Шанба, 18.05.2024, 21:02
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Феврал » 17 » Етимларнинг мўлтиллаган кўзларида.
13:24
Етимларнинг мўлтиллаган кўзларида.
Етимларнинг мўлтиллаган кўзларида.
 
Тундек қаро қисмат ваҳми, зорли армон,
Зорли армон ҳасратлари уммон - уммон...
Уммон - уммон мунгли савол қалқир ҳамон -
Етимларнинг мўлтиллаган кўзларида.
 
 
Қилтириқдай вужудларда қайдин мажол,
Ҳали дунё кўрмай туриб топмиш завол,
Завол умр суратидай эзгин ҳаёл -
Етимларнинг мўлтиллаган кўзларида.
 
 
Умидмидир, орзумидир, армонмидир,
Ё барига мозор бўлган замонмидир,
Замон каби тўнтарилган қозонмидир -
Етимларнинг мўлтиллаган кўзларида.
 
 
Ҳукми тақдир - бешафқатлар бешафқати,
Эл буғзига пичоқ тортар юрт даҳшати,
Даҳшатли бор кўргиликнинг қон ҳилқати -  
Етимларнинг мўлтиллаган кўзларида.
 
 
Ёвуз кучлар ҳарнарсага қодир эмас,
Дунё қонли, аммо ҳали оҳир эмас,
Қасос, алам бордир гарчи зоҳир эмас -
Етимларнинг мўлтиллаган кўзларида.
 
 
  *  *  *
 
 
Кел, болам, кел, ҳаёлимга кел,
Фақат сени этурман даъват.
Унда денгиз, унда сарин ел,
Унда ҳечким билмаган ҳилқат.
 
 
Йўлларига соғинч тушалган,
Ва очилган армон гуллари.
Орзулар бор унда ушалган,
Орзулар бор. Очиқ йўллари...
 
 
Сайр этмоқдан толиқсанг агар
Руҳим узра топгайсан ором.
Бу ширин туш ўтгунга қадар -
Сенинг билан қолурман тамом.
 
 
Туйғулардан бунёд ҳиёбон
Изларингга эрур интизор.
Гуллар - армон, майсалар - армон...
Қурқма, болам, улар беозор.
 
 
Беозор бу ҳаёлий олам
Дил соғинчин маҳсули холос.
Кел бағримга, келақол, болам,
Соғинчларим сенга поёндоз...
 
 
Ёдгор Обид
Просмотров: 1001 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей