Якшанба, 19.05.2024, 06:08
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 2 » Тақирбошлар раҳбарлари қўйилган айбларга иқрорлар
23:45
Тақирбошлар раҳбарлари қўйилган айбларга иқрорлар

Тақирбошлар раҳбарлари қўйилган айбларга иқрорлар 

 Москвада ёпиқ эшиклар ортида ўтаётган маҳкамада тақирбошлар гуруҳи аъзолари славян бўлмаган инсонларга ҳужум қилишгани борасидаги айбларни тан олганлар.  

Маҳкама жараёни Москва шаҳар судида кечмоқда.

Маҳкамага тортилганлар орасидаги Артур Рино ва Павел Скачевскийнинг Россия пойтахтида ташкил этилган тақирбошлар гуруҳининг раҳбарлари бўлганлари хабар қилинган.

Улар иккисининг ҳам ёши 17 да.

Уларга ташқи кўриниши славянларга мансуб бўлмаган инсонларни қасддан ўлдириш айби қўйилган.

Маҳкамада тақирбошлар раҳбарларининг айбловларга тўла иқрор бўлганини хабар қилган жараён иштирокчиларидан бири.

Прокуратура ушбу гуруҳни 20 инсонни ўлдиришда, яна 12 қотилликка қасд қилишда айблаган.

Тақирбошлар 2006 йил августидан 2007 йил октябригача 20 кишини ўлдирганлари, 12 кишини шафқатсиз калтаклаганларини тан олганлар.

Дастлабки тергов хулосасига кўра, "ноқонуний ёшлар ташкилотлари томонидан турли йўлларда тарқатилган рус миллатига мансуб инсонларнинг ўзига хос эканлиги ва славян бўлмаганларнинг номукаммал эканлиги ҳақидаги ғоялар таъсирида айбланувчилар Осиё ва Қофқоз минтақаларидаги собиқ Шўро республикаларидан бўлган одамларни ўлдириш мақсадида уюшган гуруҳга бирикканлар".

Айбланувчилар ўзларининг жиноятларини видеога туширганлар ва тасвирларни интернетга жойлаштирганлар.

Гуруҳнинг уч аъзоси Роман Кузин, Виталий Никитин ва Николай Дагаев ўзларига қўйилган айбларга қисман иқрор бўлганлар.

Яна икки айбланувчи Светлана Авакумова ва Денис Лавриненков қўйилган айбларни тан олмаганлар.

Бир неча кун илгари Москва шаҳар маҳкамасида содир этган жиноятлари айни гуруҳникига ўхшаш бўлган тақирбошлар гуруҳи устидан ҳукм эълон қилинган.

13 кишидан иборат жиноий гуруҳнинг 12 аъзоси вояга етмаган бўлганлар.

Маҳкама бу гуруҳ аъзоларини миллий низо қўзғатиш ва икки инсонни ўлдиришда айбдор деб топган.

Айбланувчиларни 3 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этишга қарор қилинган.

Бу гуруҳ ўлдирган инсонлардан бири Ўзбекистон фуқароси, иккинчиси Ёқутистондан бўлган шахмат бўйича спорт устаси Сергей Николаев бўлганлар.

Россия Яҳудийлар жамоалари федерацияси ўсмирларга нисбатан юмшоқ жазо тайинланди, дея баҳо берган.

Просмотров: 863 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей