Якшанба, 19.05.2024, 03:33
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Ноябр » 29 » Россияда ўзбек жамоаси раҳбари ҳибсга олинган
19:41
Россияда ўзбек жамоаси раҳбари ҳибсга олинган

Россияда ўзбек жамоаси раҳбари ҳибсга олинган

Россия расмийларига кўҳуқуқ-тартибот органларига кўра, Ростов вилоятидаги "Ўзбеклар ассоциацияси" раҳбари Йўлдошвой Сиддиқов ва унинг икки ўғли ҳибсга олинган.

 Ростов вилоят прокуратурасига кўра, Сиддиқовлар мингдан ортиқ марказий осиёлик фуқароларни Россияда ноқонуний йўл билан ишга жойлаштирганлар.

 Ростов прокуратураси тергов қўмитасининг жамоатчиликка эълон қилишича, Йўлдошвой Сиддиқов ўзининг икки ўғли билан Россияга бир неча йил давомида ноқонуний меҳнат муҳожирларини сафарбар этиш билан шуғулланган.

 Тергов қўмитаси ходимининг "Коммерсант" рўзномасига билдиришича, Сиддиқовлар мингдан ортиқ меҳнат муҳожирига иш рухсатномасини олишга ёрдам беришган ва уларнинг ҳар биридан 55 доллардан то 220 долларгача пул олганлар.

 Шунингдек, Ростов прокуратураси Йўлдошвой Сиддиқовни меҳнат муҳожирларининг Россияда қолиб ишлашларига ижозат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда таъмагирлик қилганликда гумон этмоқда.

 Ростов прокуратураси ҳужжатларига кўра, Йўлдошвой Сиддиқов 6 йил муқаддам Россияга борган.

 2007 йил декабрида Ростовда "Ўзбеклар ассоциацияси" деб номланган ташкилотни ташкил этган.

 Ростов прокуратурасига кўра, Йўлдошвой Сиддиқов ушбу ташкилотдан асосан ўз манфаати йўлида фойдаланган.

 Айни пайтда Россиядаги ўзбеклар жамиятлари вакиллари Йўлдошвой Сиддиқовга нисбатан олдинга сурилган айбловларни шубҳали дейишади ва бунинг Сиддиқов рақиблари томонидан уюштирилгани эҳтимолига ишора этишади.

 Иваново вилоятидаги "Ўзбеклар жамоаси" раҳбари Салимжон Амировнинг айтишича, меҳнат муҳожирларини Россияда ишга жойлаш ва уларни керакли ҳужжатлар билан таъминлаш билан шуғулланадиган диаспоралар ва ширкатлар жуда кўп.

 "Агар юридик ширкатлар ҳужжатларни қонуний расмийлаштирса, ва бу юридик ҳужжат Россия қонунларига мос келса, бунинг ҳеч бир ноқонуний нарсаси йўқ. Мисол учун, бизнинг "Ўзбеклар жамоаси" ташкилотимиз низомида ҳам одамларнинг ҳужжатларини ишга жойлашишлари учун расмийлаштириш ва ишга киришларида ёрдамлашиш кўзда тутиилган. Биз ана шундай расмийлаштириш ишларида ҳам ёрдам берамиз”, дейди Салимжон Амиров.

 Сўнги вақтларда Россияда МДҲ мамлакатлари диаспоралари - меҳнат муҳожирлари масаласига эътибор кучайиб бормоқда.

 Ушбу масалада Россия ҳудудларида Озарбайжон, Арманистон ва қирғизистонлик диаспоралар фаол эканлиги айтилади.

 Кузатувчилар, Россия ҳудудларида ўзбекистонликлар сони кўп бўлишига қарамасдан, диаспора сифатида уларнинг фаолияти заифлигига эътибор қаратишади.

Просмотров: 927 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей