Якшанба, 19.05.2024, 02:54
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 16 » Исталмаган гўдаклар ҳатто 100 долларга ҳам сотилади.
20:43
Исталмаган гўдаклар ҳатто 100 долларга ҳам сотилади.

Тожикистонда ўз болаларини сотаётган аёллар сони ўсиб бормоқда.

Исталмаган гўдаклар ҳатто 100 долларга ҳам сотилади.

Эллик ёшли Маҳбубанинг тўрт нафар ўғли бор, лекин унинг айтишича, ҳамиша қизли бўлишни орзу қилган. Орзусини амалга ошириш учун эса, у қиз чақалоқ сотиб олган.

Ўз чақалоғини менга сотган аёл беш боласи билан эри ташлаб кетгани ва янги туғилган қизини боқа олмаслигини айтди. Мен унга юз доллар бердим",-дейди Маҳбуба.

 Маҳбуба қизини сотиб олганига ўн йил бўлган. Бироқ, ҳали-ҳануз Тожикистонда ёш болалар савдосига чек қўйилмаган.

 Кўп ҳолларда ёш оналар никоҳсиз туғилган гўдакларини ташлаб кетишади.

 Анъанавий жамиятда бундай бола "ҳароми" дейилиб, оила учун шармандали ҳол ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, бундай гўдакларнинг тақдирларини шифохона ходимлари қўлида қолади.

 Ёш ҳамширалардан бирининг айтишича, у боласи ўлик туғилган аёлга бошқа шифохонадан бола келтириб беришганига гувоҳ бўлган.

Улар ёш онага ёрдам бермоқчи бўлганлар, бироқ, бу иш қанчалик яхши кўринмасин қонунга зиддир. Қўлга тушганлар саккиз йиллик қамоқ жазосига юз тутишлари мумкин. Ҳозирга қадар ўн уч киши жазога тортилганига қарамай, болалар савдоси кундан-кунга ортиб бормоқда.

Туғруқхонанинг икки нафар дояси билан суҳбатлашдим. Уларга шартли жазо чора берилган. Икковлон ҳам бир чақалоқни икки юз долларга сотганлари учун маҳкамага тортилганлар.

"Агар билганимда, бундай қилмаган бўлардим. Мен ўша бола ёлғиз қолиб кетганида, бир ой қарадим. Кейин бир бефарзанд оила келиб қолди. Мен уларга болани бердим, сўрамасам ҳам, пул ташлаб кетишди".

Ички ишлар вазирлигидаги инсон савдосига қарши кураш бўлими раҳбари Азимжон Иброҳимов Тожикистонда болалар савдосига чек қўйилмагани сабабларини шундай изоҳлайди:

"Сотиб олишга тайёр бўлган одамларнинг аксари бефарзанд оилалардир. Мамлакатимизда болани асраб олиш жараёни ўта мураккаб ва кўп вақт талаб қилгани боис, бундай одамларга болани сотиб олиш қулайроқ. Бошқа томондан ҳаёт қийинчиликлари оналарни ўз фарзандларини сотишга мажбурлаши мумкин. Бундай аёллар ё ишсизлар ё-да, маошлари жуда кам".

Расмийлар болалар савдоси билан шуғулланаетган одамлар фақат пул учун қилмаётганларини тан оладилар.

Ижтимоий ва иқтисодий муаммолар исталмаган болаларни бошқаларга топширишга ундайди.

Тожикистон Марказий Осиёдаги энг қашшоқ мамлакатлардан. Эркаклар пул топиш илинжида бошқа юртларга кетишга мажбур, фарзандларни вояга етказиш масъулияти аёллар елкасида.

Баъзи аёллар болаларининг қоринларини тўйдира олишмайди. Муҳаббат Пирназарова Фуқаровий жамият маркази раҳбари.

"Эркаклар бутун рўзғорни аёлларига топширганлар. Бу аёллар учун ўта мушкул. Баъзи эрлар пул юбориб туришлари мумкин, лекин айримлар ўз оилаларини унутиб қўйишган, улардан хабар ҳам олишмайди",-дейди у.

Тожикистонда чақалоқларни нақд пулга сотиш ҳаёт ҳақиқати. Бу жамиятда баъзи оналар учун ўта кам шарт-шароитлар мавжуд.

Никоҳсиз туғилган болаларидан эса, анъанавий жамият босими остида қолган ёш оналар воз кечишга мажбур бўладилар.

Фарзанд асраб олиш жараёни ўта мураккаб бўлгани туфайли, бефарзанд оилалар сотиб олишни афзал кўрадилар.

 


Просмотров: 834 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей