқда. Қарши шаҳрининг Қарши маҳалласида яшовчи аёллар марказий кўчалардан бирини тўсиб қўйиб¸ газ таъминотидаги узилишларга ўз норозиликларини билдирдилар.

Маълум бўлишича, жорий йилда аҳолининг айни кўринишдаги норозилик акцияси Қарши шаҳрида иккинчи бор ўтказилмоқда.

Қаршиликларнинг Озодликка билдиришича, ўтган ҳафта охирида бўлиб ўтган норозилик тадбирида фақат аёллар иштирок этганлар.
Просмотров: 866 | Дата: 30.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Янги ҳижрий сана бошланди

Ой тақвимига асосланмиш ҳижрий тақвим учун сана аввали қилиб Ҳазрат Муҳаммад алайҳиссалом ва маккалик мусулмонларнинг Мадинаи Мунавварага (Ясрибга) кўчиш йили олинган.
30.12.2008
Нодира

Дунё давлатларида Григориан тақвими бўйича кириб келаётган янги 2009 йилни ҳозирлашга тайёргарлик кўрилаётган бир паллада дунё мусулмонлари ҳам ўз янги йилини қарши олди.

28 декабр куни Ҳижрий-қамарий сана бўйича 1430 йил кириб келди. 29 декабр ойи эса Ислом оламида йил боши саналган Муҳаррам ойининг биринчи куни.


Просмотров: 894 | Дата: 30.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

ДАДАХОН ҲАСАН ҲАЁТИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲАНГОМАЛАР (1)
Дадахон чет элдан қайтиб келгач, уни кўргани ва суҳбатлашгани Фарғоналик “Саққол хожи” лақабли “Эрк”чи Абдусалом Эргашев тез-тез кела бошлади...

-Маккада Тоҳирни кўрибсиз-а, муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари билан учрашибсиз-а? –дея Дадахонни қизғин суҳбатга тортабошлади у.

 Хофиз билардики, хожи ундан “гап” олмоқчи. Унинг кўзлари ҳам буни тасдиқлаб турарди....

-Мен ўша сиз яшаган уйда 15 кун ётиб, умра қилиб келдим,-деди у фахр билан.

Демак, хожи у ерларга топшириқ билан борган, Дадахон хақида сўраб-суриштирган, бу ерда хам сўраб-суриштираяпти.

Ўша “соққол хожи” Дадахонга 11октябр куни соат 10-11ларда уйда туринг мен паспортингизни олиб сизга виза очтириб келаман умрага бирга борамиз,-деган эди.

Ўша 11-октабр сешанба куни Қўқондан Охунжон Бойхонов ва Хамдам Сулаймоновлар хам Саудия Арабистонидан келган бир мехмонни олиб соат 10-11 ларда хофизнинг Олтиариқдаги хонадонига мехмонга борамиз деб ваъда қилишган эди.

 Дадахон дастурхон чиройли бўлсин деб соат 9 ларда Марғилонга бозор қилгани жўнади ва хадеганда қайтиб келавермади. Соат 10 да Марғилоннинг ўзида хофизни ушлашиб қамоққа олишди.

Дадахонни эртаси куни Марғилон шахар прокуратурасига санкция олиш учун олиб келишганда, Дадахон прокуратура эшиги олдида турган умр йўлдоши Каромат кенайидан  сўради:

-Кеча уйга Қўқондан, Фарғонадан ҳеч ким келдими?

-Йўқ, хеч ким келмади!-деб жавоб берди кеннайи.
Просмотров: 960 | Дата: 30.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Дадахон Ҳасан: Нидоларим

Дўстим Ризо Обид! Сира иккиланмай ушбу "нидолар" имни ушбу сўзбошим билан  нашр этаверинг ҳаммасига ўзим жавоб бераман. Телефонда менга ҳабар беришларича, баъзи бир ўзбек тилини аллақачон унутиб қўйган латтабошлар мени соф ўзбек тилида ёзган мақолаларимга шубҳа билан қараяпти экан. Улар дунёни- воқийликни ўз қаричлари билан ўлчаяпти шекилли. Бу ер Ўзбекистон бу ер хориж эмас. Ўша чаласавод чала ўзбеклар Ватанда ҳамма минг фоиз Солини тарафдори деб ўйлайдилар шекилли. Ҳамма уни қачон президент бўлиб келар экан деб кўзи учиб турибди деб ўйлаётганга ўхшайдилар  қўҳнор ҳаёл қилишаётганга ўхшайдилар. Ватанда Солига шу қадар салбий муносабатда бўлувчилар йўқ деб биладилар шекилли ватанда эса соли аллақачон кун тартибидан тушиб қолган.(агар у кун тартибга қўйилган бўлса ) Анави Қашқадарёлик мўғулга айтинг мени Фарғонача адабий тилда ёзганларимга шубҳа билан қарагунча ўзбек тилини қайта ўрганиб саводини чиқариб олсин. Қайта тоза ўзбекка айлансин. Мен ўз ёзганларимда албатда Туркча ифодаларни ишлатаман чунки мен ўзбек турклариданман Онадўлида яшаганман Туркчани яхши биламан

Просмотров: 1074 | Дата: 30.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Ҳуқуқ ҳимоячиси фирибгарликда айбланмоқда

Сирдарё вилоят прокуратураси ҳуқуқ ҳимоячисини ноқонуний тарзда бошқа бировнинг 200 минг сўм пулини ўзлаштириб олганликда айбламоқда.
29.12.2008
Нодира

Сирдарёлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Карим Бозорбоев фирибгарликда айбланмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячиси эса буни ўз фаолияти учун кўрсатилаётган босим сифатида баҳолайди.

Сирдарё вилояти прокуратураси Бозорбоевни ўз ҳамшаҳари Муқимжон Маратбоевни алдаб, 200 минг сўм пулини олган, дея гумон қилмоқда.
Просмотров: 741 | Дата: 30.12.2008 | Рейтинг: 0.0/0

Copyright MyCorp © 2024
Архив записей